Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 10.08.2012 йилдаги IV/13-3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда туманда молиялашнинг барча манбалари ҲИСОБИДАН яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2012 йилнинг ўтган даврида тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш жойлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначилик ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг тўққиз ойида иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 3342 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. (Дастурга нисбатан 101,3 фоиз). Таҳлиллар янги иш ўринларини яратиш юзасидан йиллик Дастур барча параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эндиги асосий вазифалардан бири 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли Дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш 2013 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туман аҳолиси бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш Дастурининг лойиҳасини тайёрлаш бўйича муайян ишлар олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2013 йилда иш жойларига бўлган эҳтиёж ва қўшимча янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилганда янги иш жойларига бўлган эҳтиёж жами 4557 тани, жумладан ишга жойлашишга муҳтожлар 2100 тани, меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол аҳоли қисми ўсиши 2500 тани, шундан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари 1750 тани, меҳнат ва ресурсларининг иқтисодий фаол аҳоли қисми камайиши (пенсияга чиққанлар, вафот этганлар ва бошқалар) ҳисобига 400 тани ҳамда ташқи меҳнат миграциясидан қайтганлар ҳисобига 350 тани ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда ташкил қилинадиган янги иш ўринлари 4307 тага яъни, янги иш жойларига бўлган эҳтиёжни қондириш даражаси 49.5 фоизни, мавжуд бўш ва вакант иш жойларига ишга жойлаштириш 250 тага тўғри келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари туман ҳокимлиги томонидан ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режалари инобатга олиниб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли Дастурлар тайёрланиши билан бирга, молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Саноат корхоналарини кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари» Дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар ҳам олиб чиқилиб, иш ўринлари яратиш Дастурига киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тумандаги тижорат банклари кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлар ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда инқирозга қарши чораларнинг 2012-2013 йилларга мўлжалланган Дастурнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 15-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан Халқ депутатлари Нишон туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2013 йил давомида туманда яратиладиган иш ўринларининг параметрлари 1-иловага, туман ишчи комиссияси рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2013 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳудудий Дастури параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2008 йилдаги ПФ-4058-сонли Фармони билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлигининг масъул ходимларига ҳар ойда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бўйича ҳудудларга чиққан ҳолда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури ижросини танқидий ўрганиб, мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурларни амалга оширишда йўл қўйилаётган қолоқлик ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаган тармоқлар, тижорат банклари ва корхоналар раҳбарларининг — масъулиятини ошириш чораларини кўриб чиқиш юзасидан туман ҳокимлигига таклифлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилишини, Дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман иқтисодиёт бўлими (О. Нигматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу параметрлар бўйича икки кун муддатда мутасадди ташкилотлар билан келишилган ҳолда 2013 йилда ҳар бир ҳудудда яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб туман ҳокимлигига ахборот киритиб, 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси мониторингини юритиш, инвестиция, локализация, тармоқлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари З. Баратовга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ташкилотлар билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига аниқлик киритиш ҳамда 2013 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш ўринларини ташкил этилиши ва аҳолини иш билан таъминлашга кенг жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тумандаги барча тижорат банклари бошқарувчиларига фуқаролар йиғинлари кесимида янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қишлоқларда биринчи навбатда меҳнат бозорида танглик кузатилаётган ҳудудларда, кичик ҳажмдаги корхоналар ташкил этишда кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ажратишни 1-иловага мувофиқ тасдиқланган параметрлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлигининг тегишли бўлимлари иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринларини кўпайтириш 1-иловага мувофиқ тасдиқланган параметрларга мослаштириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимининг ўринбосарлари И. Пиннаев, Ш .Норқобилов, З. Баратов ва О. Жўраева ҳамда тумандаги тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ишлаб чиқариш хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва бозор инфратузилма объектларини белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш ускуналаридан тўлиқ фойдаланиш имконияти ва ресурсларини аниқлаб, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, бўйича технологик жараёнларни қайта ташкил этиш юзасидан аниқ тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган ишлаб чиқариш бинолари ва ишламаётган ускуналарни белгиланган тартибда хусусийлаштириш ва тадбиркорларга имтиёзли равишда ижарага беришни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор муҳитига тез мослашувчи, ўзгарувчан технологиядан фойдаланадиган, бозор конъюнктурасини ҳисобга оладиган ўлчамлари катта бўлмаган янги кичик бизнес корхоналарининг ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш тизимида янги, шу жумладан комплекс хизмат кўрсатиш субъектларини барпо қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга ер ресурслари имкониятидан келиб чиқиб, деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун қўшимча ер майдонларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни амалдаги қонун талабларига мос равишда фаолиятини тегишли тартибда расмийлаштириш ва янгидан ташкил этиш мақсадида бўлган фуқароларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг ўзига хос муҳитлари, касбий мойиллигини ва мавжуд имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳунармандчилик ва бадиий косибчиликни ривожлантириш ҳамда ёшларни «Уста шогирд» усулида косибчиликка ўқитиш ҳисобига параметрда белгиланган барча кўрсаткичлар ижросини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари З. Баратовга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган янги иш ўринлари ташкил этиш дастурини туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли Дастури билан мутаносиблигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда таҳлил қилиб, тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман статистика бўлими (О. Бозоров) ва туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Азизов) билан биргаликда барча тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш жойлари ҳисобининг юритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Азизов), туман иқтисодиёт бўлими (О. Нигматов) билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда янги иш ўринларининг яратилиши бўйича ҳудудлар, тармоқлар ва корхоналар кесимида, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурининг бажарилиши бўйича маълумотларни жамласин ҳамда маълумот ва ҳисоботларни вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармасига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий параметрларини 2013 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда шу кабилар) кесимида муддатлар, молиявий манбалар, масъуллар бўйича аниқлаштирилган ҳолда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилдан бошлаб ҳар ойда Халқ депутатлари Нишон туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларининг ишга туширилишини ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган ишчи гуруҳлари ташкил этиш, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилий Дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарор Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот учун тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси М. ҲАЙИТМУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги Нишон ш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV/13-3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашининг 2012 йил 10 августдаги IV/13-3-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил давомида туманда яратиладиган иш ўринларининг параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Йўналишлар

I.

Жами яратиладиган иш ўринлари

4557

шу жумладан

1.

Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш.

320

2.

Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш

1345

шундан

2.1.

саноатда

163

2.2.

Қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш

97

2.3.

Хизмат кўрсатиш ва сервис

1085

3.

Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш

560

4.

Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш

1 189

4.1.

шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик.

225

5.

Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар)

864

6.

Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш

259

7.

Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш

20

II.

Иш ўринларининг таркиби

1.

Аёллар учун

1828

2.

Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача)

2455

2.1

шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун

2485

3.

Қишлоқ жойларида

4557

4.

Квоталанган (захираланган) иш ўринлари

345

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашининг 2012 йил 10 августдаги IV/13-3-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда туманда молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари бажарилиши бўйича туман ишчи комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРкиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокими, ишчи комиссияси раиси М. Ҳайитмуродов
‎ ‎ ‎
2.‎ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,
‎ишчи комиссия ‎раисининг ўринбосари
И. Пиннаев
‎ ‎ ‎

‎‎Ишчи комиссияси аъзолари

3. Туман ҳокимининг ижтимоий ва иқтисодий
‎масалалар бўйича ўринбосари
З. Баратов
‎ ‎ ‎
4. Туман ҳокимининг ўринбосари,
‎туман хотин-қизлар қўмитаси раиси
О. Жўраева
‎ ‎ ‎
5.‎ Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи
‎раҳбари
М. Ҳамроев
‎ ‎ ‎
6. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Д. Давронов
‎ ‎ ‎
7.‎ Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлим бошлиғи О. Боймиров
‎ ‎ ‎
8.‎ Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ‎ижтимоий
‎‎‎муҳофаза қилиш маркази ‎директори
М. Азизов
‎ ‎ ‎
9.‎ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати
‎Нишон туман бўлими Кенгаши раиси‎
Қ. Бозоров
‎ ‎ ‎
10.‎ Туман статистика бўлими бошлиғи О. Бозоров
‎ ‎ ‎
11.‎ Тумандаги тижорат банклари
‎ ‎
12.‎ Тумандаги фуқароларнинг ўзини ўзи
‎бошқариш органлари (МФЙ, ҚФЙ раислари)