Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Ҳуқуқий ахборотларни алмашиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашни истаб,
ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга интилиб,
иккала давлатни қонун ҳужжатлари тўғрисида ўзаро хабардор қилишни яхшилашга оид муносабатларни ривожлантириш зарурлигини англаб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар очиқ эълон қилинадиган давлатлараро алмашиниши керак бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати (илова қилинади)да белгилаб қўйилган масалалар бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар билан икки томонлама ахборот алмашиш зарурлигини эътироф этадилар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхат Томонларнинг ўзаро шартлашувига кўра ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
2-модда
Томонлардан ҳар бири сўралаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотни иккинчи Томонга тақдим этиш мажбуриятини оладилар.
Ҳамкорлик қилиш йўлидаги Томонлардан биридан олинадиган ахборот уни берган Томоннинг розилигига кўра учинчи Томонга берилиши мумкин.
Ҳамкорлик йўлида олинган ахборот Томонларнинг манфаатларига зарар етказишда фойдаланилиши мумкин эмас.
3-модда
Томонлар, миллий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, ҳуқуқий ахборот билан алмашиш учун маълумотларнинг ўз эталонлари бўладиган негизларини ташкил этадилар.
4-модда
Томонлар, ҳуқуқий ахборотни алмашиш тизимини ташкил этишга оид келишиб олинган чора-тадбирларни амалга ошира бориб, тегишинча:
субъектлар рўйхати — ахборотдан фойдаланувчиларни;
ахборотнинг ҳуқуқий режими: оммавийлик даражасини белгиловчи норматив жиҳатдан белгиланган қоидаларни, ахборотни фактлар билан асослаш, улардан фойдаланишга рухсат бериш, сақлаш, тарқатиш ва муҳофаза қилиш тартибини белгилайдилар.
5-модда
Томонлар адлия вазирликларини ҳуқуқий ахборотлар тизимини ташкил этиш ва уларни алмашиш ишларини мувофиқлаштирувчилар этиб белгилайдилар.
6-модда
Томонлар (маълумотларнинг эталон негизларидан) биргаликда фойдаланиш учун белгиланган ҳуқуқий ахборотнинг миллий воситаларига кириш учун рухсат беришни таъминлайдилар, уларни назорат қилинадиган аҳволда сақлайдилар, ахборот маълумотларининг тўлиқлигини, ишончлилигини ва ўз вақтида берилишини кафолатлайдилар.
7-модда
Ҳуқуқий ахборот, одатдагидек, рус тилида ва бепул берилади. Ахборотлар ва материалларни шошилинч равишда бериш учун электрон, факсимил ва бошқа хил алоқа воситаларидан фойдаланиш мумкин.
8-модда
Томонлар маълумотлар негизларини алмаштиришда бир-бирларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар классификаторларини беришни зарур деб ҳисоблайдилар.
Ҳуқуқий ахборотлар Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ алмаштирилади.
9-модда
Ушбу Битим Томонларнинг бошқа халқаро шартномаларига оид ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
10-модда
Ушбу Битим Томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.
Барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган протоколлар билан расмийлаштирилади.
11-модда
Томонлар ўртасидаги баҳслар ва англашилмовчиликлар икки томонлама музокаралар олиб бориш ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилади.
12-модда
Ушбу Битим уни кучга киритиш учун зарур бўлган давлат ички тартиботлар Томонлар томонидан бажарилганлиги тўғрисида ёзма ҳолдаги хабар олинган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан биридан ушбу Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш нияти тўғрисида иккинчи Томоннинг ёзма ҳолдаги хабари олинган кундан бошлаб олти ой ўтгунга қадар амалда бўлади.
Тошкент шаҳрида 1997 йил 18 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги ҳуқуқий ахборотларни алмашиш тўғрисида Битимга
Илова
Илова
Давлатлараро алмашилинадиган норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
| 1. | Давлат тузилиши асослари. |
| 2. | Давлат хавфсизлиги. |
| 3. | Мудофаа. |
| 4. | Давлат хизмати. |
| 5. | Ташқи сиёсат, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар. |
| 6. | Маъмурий қонун ҳужжатлари. |
| 7. | Адлия. Суд. Прокуратура. |
| 8. | Жамоат тартибини сақлаш. |
| 9. | Жиноят қонун ҳужжатлари. |
| 10. | Жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари. |
| 11. | Жиноят-ижро этиш қонун ҳужжатлари (ахлоқ тузатиш-меҳнат қонун ҳужжатлари). |
| 12. | Фуқаролик ва оила ҳуқуқи. |
| 13. | Фуқаролик-процессуал ва хўжалик қонун ҳужжатлари. |
| 14. | Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш. |
| 15. | Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот. |
| 16. | Молия ва кредит. |
| 17. | Корхона ва тадбиркорлик фаолияти. |
| 18. | Саноат. |
| 19. | Қурилиш ва архитектура мажмуалари. |
| 20. | Қишлоқ хўжалиги. |
| 21. | Савдо. |
| 22. | Транспорт ва алоқа. |
| 23. | Уй-жой-коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. |
| 24. | Соғлиқни сақлаш. |
| 25. | Маориф, илм-фан ва маданият. |
| 26. | Ер, унинг ер ости қазилма бойликлари, сувлари тўғрисидаги, ҳаво фазоси ҳақидаги, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва табиий бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. |
| 27. | Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. |
| 28. | Геодезия, картография, гидрометеорология. |
| 29. | Халқаро хусусий ҳуқуқ ва унинг жараёни. |
| 30. | Божхона иши. |