21.03.2000 йилдаги ПФ-2564-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 08.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ИСЛОҲ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш, тижорат банкларининг мустақиллигини ошириш ҳамда уларни инвестиция жараёнларининг фаол иштирокчиларига айлантириш, деҳқон, фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини кредитлашни кенгайтириш, банкларнинг омонатчилари манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, шунингдек банклар билан уларнинг мижозлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини шакллантириш, хорижий банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
(Кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари ўз фойдасининг 25 фоизга қадар миқдорини ажратиш йўли билан банкларда ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарини, деҳқон ва фермер хўжаликларини, юқори технологик ва инновация лойиҳаларини Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар беришдан оладиган даромадлари ана шу маблағлар мазкур Жамғарманинг ресурсларини кўпайтиришга мақсадли йўналтирилган тақдирда 5 йил муддатга даромад солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаларига ажратмаларнинг энг юқори кўрсаткичларини, махсус Жамғармадан кредитлаш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин, унда кредит таваккалчилигининг йўл қўйилиши мумкин бўлган даражаларини, захираларни шакллантириш тартибини, шунингдек кредитланадиган лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини кўзда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий банкларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўз сармоясини ва жалб этиладиган маблағлар ҳажмини муттасил кўпайтириб бориш учун барча имкониятлардан фойдаланиш, шунингдек иқтисодиётнинг реал тармоғи, аввало, кичик бизнесни кредитлаш шакллари, турлари ва миқдорларини кенгайтириш тижорат банкларининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнеснинг ривожланишини кредитлашга йўналтириладиган ўз маблағларини кўпайтириш борасида тижорат банкларининг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 1 апрелидан бошлаб Марказий банкнинг ўзгарувчан қайта молиялаш ставкасини белгилаш механизмини жорий этиш, уни инфляция даражасининг суръати, пул бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ой сайин ўзгартириб бориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси суръатини ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларига ишлаб чиқариш микрофирмалари, кичик корхоналарига бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини камайтириш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг жалб этиладиган муддатли омонатлари (депозитлари) бўйича Марказий банкнинг қайта молиялаш бўйича амалдаги ставкасининг камида 75 фоизи миқдорида, жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича эса камида 50 фоизи миқдорида фоиз ставкаларини белгилашлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин, бунда ўз вақтида жалб этилган депозитлар бўйича депозит битимининг амал қиладиган бутун муддати мобайнида ўзгармас фоиз ставкалари сақлаб қолиниши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бир ой муддатда қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш маблағлари, шунингдек хорижий банклар ва молия институтларининг маблағлари қўшимча равишда жалб этилишини рағбатлантиришга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг ишлаб чиқариш микрофирмалари, кичик ва ўрта корхоналарини кредитлашга йўналтириладиган ўз маблағларини кўпайтиришни рағбатлантириш мақсадида тижорат банкларининг Марказий банкдаги захираларидан омилкорлик билан ҳамда оқилона фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиб, жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, республикада тажриба тариқасида тижорат банкларининг ишончлилиги ва ликвидлиги даражасини рейтинг усулида баҳолашни жорий этиш таклифини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Банклари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Молия вазирлиги, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банкларнинг республикадаги ваколатхоналари билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига банк ва молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича халқаро Марказни ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва пул бозорларининг талаб ва таклифларини ўрганиш, пул муомаласининг, миллий валюта барқарорлигининг, молия-банк тизимини янада ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-банк тизимини ислоҳ қилиш сиёсатини такомиллаштириш, унинг кўпроқ очиқ-ойдинлигини таъминлаш, иқтисодиётда тўловлар ва ҳисоб-китоблар механизмини мустаҳкамлаш, валюта сиёсатини эркинлаштириш, республикада энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш масалалари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар ва молия институтларининг халқаро мустақил аудити натижалари асосида ишончлилик, ликвидлик, даромадлилик кўрсаткичлари бўйича уларнинг мунтазам рейтинг баҳоси бериб борилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий компаниялар ва банкларга Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларини инвестициялаш ҳамда уларнинг республика молия-банк тизимини ривожлантиришда иштирок этиш имкониятлари ва истиқболлари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банкларига аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилувчи тайёрлов ташкилотларига маҳсулот топширувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун тузилган шартномаларда кўзда тутилган нархларга ва етказиб бериш муддатларига мувофиқ улардан амалда харид қилинган маҳсулот ҳажмининг 100 фоизи миқдорида нақд пул маблағлари беришга ижозат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига нақд пул маблағларини бериш ҳамда улардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан харид қилинадиган шундай маҳсулотлар учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 2 октябрдаги ПФ-3143-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 189-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган, ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотни ва хизматларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб эвазига етказиб бераётган якка тартибдаги тадбиркорлар тегишли йил чораги мобайнидаги оборот миқдорида ўзларининг банк ҳисоб варақларидан нақд пул маблағларини олиш ҳуқуқига эгадирлар.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги ПФ-3077-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари аҳолидан дастлабки омонатни қабул қилган банк филиали қаерда жойлашганидан қатъи назар, шу банкнинг барча филиаллари томонидан аҳолининг омонатлари бўйича мижознинг биринчи талабига кўра нақд пул маблағлари чекланмаган тарзда берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Банклари уюшмасининг «Омонат ҳимоя» суғурта Жамғармаси негизида аҳоли жамғармалари жамоа суғурта Жамғармасини тузиб, унинг устав сармоясини 500 миллион сўмга қадар етказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар аҳоли омонатлари жамоа суғурта Жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг банк ва молия тизимига ишончини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омилкор ва самарали суғурта тизимларини ишлаб чиқиб, жорий этиш негизида банкларнинг аҳоли омонатлари бўйича жавобгарлигининг етарли суғурта ҳимоясини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни ишончли юқори ликвидли давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар ҳамда банк депозитларига сармоялашнинг энг мақбул стратегиясини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки, Ўзбекистон Банклари уюшмаси бир ой муддатда аҳоли омонатлари жамоа суғурта Жамғармасининг сармоясини шакллантириш тартиби ва фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб, бунда жамоа суғурта Жамғармаси «Омонат ҳимоя» суғурта жамғармасининг маблағлари ҳамда тижорат банкларининг қўшимча бадаллари ҳисобига қонунчиликда белгиланган тартибда тузилишини белгилаб қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк активлари, шу жумладан кредитлар портфелини шакллантириш билан боғлиқ таваккалчиликлар тадбиркорликка оид таваккалликка тааллуқли бўлиб, уларни бошқариш тижорат банки раҳбариятининг ваколатига киради. Тижорат банкларининг таваккалчиликларини бошқариш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларидаги омонатларга жисмоний шахслар томонидан қўйиладиган маблағларнинг манбалари декларация қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирликлар ва идopaлap, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг тижорат банклари ва уларнинг филиаллари фаолиятига, шу жумладан филиалларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашишлари, банк маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадалларни талаб қилишлари ман этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг банк-кредит портфели ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш бўйича банкларнинг фаолиятига аралашишлари тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 21 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2564-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 4-сон, 110-модда; 2002 й., 4-5-сон, 95-модда; 2002 й., 10-11-сон, 189-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 172-модда; 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 39-сон, 295-модда)