Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар, деб аталувчилар,
иккала давлат ўртасидаги ўзаро фойдали кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка узоқ муддатли асосда ёрдам беришни мақсад қилиб,
бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитларни яратиш ва сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш зарурлигини тан олиб,
инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий ресурслардан фойдаланиш энг юқори самарадорликни ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлашига розилик билдириб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Умумий тарифлар
Умумий тарифлар
Ушбу Битим мақсадларида:
1. «Инвестор» атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:
а) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;
б) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;
2. «Инвестициялар» атамаси мулкий бойликларнинг ҳар қандай турини ва уларга бўлган ҳуқуқларни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг инвесторлари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига фойда (даромад) олиш мақсадида қўйиладиган интеллектуал мулкни англатади ҳамда жумладан қуйидагиларни, бироқ шуларнинг ўзинигина эмас, ўз ичига олади:
а) кўчар ва кўчмас мулк ҳамда унинг билан боғлиқ мулкий ҳуқуқлар;
б) пул маблағлари, акциялар, омонатлар ва бошқа қимматли қоғозлар ҳамда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган корхоналарда, акциядорлик жамиятларида, хўжалик ширкатларида, бирлашмаларда ва бошқа юридик шахсларда қатнашишнинг ҳар қандай шакллари;
в) инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий қимматга эга бўлган пул талабномалари ва бошқа ҳуқуқлар;
г) муаллифлик ҳуқуқлари ҳамда ихтиролар, патентлар, саноат лойиҳалари ва намуналари, савдо белгилари, фирма номлари, келиб чиқиш кўрсаткичлари, технологиялар, ноу-хау каби интеллектуал ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар;
д) ерга (шу жумладан ижара асосида) ва табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлари.
3. Инвестициялар жойлаштирилган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган инвестициялар шаклларини ўзгартириш уни инвестиция сифатида тавсифлашни ўзгартирмайди.
4. «Юридик шахслар» атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлат қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширадиган ҳар қандай юридик шахсни англатади.
5. «Фуқаролар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига кўра фуқароликка ва ҳуқуқий лаёқатга эга бўлган, унинг ҳудудида ёки чет элда доимий яшайдиган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширадиган шахсларни англатади.
6. «Фуқаролиги бўлмаган шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида доимий яшайдиган, Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига кўра тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рўйхатга олинган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширадиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни англатади.
7. «Даромадлар» атамаси, ушбу модданинг 2-бандида белгиланганидек, инвестициялар натижасида олинган фойдалар, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик тақдирлашлари, техник ёрдам кўрсатиш, техник хизмат учун тўловлар, тақдирлашнинг бошқа шакллари тарзида олинган маблағларни, бироқ шуларнинг ўзинигина эмас, англатади.
8. «Ҳудуд» атамаси тегишли равишда Аҳдлашувчи Томон давлатининг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўз суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини амалга оширадиган ҳудудини англатади.
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларининг ўз давлати ҳудудига кириб келишига йўл қўяди ва уларни рағбатлантиради, шунингдек ушбу инвестицияларнинг тўлиқ ва сўзсиз ҳуқуқий ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилиги доирасида ўзаро инвестицияларнинг хилма-хил шаклларини қўллаб-қувватлайди, уларни ўз давлати ҳудудида ҳимоя қилинишини таъминлайди ва ушбу инвестицияларнинг муомалада бўлишини, фойдаланилишини ва тасарруф этилишини ихтиёрий чоралари кўриш йўли билан камситмайди.
3. Агар Аҳдлашувчи Томон ушбу Битим доирасида ўз давлати ҳудудига инвестициялар кириб келишига йўл қўйган бўлса, шу Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига ана шундай инвестицияларга алоқадор бўлган зарур рухсатномалар беради.
3-модда
Миллий тартиб ва энг қулай шароит яратиш тартиби
Миллий тартиб ва энг қулай шароит яратиш тартиби
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестициялари ва даромадларига ўз инвесторлари ва/ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторлари инвестиция ҳамда даромадларига берадиган тартибдан ноқулайроқ бўлмаган одил ва тенг ҳуқуқли тартибни яратади.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга ошираётган инвестицияларга нисбатан унинг миллий қонунчилиги ва ушбу Битимдан келиб чиқувчи ҳар қандай мажбуриятларга риоя қилади.
3. Ушбу Битимнинг энг қулай шароитларни яратиш принципига дахлдор қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирини бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига қуйидагилардан келиб чиқувчи преференциялар ёки устуворликларнинг имтиёзли тартибини жорий қилишга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги керак:
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бири қатнашчиси бўлган ёки ана шундай бўлиши кутилаётган мавжуд ёки келажакда мумкин бўлган бож, валюта ва тўлов иттифоқлари, эркин савдо ва ягона тарифлар зоналари, умумий бозор ёки минтақавий иқтисодий интеграция тўғрисидаги Битимларнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
б) солиқ тўланишига йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар ёки солиқ солиш масалалари бўйича бошқа халқаро битимлар.
4-модда
Бошқа қоидаларни қўлланиш
Бошқа қоидаларни қўлланиш
Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати қонунчилиги қоидалари ёки халқаро ҳуқуққа алоқадор мажбуриятларда, ушбу Битимда мавжуд бўлган, келажакда унга қўшимча равишда яратилган мажбуриятларда бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари инвестицияларига ушбу Битимга бериладигандан қулайроқ умумий ёки ўзига хос тусдаги шароит берилиши тўғрисида қоидалар бўлса, бу қоидалар ушбу Битимга қиёсан қулайроқ бўлган ҳажмда устуворликка эга бўлади.
5-модда
Тўловларни ўтказиш
Тўловларни ўтказиш
1. Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга оширган бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари тегишли солиқ, бож ва йиғимларни тўлаганларидан сўнг Аҳдлашувчи Томон шу инвестицияларга алоқадор қуйидаги тўловларнинг тўсиқсиз ўтказилишини таъминлайди, аммо беистисно эмас, хусусан:
а) ушбу Битимнинг 1-моддаси 7-бандида белгиланганидек фоизлар, дивидендлар, фойда ва бошқа жорий даромадларни;
б) иккала Аҳдлашувчи Томонлар инвестициялар сифатида тан олган заёмларни тўлаш суммаларини;
в) ушбу Битимнинг 1-моддаси 2-бандида назарда тутилган ҳуқуқлардан келиб чиқувчи лицензия тушумлари ва бошқа тўловларни;
г) сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлган сармоя ва қўшимча суммаларни, шунингдек бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга ошириладиган инвестициялар менежментини;
д) инвестицияларни бегоналаштиришдан, қисман ёки тўлиқ тугатишдан, шу жумладан сармоянинг ўсишидан тушган тушумларни;
е) Аҳдлашувчи Томонлардан бири давлати фуқароларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширилаётган инвестициялар муносабати билан оладиган иш ҳақларини;
ж) ушбу Битим моддаларига мувофиқ тўланадиган компенсациялар ва ушбу Битим доирасида ҳар қандай инвестиция баҳслари билан боғлиқ тўловларни.
2. Тўловларни ўтказиш кечиктиришларсиз, инвестициялар амалга оширилган валюта ёки эркин муомаладаги валютада тўловларни ўтказиш кунида қўлланилаётган курс бўйича ва ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
а) банкротлик, тўловга қодир эмаслик ёки кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
б) жиноий ёки маъмурий жавобгарликлар;
в) суд муҳокамаси тартибига ёки қарорларига номувофиқлик юзага келган ҳолатларда.
4. Ушбу моддада кўрсатилган ҳар қандай валютадаги даромадлар ва бошқа суммалар ҳамда бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш натижасида инвестиция қилиш жойи бўйича манбалардан олинганлар кейинги Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ реинвестиция қилиниши ёки бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
5. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари валюталарини ва бошқа давлатлар валюталарини, тўлов ҳужжатларини, қимматли қоғозларини олиб келиш ва олиб чиқиб кетиш, шунингдек ушбу модданинг бажарилиши инвестициялар амалга оширилаётган жой бўйича Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
6-модда
Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва чеклаш ва йўқотишларни компенсациялаш
Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва чеклаш ва йўқотишларни компенсациялаш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига тегишли инвестицияларга нисбатан тортиб олиш, национализация қилиш ёки шундай тусга ёки тенг оқибатда эга бўлган бошқа ҳаракатларни бевосита ёки билвосита кўлламайдилар, агар улар:
а) қонуний тартибда амалга оширилаётган ижтимоий манфаатларда қўлланилаётган чора-тадбирлар;
б) камситмаслик тусидаги чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлмаса.
2. Ушбу модда 1-банд а), б) кичик бандларида назарда тутилган ҳолатларга мувофиқ инвестицияларни тортиб олишни амалга оширган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига одил ва самарали қоплаш берилишини таъминлайди. Бундай қоплаш тортиб олинган инвестицияларнинг тортиб олинишигача ёки тортиб олиш тўғрисидаги қарор барчага маълум бўлган вақтга қадар (қайси бири олдин содир бўлишига кўра) бўлган бозор қийматига мувофиқ келади, тортиб олиш кунидан бошлаб Libor + 0 олти ойлик депозит ставкаси бўйича тортиб олинган инвестициялар қийматидан фоизларни қамраб олади ва улар эркин ўтказилиши лозим бўлади. Қоплаш суммалари инвестициялар амалга оширилган ёки эркин муомаладаги валютада белгиланиши ва инвесторга кечиктиришларсиз, унинг қаердалиги ёки қаерда яшаётганлигидан қатъи назар, тўланиши керак. Тўловни ўтказишга алоқадор нормал талаб этиладиган вақт мобайнида амалга оширилган тўлов «ортиқча кечиктирилмаган» тўлов ҳисобланади. Бу даврни ҳисоблаш талабнома берилган кундан бошланади ва у уч ойдан ошиб кетмаслиги керак.
3. Инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида содир бўлган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, революция, фавқулодда ҳолат, тўнтариш, фуқаролар тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш ҳодисалар туфайли зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига кўрилган зарар учун ўз инвесторларига ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторларига бериладигандан кам бўлмаган шартларда компенсация, реституция ёки бошқа қиймат тўловлари берилади.
4. Бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томон давлати органлари, мансабдор шахсларининг инвестиция қилиш жойи бўйича давлат қонунчилигига зид бўлган хатти-ҳаракатлари натижасида, шунингдек бундай органлар ёки мансабдор шахслар томонидан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига ёки шу инвестицияли корхоналарига нисбатан қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятларни тегишлича бажармаганликлари ёки бу инвестицияларга тўсқинлик қилганликлари оқибатида ўз инвестицияларига етказилган зарарни, бой берилган фойдани ҳам қоплатиш ҳуқуқига эгадирлар.
7-модда
Суброгация
Суброгация
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ёки вакил қилинган муассасалар ўз инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестицияларига нисбатан нотижорат таваккалчиликларига қандайдир молиявий кафолатлар берган ва шу кафолатлар бўйича тўловларни амалга оширган бўлсалар бошқа Аҳдлашувчи Томон суброгация принципи асосида бу инвесторлар ҳуқуқларини, шу жумладан, талаб қилиш ҳуқуқларини тўлиқ ҳажмда, биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг вакил қилинган муассасаларига бу инвесторларнинг шу йўсинда суғурта қилинган инвестицияларига алоқадор мажбуриятлари муносабатидаги шартлар билан ўтишини тан олади.
2. Ушбу модда 1-бандида белгиланган суброгация содир бўлганда инвестор талабномалар билан чиқмайди, агар у бунга Аҳдлашувчи Томон ёки унинг вакил қилинган муассасаси томонидан вакил қилинмаган бўлса.
3. Бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори билан баҳсда томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томон баҳсни ҳал қилиш ёки у бўйича қарорнинг бутун бажарилиш жараёнида ҳимоя воситаси сифатида ўз иммунитетини ёки инвестор томонидан кейинги Аҳдлашувчи Томон ёки унинг вакил қилинган муассасалари кафолатлари берилишини назарда тутмайдиган кўрилган зарарлар ёки йўқотишлар тўлиқ ҳажмини ёки бир қисмини қоплайдиган суғурта контракти бўйича тегишли бўлган қоплаш суммаси олинишини баҳона қилмаслиги керак.
8-модда
Маслаҳатлашувлар
Маслаҳатлашувлар
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашга алоқадор масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай таклифни хайрихоҳлик билан қабул қилади ва бундай маслаҳатлашувлар учун тегишли имкониятларни яратади.
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги баҳсларни ҳал қилиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги баҳсларни ҳал қилиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашга дахлдор баҳслар дипломатик каналлар орқали музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилади.
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар баҳс пайдо бўлган кундан бошлаб олти ой мобайнида келишувга эриша олмасалар, баҳс исталган Аҳдлашувчи Томон талабига кўра уч аъзодан таркиб топган арбитраж Судига кўриб чиқиш учун берилади. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири биттадан арбитр тайинлайди, тайинланган арбитрлар эса иккала Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатган учинчи давлат фуқароси бўлган Раисни сайлайдилар.
3. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ўз арбитрини тайинламаса ва иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг бундай тайинлашни икки ой мобайнида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик билдирмаса, кейинги Аҳдлашувчи Томон тегишли тайинлашларни амалга ошириш учун БМТ Халқаро Суди Президентига мурожаат қилиши мумкин.
4. Агар иккала арбитр ҳам тайинланганларидан сўнг икки ой мобайнида Раисни танлашда келишувга эриша олмасалар, исталган Аҳдлашувчи Томон БМТ Халқаро Суди Президентига Раисни керакли тайинлашни ўтказиш ҳақида мурожаат қилиши мумкин.
5. Агар ушбу модданинг 3-, 4-бандларида кўрсатилган ҳолларда БМТ Халқаро Суди Президенти кўрсатилган вазифани бажара олмаса ёки у Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг фуқароси бўлса, бундай тайинлашни Президентнинг ўринбосари амалга оширади, агар у ҳам тегишли вазифани бажара олмаса ёки Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг фуқароси бўлса, тайинлашни БМТ Халқаро Судининг Аҳдлашувчи Томонлардан бирортасининг фуқароси бўлмаган юқорилиги жиҳатдан навбатдаги лавозимдаги аъзоси амалга оширади.
6. Суд қарор чиқаришдан олдин, ўз ишининг исталган босқичида Аҳдлашувчи Томонларга баҳсни дўстона йўл билан ҳал этишни таклиф қилиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ана шундай қарорга келсалар, олдинги қоидалар баҳсни ҳал қилиш йўлига тўсиқ бўлмайди.
7. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа келишувларни бузмай, Суд кўриб чиқиш ўз тартибларини белгилайди. Суд қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилади.
8. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири Суддаги ўз аъзоси учун, шунингдек арбитраж процедурасидаги ўз улушларига мувофиқ харажатларни ўзи қоплайди. Арбитраж Суди Раисига оид харажатлар ва бошқа харажатларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг улушда қоплайдилар.
Аммо суд ўз қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бирига харажатларда кўпроқ иштирок этишини белгилаши мумкин ва бу қарор Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
9. Суд қарори ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун узил-кесил ва мажбурий ҳисобланади.
10-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори ўртасидаги баҳсларни ҳал этиш
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори ўртасидаги баҳсларни ҳал этиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу орқали бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори ўртасида ўзи биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга ошираётган инвестициялари бўйича юзага келадиган ҳар қандай қонуний баҳсни кўриб чиқиш учун қуйидагиларга тавсия этишга розилик беради:
а) БМТ Халқаро Судига;
б) БМТнинг халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссиясининг Арбитраж (ЮНСИТРАЛ) қоидаларига мувофиқ таъсис этиладиган аd hос арбитраж судига;
в) агар иккала Аҳдлашувчи Томонлар ҳам Вашингтонда 1965 йил 18 мартда имзолаш учун очилган Давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасидаги инвестиция баҳсларини ҳал этиш бўйича Конвенция қатнашчилари ҳисобланишса Инвестиция баҳсларини ҳал этиш Халқаро марказига.
11-модда
Қўлланиладиган қонунлар
Қўлланиладиган қонунлар
1. Ушбу Битимда бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, ушбу Битимга мувофиқ барча инвестициялар бу инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалда бўлган қонунчилик билан бошқариб борилади.
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Томонлар ўзининг қонунчилигига мувофиқ камситишларсиз асосда амалга ошириладиган уларнинг ҳаётий манфаатларини ва миллий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўришлари мумкин.
12-модда
Битим қўлланиши
Битим қўлланиши
Инвестицияларнинг ушбу Битим кучга киришидан олдин ёки кейин амалга оширилганидан қатъи назар, ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланилади.
13-модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма ҳолдаги розилиги билан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
14-модда
Битимнинг кучга кириши, давомийлиги ва тўхтатилиши
Битимнинг кучга кириши, давомийлиги ва тўхтатилиши
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимни кучга киритиш борасида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати миллий қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқий тартиб-қоидалар бажарилганлиги тўғрисидаги ноталар билан ўзаро алмашадилар.
Сўнгги нота олинган сана Битимнинг кучга кириш санаси ҳисобланади.
2. Ушбу Битим ўн йил мобайнида амалда бўлади. Ушбу Битимнинг амалда бўлиши, агар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга тегишли муддат тугашидан ўн икки ой олдин ушбу Битимнинг амалда бўлишини тўхтатиш тўғрисидаги мақсадини ёзма ҳолда хабар қилмаса, навбатдаги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади.
3. Ушбу Битим бекор қилинган тақдирда унинг қоидалари, 1 — 12-моддалари ушбу Битимнинг амалда бўлиши тўхтатилгунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Алмати шаҳрида 1997 йил 2 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ушбу Битимни талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)