19.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина, бундан кейин — Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат, уларнинг юридик шахслари ва фуқаролари ҳуқуқ ҳамда манфаатларини самаралироқ ҳимоя қилиш, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзларининг консуллик муносабатларини ривожлантириш истагига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларини ривожлантириш учун,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенцияда кўрсатилмаган масалалар бўйича халқаро одат ҳуқуқлари ва Аҳдлашувчи Томонлар қатнашган халқаро шартномалар қўлланилишини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенцияни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-қисм
Тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда келтирилган атамалар қуйидаги маънога эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «консуллик муассасаси» ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консуллик агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «консуллик округи» консуллик муассасасига консуллик вазифаларни бажариш учун ажратилган ноҳияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консуллик муассасаси бошлиғи» шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консуллик мансабдор шахси» шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси бошлиғини ҳам англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консуллик хизматчиси» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «хизмат кўрсатувчи ходим» консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консуллик муассасаси ходимлари» консуллик муассасаси мансабдор шахслари, консулхона хизматчилари ва консуллик муассасасининг хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «оила аъзолари» консуллик ходимининг хотини (эри), фарзандлари, ота-онаси ҳамда у билан бирга яшаётган ва унинг қаромоғида бўлган бошқа шахсларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «фуқаро» ваколат берган давлат ёки консулхона жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ шу давлатлар фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «консуллик бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъи назар, фақатгина консуллик муассасаси учун фойдаланиладиган бинолар ёки уларнинг қисмларини, ёки ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «консуллик архивлари» ўз ичига сақлаш ва сақланиши таъминланиши учун мўлжалланган барча қоғозлар, ҳужжатлар, хат-хабарлар, китоблар, фильмлар, маълумот тўплаш, сақлаш ва фойдаланиш техник воситалари, шифрлар, кодлар, картотекалар ва ҳар қандай жиҳозлар билан бирга консуллик муассасаси реестрларини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «кема» ваколат берган давлат байроғини кўтариш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай кемани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) «ҳаво кемаси» ваколат берган давлат белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай фуқаролик ҳаво кемасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-қисм
Консуллик алоқалари тўғрисидаги умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Консуллик муассасасини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси консулхона жойлашган давлат ҳудудида фақат шу давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи, шунингдек бу масаладаги ҳар қандай ўзгариш ваколат берган давлат ва консулхона жойлашган давлатнинг келишуви асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш ва фаолиятини бошлашга рухсат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлашда ваколат берган давлат олдиндан консулхона жойлашадиган давлатнинг розилигини олиши керак. Агар консулхона жойлашадиган давлат розилик бермаса, у ўз қарорининг сабабларини хабар қилишга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколат берган давлат консулхона жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигига консуллик патенти ёки консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш ҳақида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик патенти тақдим этилиши билан консулхона жойлашган давлат имкони борича қисқа вақт ичида консуллик муассасаси бошлиғига экзекватура беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси бошлиғи консуллик жойлашган давлатнинг экзекватурасини олиши билан ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик жойлашган давлат экзекватура бергунга қадар консуллик муассасаси бошлиғига ўз вазифаларини вақтинча бажаришига рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консуллик муассасаси бошлиғига экзекватура ёки вақтинча ўз вазифаларини бажариш учун рухсатнома берилгач, консуллик жойлашган давлат бу ҳақда консуллик округининг маъмурларига хабар беради ва консуллик муассасаси бошлиғига ўз вазифасини бажариши ва ушбу Конвенцияда кўрсатилган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифасини бажара олмаса ёки консуллик муассасаси бошлиғи лавозими вакант бўлса, консуллик муассасаси бошлиғининг вазифаси вақтинча консуллик бошлиғи вазифасини бажарувчи томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини бажарувчининг тўла исми ва фамилияси, консуллик муассасаси бошлиғи томонидан, агар у буни қила олмаса, ваколат берувчи давлатнинг ҳар қандай ваколатли идораси томонидан консулхона жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини бажарувчига ёрдам кўрсатадилар ва ҳимоя қиладилар. Консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини бажариш даврида унга ушбу Конвенцияда кўрсатилган консуллик бошлиғига тегишли қоидалар ҳам тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Консуллик жойлашган давлатни ишга тайинланиш, келиш ва кетиш ҳақида хабардор қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ваколат берган давлат ўзининг ваколатли органлари орқали консуллик жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигини қуйидагилар ҳақида ёзма равишда олдиндан хабардор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консуллик муассасаси ходимларининг фамилияси, исми, фуқаролиги, лавозими, уларнинг келиш ва кетиш ёки вазифаларининг тугатилиш вақти, шунингдек консуллик муассасасида ишлаш мобайнида унинг мақомидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар бир консуллик муассасаси ходими оила аъзоларининг фамилияси, исми, фуқаролиги, келиш ҳамда кетиш куни, шунингдек бирон бир шахс оила аъзолигига киргани ёки чиққани ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари шу давлат қонунларига мувофиқ консуллик муассасаси ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига уларнинг мақомини консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари сифатида белгиловчи гувоҳномани бепул асосда берадилар, консуллик жойлашган давлат фуқароси бўлган ёки у ерда доимий яшайдиган шахслар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари ваколат берган давлат фуқаролари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
«Persona non grata» ёки номақбул бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси жойлашган давлат истаган вақтда у ёки бу консуллик мансабдор шахсини «persona non grata» ёки консуллик муассасаси ходимларининг бирортасини номақбул деб ваколат берган давлатни хабардор қилиши мумкин. Консуллик муассасаси жойлашган давлат ўз қарорининг сабабини асослашга мажбур эмас. Бундай ҳолда ваколат берган давлат консуллик муассасаси ходимини чақириб олиши керак. Агар ваколат берган давлат бу мажбуриятни оқилона вақт ичида бажармаса, консуллик жойлашган давлат бу шахсни консуллик муассасаси ходими деб тан олишдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-қисм
Консуллик вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ваколат берган давлат, унинг фуқаролари ва ҳуқуқий шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ёрдам ва кўмак бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо, иқтисодий, ҳуқуқий, туристик, экологик, илмий-техник, ахборот, маданий, гуманитар алоқаларни ҳамда ваколат берган ва консулхона жойлашган давлат ўртасидаги спорт ва маърифат соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек бошқа тарзда улар ўртасидаги дўстона муносабатларга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Савдо, иқтисод, маданият, илмий ҳаётдаги вазиятлар ва воқеаларни барча қонуний йўллар билан аниқлаш, улар ҳақида ваколат берган давлат ҳукуматига хабар қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколат берган давлат томонидан консуллик муассасасига юклатилган консулхона жойлашган давлатнинг қонун ва қоидаларига зид бўлмаган бошқа вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Фуқаролик ва фуқаролик ҳолатига оид вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. ваколат берган давлат фуқароларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. фуқаролик масалалари бўйича ҳар қандай аризаларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. консулхона жойлашган давлат ваколатли органларидан ваколат берган давлат фуқароларининг туғилиши ва ўлими ҳақида маълумотлар олиш, уларнинг туғилиши ва ўлимини қайд қилиш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. ваколат берган давлат қонунларига мувофиқ ваколат берган давлат фуқаролари ўртасида никоҳ тузишни ва никоҳни бекор қилишни қайд қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қоидалар манфаатдор шахсларни консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонун ва қоидаларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Паспорт ва визаларга оид вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ваколат берган давлат фуқароларига паспортлар бериш, янгилаш, олиб қўйиш, бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чўзиш, уларга зарур белгилар қўйиш, шунингдек фуқароларга чегарадан ўтишга ҳуқуқ берувчи бошқа ҳужжатларни бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколат берган давлат ҳудудига кириш ва ундан чиқиш, шунингдек унинг ҳудудидан транзит ўтиш учун визалар бериш, уларнинг муддатини узайтириш ва бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Легализация ва нотариал ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси қуйидаги нотариал ҳаракатларни бажариш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. ҳар қандай фуқаронинг аризаси асосида ваколат берган давлатда ва унинг ташқарисида фойдаланиши учун акт ва ҳужжатларни тузиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. ваколат берган давлат ва консулхона жойлашган давлат ваколатли идоралари расмий ҳужжатларидаги имзолар ва муҳрларнинг, агар Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган халқаро шартномаларда бошқача тартиби кўрсатилмаган бўлса, ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. расмий ҳужжатлар аслини легализация қилиш ва уларнинг нусхаларини, кўчирмаларини, бу ҳужжатлар таржималарини ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. ваколат берган давлат қонунларида кўзда тутилган ҳар қандай бошқа нотариал ҳаракатларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси томонидан тузилган, тасдиқланган ва зарурат юзасидан легализация қилинган ҳужжатлар, агарда улар консулхона жойлашган давлат қонунлари ва нормаларига зид келмаса, консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари томонидан тузилган, тасдиқланган ва зарурат юзасидан легализация қилинган ҳужжатлар каби юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Фуқароларнинг ушлангани, ҳибсга олингани, қамалгани ва уларни бориб кўриш ҳақида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли органлари ваколат берган давлат фуқаросининг ушланганлиги, ҳибсга олинганлиги ёки унинг озодлигини ҳар қандай бошқа чеклаш ҳоли юз бергани ҳақида тегишли консуллик мансабдор шахсини зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари кечиктирмасдан консуллик муассасасига ушбу шахс томонидан берилган ҳар қандай маълумотни етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари ваколат берган давлат фуқаросининг ушлангани, ҳибсга олингани ёки унинг озодлигини бошқача чеклаш ҳоли юз берган вақтдан бошлаб кечиктирмасдан консуллик мансабдор шахсининг бу фуқаро билан учрашиш ёки у билан боғланиш, ҳамда унга зарур ёрдамни, жумладан ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш ҳуқуқини амалга оширишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари ваколат берган давлатнинг тегишли фуқаросини ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ унинг ҳуқуқлари ҳақида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар, агар консулхона жойлашган давлат қонун ва қоидалари уларни бекор қилмаган тақдирда, улар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ваколат берган давлат фуқароларига ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. консуллик округида жойлашган ваколат берган давлатнинг исталган фуқаросини келиб кўриш ва у билан алоқа қилиш ҳуқуқига эга, бунда консулхона жойлашган давлат ваколат берган давлат фуқаролари ва консуллик муассасалари ўртасидаги алоқаларга тўсқинлик қилмайди ва фуқароларнинг консуллик муассасасига келишларини чекламайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. агар бу консулхона жойлашган давлат қонунларига зид бўлмаса, ваколат берган давлат барча фуқароларидан вақтинча сақлаш учун мулк, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. ваколат берган давлат фуқаросига дахлдор бўлган моддий зарар ва кишилар ҳалокати, автотранспорт ушланиши ҳамда бахтсиз ҳодисаларга олиб келган ҳар қандай воқеаларга оид маълумотларни консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли органларидан тезлик билан беришни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. консулхона жойлашган давлат ваколатли идораларига ваколат берган давлатнинг бедарак йўқолган фуқароларини топишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. консуллик муассасаси ўзи жойлашган ва ваколат берган давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари 1993 йил 22 январда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида тузилган Жиноий, оилавий ва фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги Конвенцияда кўрсатилган тартибда ҳал қилинишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколат берган давлат фуқароси ўз ҳуқуқ ва манфаатларини консулхона жойлашган давлат қонунларига асосан ўз вақтида ҳимоя қилишга қодир бўлмаса, консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат суд ва бошқа ваколатли идораларида унинг номидан вакиллик қилиши мумкин ёки фуқаро ўз вакилини тайинлагунича ёхуд ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ўзи ҳимоя қилиш имконияти пайдо бўлгунига қадар вакил билан таъминлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли идоралари кечиктирмасдан ваколат берган давлатнинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролари, шу жумладан вояга етмаганларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик ўрнатиш зарурлиги ҳақида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига асосан ваколат берган давлатнинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролари, шу жумладан вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва зарур бўлганда бундай шахсга васий ва ҳомий тавсия қилиш ёки тайинлаш ва васийлик ва ҳомийликка тегишли ҳаракатларни кузатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ўлганлик ҳақида хабар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколат берган давлат фуқароси консулхона жойлашган давлатда ўлса, консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда консуллик муассасасига зудлик билан хабар қиладилар. Улар консуллик муассасасининг илтимосига биноан унга ўлганлик ҳақида гувоҳнома ёки ўлганлик ҳақида бошқа ҳужжатларни топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Мерос мулкига дахлдор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консуллик муассасасига унинг округи ҳудудида ваколат берган давлат фуқаросининг ўлганлиги ҳақида имкон даражасида қисқа вақт ичида хабар қиладилар, шунингдек мерос мулки, васиятнома борлиги ёки консулхона жойлашган давлатда яшовчи ёки вакил қилинган шахс ушбу мулкни бошқарувчи этиб тайинлангани ҳақида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мерос бор бўлган ҳолда консуллик жойлашган давлат ваколатли органлари томонидан уни рўйхатга олишда қатнашиш ҳуқуқига эга ва мерос мулкини қўриқлаш бўйича тегишли чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколат берган давлат фуқароси консулхона жойлашган давлатда ўлган шахснинг, унинг фуқаролигидан қатъи назар, меросини олиш ҳуқуқига эга бўлса, бу давлатнинг ваколатли органлари консуллик муассасасини бу ҳақида дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколат берган давлат фуқароси консулхона жойлашган давлатда мерос олиш ҳуқуқига эга ёки мерос олишга даъвогар бўлса, бироқ у ёки унинг вакили мерос ҳақидаги иш кўрилишида қатнаша олмаса, консуллик мансабдор шахси ўзи ёки вакили орқали консулхона жойлашган давлат суд ёки бошқа идораларида ушбу фуқаро номидан вакиллик қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик мансабдор шахси ваколат берган давлатнинг консулхона жойлашган давлатда доимий яшамайдиган фуқароси номидан консулхона жойлашган давлатдаги унга тегишли ҳар қандай турдаги меросни ушбу шахсга бериш учун олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар ваколат берган давлатнинг консулхона жойлашган давлатда доимий яшамайдиган фуқароси ўлса, консуллик мансабдор шахс ўлган шахснинг шахсий нарсаларини, ҳужжатларини, пул маблағларини меросхўрларига, бошқарувчиси ёки бошқа вакил шахсларга бериш учун вақтинча сақлаш учун олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколат берган давлат фуқароси консулхона жойлашган давлат ҳудудида бўлмаса, консуллик мансабдор шахси ушбу шахс номидан ҳар қандай шахснинг ўлими билан боғлиқ ҳолда ҳуқуқи бўлган пулларни ва бошқа мулкларни, шу жумладан мерос мулкини, бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ компенсация тўловлари ҳақидаги қонунларга мувофиқ қилинган тўловларни, шунингдек ҳаётни суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган суғурта ҳужжатлари бўйича тўловларни суддан, маъмурлардан ёки айрим шахслардан олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Консуллик мансабдор шахси ушбу модданинг 4-, 5-, 6-, 7-бандларида кўрсатилган вазифаларни бажариш вақтида консулхона жойлашган давлатнинг қонун ва қоидаларига риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ваколат берган давлат кемаларига кўмаклашув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси ўз консуллик округи доирасида ваколат берган давлатнинг консулхона жойлашган давлат ҳудудий денгиз ёки ички сувларидаги кемаларига, уларнинг капитани ва экипаж аъзоларига ёрдам бериш ҳуқуқига эга, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. кема бортига чиқиш, капитан ва хоҳлаган экипаж аъзосини сўроқ қилиш, кема фаолияти, сузиш жараёни ва унинг юки ҳақида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. консулхона жойлашган давлат маъмурлари ҳуқуқларига зид бўлмаган ҳолда сузиш пайтида содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. капитан ва экипаж аъзолари ўртасидаги низоларни, шу жумладан ёллаш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган иш ҳақи ва мажбуриятлар билан боғлиқ низоларни бартараф этиш ҳамда кема бортидаги хавфсизликни таъминлашга доир чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. кема капитани ва исталган экипаж аъзосига тиббий ёрдам кўрсатиш ёки ўз ватанига қайтаришни таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. кемага тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, тузиш, имзолаш ёки тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. ваколат берган давлат топшириғи асосида кемага тааллуқли бошқа муаммоларни ҳал этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона жойлашган давлатнинг қонун ва қоидаларини бузмаган ҳолда капитан ва экипаж аъзолари бевосита консуллик мансабдор шахси билан боғланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ваколат берган давлат байроғи остида сузувчи кемага қарши мажбурий чоралар қўлланган тақдирда ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат судлари ёки бошқа ваколатли органлари ваколат берган давлат кемасида бирор бир мажбурий чоралар қўлламоқчи бўлсалар ёки қандайдир текширув ўтказишни топширмоқчи бўлсалар, улар консуллик муассасасини консуллик мансабдор шахси ёки унинг ишончли вакили бу ҳаракатларни амалга ошириш давомида иштирок этиши учун олдиндан огоҳлантирадилар. Агар шошилинч бўлгани туфайли огоҳлантиришнинг имкони бўлмаса, консуллик муассасаси консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар тўғрисида, консуллик мансабдор шахсининг илтимосига кўра эса — амалга оширилган ҳаракатларнинг натижалари тўғрисида зудлик билан хабардор қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари томонидан қуруқликда кема капитани ёки бирон бир экипаж аъзосига нисбатан амалга оширилган ҳаракатларга ҳам тааллуқли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари томонидан божхона, порт маъмурияти, карантин, чегара назорати масалаларида амалга ошириладиган кундалик текширувларга ҳамда денгизда қатнов хавфсизлигини таъминлаш ёки сувларни ифлослантиришни олдини олишга қаратилган чораларга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агарда консулхона жойлашган давлат тинчлиги, хавфсизлиги ва жамоат тартиби бузилмаса, консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари ваколат берган давлат кемаси ички ишларига, аралашиши мумкин эмас. Кема капитанининг шахсий илтимоси ёки розилиги ёхуд ваколат берган давлат консуллик мансабдор шахси розилиги билан амалга ошириладиган ҳаракатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ички сувларда ва ҳудудий денгизларда ҳалокатга ёки аварияга учраган, саёз жойга тушиб қолган ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра мустақил сузишни давом эттира олмайдиган кемаларга кўрсатиладиган ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар ваколат берган давлат байроғи остида сузувчи кема ҳалокатга ёки аварияга учраса, саёз жойга тушиб қолса ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра мустақил ҳаракатни давом эттира олмаса, консуллик жойлашган давлат ваколатли органлари консуллик муассасасини кема бортидаги одамлар, юк ва бошқа молларни қутқариш борасида кўрилган чоралар ҳақида зудлик билан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат ваколатли органлари консуллик муассасаси мансабдор шахсига ҳалокатга ёки аварияга учраган, саёз жойга тушиб қолган ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра мустақил сузишни давом эттира олмайдиган кемага, унинг экипажига ва пассажирларига ёрдам беришига тўсқинлик қилмайди ва шу мақсадда консуллик мансабдор шахси консулхона жойлашган давлат маъмурларига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона жойлашган давлат ваколатли органлари агар ваколат берган давлат кемаси ҳалокатга ёки аварияга учраса, саёз жойга тушиб қолса ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра мустақил сузишни давом эттира олмаса ёхуд кемага тааллуқли бирор бир предмет ёки юк қирғоқдан топилса ёки консулхона жойлашган давлат портига келтирилса-ю, бунда кема капитани, кема эгаси, кема агенти ёки суғурта компаниясининг вакили иштирок эта олмаса ёки буларни сақлаш ёки тасарруф қилиш чораларини кўра олмаса, консуллик муассасасини зудлик билан огоҳлантирадилар. Бундай шароитда консуллик мансабдор шахси улар номидан зарур чоралар кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳалокатга ёки аварияга учраган, саёз жойга тушиб қолган ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра мустақил сузишни давом эттира олмайдиган ваколат берган давлат кемасининг юки ва мулки учун ҳеч қандай бож тўловлари олинмайди, консулхона жойлашган давлатда уларнинг сотилган ёки фойдаланилган ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик мансабдор шахси консулхона жойлашган давлат ваколатли идоралари томонидан кеманинг аварияга учраганлиги, саёз жойга тушиб қолганлиги ёки унинг мустақил ҳаракатни давом эттира олмаслиги сабаблари аниқланаётган пайтда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколат берган давлатнинг кемаларига тааллуқли бўлган ушбу Конвенция қоидалари, агар улар ваколат берган давлат ва консулхона жойлашган давлат ўртасидаги бошқа икки томонлама шартномаларда ёки бу иккала давлат иштирокчилари бўлган кўп томонлама шартномаларнинг қоидаларига зид келмаса, ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳуқуқий ҳужжатларни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси, агарда бу консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларида рухсат этилган бўлса, суд ҳужжатларини ва судга тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга. Агар ваколат берган давлат билан консулхона жойлашган давлат ўртасида бошқа шартномалар амал қилса, уларнинг қоидаларини қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Консуллик вазифаларини бажариш учун белгиланган ҳудуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси консуллик вазифаларини консуллик округи доирасида бажариши мумкин. Консулхона жойлашган давлатнинг розилиги билан консуллик мансабдор шахси ўз вазифаларини консуллик округи ҳудудидан ташқарида ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Консулхона жойлашган давлат маъмурлари билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахс ўз консуллик округи маҳаллий маъмурларига, дипломатик ваколатхона бўлмаган ҳолда эса, консулхона жойлашган давлат қонун-қоидалари ва урф-одатлари рухсат этадиган даражада марказий ваколатли маъмурларига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ваколат берган давлат фуқароларига алоқаси бўлган консулхона жойлашган давлат қонунларига киритилган ўзгаришлар ҳақида хабар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона жойлашган давлат консуллик муассасасига консулхона жойлашган давлат қонунчилигига киритилган ваколат берган давлат фуқаролари ҳуқуқи ва манфаатига алоқаси бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-қисм
Устунликлар, имтиёзлар ва иммунитетлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Консуллик муассасаси ва консуллик муассасаси ходимларига кўмак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлат консуллик муассасасига ўз вазифаларини бажариши учун барча имкониятларни намойиш этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона жойлашган давлат консуллик муассасаси ходимларига тегишлича эътибор билан қарайди ва ушбу Конвенцияга асосан консуллик вазифаларини бажаришини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Консуллик ва турар жой бинолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлат ваколат берган давлатга ўзининг ҳудудида ўз қонун ва қоидаларига мувофиқ консуллик муассасаси учун зарур бўлган бинолар сотиб олишда кўмаклашади ёки бошқача йўл билан биноларни олишига ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона жойлашган давлат зарурат бўлса, консуллик муассасасига унинг ходимлари учун қулай турар жой олишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддадаги ҳеч нарса консулхона жойлашган давлатнинг биноларни конструкцияси ва жойланишини, шунингдек шаҳарни режалаштириш ва ноҳияларга бўлишни тартибга солувчи қонун ва қоидаларига риоя этмагани учун ваколат берган давлатни жавобгарликдан озод этади деб шарҳланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Давлат герби ва байроғидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси консуллик муассасаси биносига давлат герби ҳамда ваколат берган давлат ва консулхона жойлашган давлат тилларида консуллик муассасаси номи ёзилган ёзувни ўрнатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси консуллик биноларига, консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳига ва расмий вазифаларни бажараётганда транспорт воситаларига давлат байроғини ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Консуллик бинолари ва консуллик мансабдор шахслар турар жойларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик бинолари ва консуллик мансабдор шахсларининг турар жойлари дахлсиздир. Консулхона жойлашган давлат маъмурлари органларининг вакиллари консуллик биноларига ва консуллик мансабдор шахсларнинг турар жойларига консуллик муассасаси бошлиғи ёки консулхона жойлашган давлатдаги дипломатик ваколатхона бошлиғининг ёхуд улар томонидан тайинланган шахснинг рухсатисиз кира олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона жойлашган давлат консуллик бинолари ва консуллик мансабдор шахсларининг турар жойларини ҳар қандай тажовуз ёки зарар етказишдан муҳофаза қилиш ҳамда консуллик муассасаси тинчлигини ҳар қандай бузиш ёки унинг қадр-қимматини ҳақорат қилишнинг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Консуллик биноларини мажбурий олишга қарши иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик биноси, консуллик муассасасининг барча мулклари, шунингдек унинг ҳаракат воситалари давлат мудофааси ёки жамоат эҳтиёжлари мақсадида мажбурий олиб қўйишнинг ҳар қандай турига қарши иммунитетга эгадир. Биноларни кўрсатилган мақсадлар учун олиб қўйиш зарурати туғилган ҳолда консуллик вазифаларни бажариш учун тўсиқларни йўқотиш бўйича барча зарур чоралар қўлланилади ҳамда ваколат берган давлатга зудлик билан тегишли ва самарали компенсация тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Консуллик архивларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик архивлари уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, ҳамма вақт дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Ҳаракат эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириши тақиқланган ҳудудлар ҳақидаги қонун ва қоидаларга зид бўлмагани учун ёки давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан тартибга солингани учун консулхона жойлашган давлат барча консуллик муассасаси ходимларига унинг ҳудудида ҳаракат қилиш ёки саёҳат эркинлигини таъминлаши зарур. Бунда барча ҳолларда консулхона жойлашган давлат консуллик мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаларини бажариши учун имконият яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Алоқа эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлат консуллик муассасасининг барча расмий мақсадлар учун алоқалар эркинлигига рухсат этади ва ҳимоя қилади. Консуллик муассасаси ваколат берган давлат ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда барча мос келадиган воситалардан, жумладан: дипломатик ва консуллик курьерларидан, кодланган ва шифрланган депешалардан, дипломатик ва консуллик вализаларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг расмий хат-хабарлари дахлсиздир. Консуллик вализаси ушланиши ва очилиши мумкин эмас. У унинг характерини кўрсатувчи кўзга ташланадиган ташқи белгиларга эга бўлиши керак ва фақатгина расмий хат-хабар, расмий ҳужжатлар ёки расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ашёлардан иборат бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик курьери ваколат берган давлатнинг консулхона жойлашган давлатда доимий яшамайдиган фуқароси бўлиши керак. У консулхона жойлашган давлатда дипломатик курьер эга бўлган устунликдан, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколат берган давлат ёки консуллик муассасаси аd hоc консуллик курьерини тайинлаши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу модданинг 3-банди қўлланилади, бироқ бундай курьернинг иммунитетлари унга топширилган консуллик вализасини манзилга олиб келиб топшириши билан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик вализаси ваколат берган давлат кемаси капитани ёки ҳаво кемаси командирига ишониб топширилиши мумкин. У вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжатга эга бўлиши керак, аммо у консуллик курьери бўлиб ҳисобланмайди. Консуллик муассасаси ходимлари кема капитани ёки ҳаво кемаси командирига бемалол ва бевосита консуллик вализасини топшириши ва улардан консуллик вализасини қабул қилиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Консуллик йиғимлари ва божлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси консулхона жойлашган давлат ҳудудида консуллик ҳаракатлари учун ваколат берган давлат қонун ва қоидаларига асосан йиғимлар ва божлар олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида келтирилган йиғимлар ва божлар консуллик жойлашган давлатда барча йиғим, бож ва солиқлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар ва уларни ушлаш ва ҳибсга олиш мумкин эмас. Консулхона жойлашган давлат уларнинг эркинлиги ва қадр-қимматига тажовуз қилинишига қарши зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Юрисдикциядан иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслар 1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ дипломатик агент каби барча дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан тўлалигича фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик хизматчилари консулхона жойлашган давлатда хизмат бурчини бажараётгандаги ҳаракатларига нисбатан юрисдикцияга эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилганлар фуқаролик даъволарига нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. консуллик хизматчиси томонидан ваколат берган давлат агенти сифатида бевосита ёки билвосита мажбурият олмасдан тузилган шартномалардан келиб чиққан, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. учинчи томоннинг консуллик жойлашган давлатда йўл транспорти, кема ва самолёт билан юз берган ҳодиса туфайли келтирилган зарар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Гувоҳлик кўрсатмаларини бериш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси гувоҳлик кўрсатмалари беришга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик хизматчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар консулхона жойлашган давлатда суд ёки маъмурий ишлар юргизилаётганда гувоҳлик кўрсатмаларини бериш учун чақирилиши мумкин. Ушбу модданинг 3-бандида келтирилган ҳолатлардан бошқа ҳолларда улар гувоҳлик беришдан бош тортишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик хизматчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ўзларининг вазифаларига оид масалалар бўйича кўрсатма беришга ёки уларнинг вазифаларига оид ҳужжат ва хат-хабарларини кўрсатишга мажбур эмас. Консуллик муассасаси бошлиғининг розилиги билан улар ваколат берган давлат қонунчилиги бўйича эксперт сифатида гувоҳлик кўрсатмаларини бериш ҳуқуқига эга, аммо улар эксперт сифатида гувоҳлик кўрсатмаларини бермаслик ҳуқуқига ҳам эга. Гувоҳлик кўрсатмаларини беришдан бош тортган ҳолларида уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консулхона жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурларига бирон-бир консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи ходимнинг кўрсатмаси керак бўлса, улар бу шахс томонидан унинг хизмат мажбуриятларини бажаришида халақит бермасликлари керак. Бу маъмурлар ўша шахснинг кўрсатмаларини имконият бўлганида унинг яшаш жойида, консуллик муассасаси биносида эшитишлари ёки ундан ёзма равишда кўрсатмаларни қабул қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Мажбурийликдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходимлари консулхона жойлашган давлатда барча шахсий, жамоат мажбуриятларидан ва ҳарбий мажбурийликдан, шунингдек консулхона жойлашган давлат қонун ва қоидаларида кўрсатилган чет эл фуқароларининг рўйхатдан ўтиши ва яшаши учун рухсат олишига оид бирор-бир талабларни бажаришдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Солиқ ва йиғимлардан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлат қуйидагиларни солиқ ва йиғимлардан озод қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. ваколат берган давлат ижарага олган ёки эгалик қилган, ваколат берган давлат ёки унинг вакили номидан олинган консуллик бинолари ва консуллик муассасаси ходимларининг турар жойлари, шунингдек бунга тегишли шартнома ва актлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. консуллик муассасаси томонидан расмий мақсадлар учун қонуний олинган кўчар мулк ва транспорт воситалари, шунингдек уларни сотиб олиш, эгалик қилиш ва қараш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. махсус хизматлар учун тўлов сифатида олинадиган солиқ ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. ваколат берган давлат ёки унинг вакили билан шартнома тузган шахсдан консуллик жойлашган давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ олинадиган солиқ ва божлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Консуллик муассасаси ходимларининг солиқлардан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари, шунингдек улар билан бирга яшовчи оила аъзолари барча шахсий ва мулкий, давлат, туман ва муниципал солиқ ва божлардан озод этилади, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. товар ва хизмат баҳосига киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. 38-моддада кўрсатилганлар истисно ҳолда консулхона жойлашган давлат ҳудудидаги шахсий кўчмас мулкка солинадиган солиқ ва божлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. 43-модданинг 2-бандида кўрсатилганлар истисно ҳолда мерос мулкига солинадиган солиқлар, меросга солинадиган божлар, мулкнинг ўтиши билан боғлиқ солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. консулхона жойлашган давлатда манбага эга бўлган сармоялардан олинадиган даромадларни ўз ичига олган хусусий даромадларга солинадиган солиқ ва божлар, шунингдек консулхона жойлашган давлатдаги тижорат ёки молиявий корхоналардаги сарфланган маблағга солинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. 38-моддада кўрсатилган ҳолатлар истисно ҳолда аниқ хизмат турлари учун олинадиган солиқ ва божлар, рўйхатга олиш, суд ва реестрлар божлари, ипотека ва гербли йиғимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходимларининг консуллик муассасасида бажарган вазифалари учун оладиган иш ҳақи солиқлар, божлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона жойлашган давлатда иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинмаган шахсларни ёллаган консуллик муассасаси ходимлари даромад солиғи солинишини белгилаган қонун ва қоидалардаги мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Божхона кўриги ва божларидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат ўз қонун ва қоидаларига асосан сақлаш, ташиш ва шунга ўхшаш хизматлардан ташқари қуйидагиларни бож тўловларидан озод қилиб олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. консуллик муассасасидан расмий фойдаланиш учун мўлжалланган буюмларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. консуллик мансабдор шахсининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. консуллик хизматчилари ва консуллик муассасаси хизмат кўрсатувчи ходимлари биринчи марта келаётганда олиб келаётган буюмларини, шу жумладан маиший буюмларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди 1.2.- ва 1.3.-кичик бандларида кўрсатилган буюмлар тегишли шахсларнинг шахсий фойдаланиши учун зарур бўлган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахсининг шахсий юки божхона кўригидан озод этилади. У консуллик жойлашган давлат ваколатли органлари томонидан шу модданинг 1-банди 1.2.-кичик бандида кўрсатилган буюмлардан ташқари нарсалар ёки олиб келиш ва олиб чиқиш консуллик жойлашган давлат қонунлари ёхуд карантин қоидалари билан тақиқланган нарсалар бор деб ҳисоблашга жиддий асослар мавжуд бўлса, кўздан кечирилади. Бу ҳолда кўздан кечириш консуллик мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Оила аъзоларининг имтиёз ва иммунитетлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимларининг оила аъзолари консуллик муассасасининг тегишли ходими фойдаланадиган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари консулхона жойлашган давлат фуқароси бўлган ёки ушбу давлатда доимий яшайдиган ёхуд консуллик жойлашган давлатда даромад олиш мақсадида тижорат ёки касб фаолияти билан шуғулланадиган оила аъзоларига қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона жойлашган давлат фуқароси бўлган ёки шу давлатда доимий яшайдиган консуллик хизматчиси ва консуллик муассасаси хизмат кўрсатувчи ходимлари 36-модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳоллардан бошқа ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзолари ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона жойлашган давлат ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган шахсларга нисбатан консуллик муассасаси фаолиятига тўсқинлик вужудга келтирмаслик шаклида юрисдикцияни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Консуллик муассасаси ходими ва унинг оила аъзосининг мерос мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда консуллик муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси вафот этган ҳолда консулхона жойлашган давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вафот этган шахснинг консулхона жойлашган давлатда сотиб олган, у ўлган вақтда уларнинг олиб кетилиши ман қилинган буюмлардан ташқари кўчадиган мулкини олиб кетишга рухсат беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вафот этган шахснинг кўчар мулкига ворисликка солинадиган божлар ва меросга солинадиган барча солиқлардан озод қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Консуллик имтиёз ва иммунитетларнинг бошланиши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасасининг ҳар бир ходими ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан консуллик жойлашган давлат ҳудудига кириб ўз хизмат жойига кетаётган вақтдан бошлаб, ёки у шу давлат ҳудудида бўлса, консуллик муассасасида ўз вазифасини бажаришга киришган пайтдан бошлаб фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходимларининг улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан консуллик жойлашган давлат ҳудудига кириб келишлари билан ёки оила аъзоси бўлган пайтдан бошлаб фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходими вазифаси тугаганда, у ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг имтиёз ва иммунитетлари консуллик жойлашган давлатдан чиққан пайтда ёки чиқиши учун оқилона муддат ўтиши билан тугайди. Консуллик муассасаси ходими оила аъзоларининг имтиёз ва иммунитетлари унинг оила аъзолигидан чиққан вақтдан бошлаб тугайди. Бироқ, агар ушбу шахслар оқилона муддат ичида консуллик жойлашган давлатдан чиқиб кетмоқчи бўлса, у ҳолда уларнинг имтиёз ва иммунитетлари жўнаб кетгунларига қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси ходими вафот этса, у билан бирга яшаган оила аъзолари берилган имтиёз ва иммунитетлардан консуллик жойлашган давлатдан чиқиб кетгунга қадар ёки консуллик жойлашган давлатдан чиқиб кетиш учун оқилона муддат ўтгунга қадар фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ваколат берган давлат ушбу Конвенцияда кўрсатилган қоидаларга мувофиқ консуллик муассасаси ходимлари фойдаланадиган ҳар қандай имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин. Барча ҳолларда бундай воз кечиш аниқ ифодаланган бўлиши ва бу тўғрида консулхона жойлашган давлатни ёзма равишда билдириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қандай шахс томонидан ушбу Конвенцияга мувофиқ юрисдикцияга қарши иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолларда даъво қўзғаши агар асосий даъво билан боғлиқ қарши даъво мавжуд бўлса, бундай шахсни юрисдикцияга қарши иммунитети борлигини далил қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маъмурий ёки фуқаролик ишларга нисбатан юрисдикцияга қарши иммунитетдан воз кечиш суд қарорларининг ижроси бўйича иммунитетдан воз кечишни англатмайди. Бунга нисбатан ёзма равишда алоҳида воз кечиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Дипломатик ваколатхоналар томонидан консуллик вазифаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қоидалари дипломатик ваколатхоналар томонидан консуллик вазифалари бажарилган ҳолларда татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик вазифаларини бажариш топширилган дипломатик ваколатхона ходимларининг фамилиялари дипломатик ваколатхона жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигига ёки шу вазирлик томонидан кўрсатилган органга хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вазифаларини бажаришда дипломатик ваколатхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. консуллик округи маҳаллий маъмурларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. тегишли халқаро битимларга ёки дипломатик ваколатхона жойлашган давлат қонун-қоидаларига ва урф-одатларига зид бўлмаса, шу давлат марказий маъмурларига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2-қисмида кўрсатилган дипломатик ваколатхона ходимларининг имтиёз ва иммунитетлари дипломатик алоқаларга оид халқаро ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V-қисм
Консулхона жойлашган давлат қонун ва қоидаларини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетларга зиён етмаган ҳолда ушбу имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахслар консулхона жойлашган давлат қонун ва қоидаларини, жумладан йўл транспорт қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик биноларидан консуллик вазифаларини бажаришга тўғри келмаган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси, консуллик муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари консулхона жойлашган давлатнинг транспорт воситаларини суғурта қилиш борасидаги қонун ва қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколат берган давлат консуллик муассасаси ходимлари консулхона жойлашган давлатда тижорат ва касби бўйича фаолиятни амалга оширолмайдилар, расмий вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI-қисм
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишувга асосан ушбу Конвенцияга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Ратификация, кучга кириши, денонсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашилгач, ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция ноаниқ муддатга тузилади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ушбу Конвенцияни денонсация қилиш ҳақидаги ўз қарорини ёзма равишда дипломатик йўллар билан хабар қилган кундан бошлаб 6 ой ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киев шаҳрида 1998 йил 19 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидаларини талқин қилишда тафовут юз берса, Аҳдлашувчи Томонлар рус тилидаги матнга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)