19.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина, қуйида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихий юзага келган алоқаларга, ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган интилишга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатларининг моддий ва маънавий имкониятларидан ўзаро манфаатли фойдаланиш зарурлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий соҳада эришилган стратегик шерикчилик даражаси иқтисодий, илмий-техникавий, моддий ва гуманитар соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий чораларни амалга ошириш учун қулай замин яратишини қайд қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинчликни мустаҳкамлаш, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси ва Украина кучларини бирлаштириш муҳимлигини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасида умум тан олинган меъёрларга риоя қилишга содиқликни сақлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш имкониятидан самаралироқ фойдаланиш муҳимлигини ва Ўзбекистон Республикаси ва Украинанинг хўжалик комплекслари ўзаро тўлдиришининг юқори даражасини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат ўртасида илгари эришилган келишувларга ва уларни иккала давлат тараққиёти учун амалга оширишга бўлган интилишга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган меъёр ва принципларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз алоқаларини дўстона давлатлар сифатида давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро ҳурмат қилиш, баҳсларни тинч ҳал қилиш ва куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, тазйиқ этишнинг иқтисодий ёки бошқа усулларини қўлламаслик, тенг ҳуқуқлилик ва ички ишларга аралашмаслик, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш ва риоя қилиш, ўз мажбуриятларини виждонан бажариш, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган бошқа меъёрларига амал қилиб қурадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек икки томонлама сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, маданий, гуманитар ва экологик ҳамкорлик ишларида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар дунё ва минтақа миқёсида тинчликни мустаҳкамлаш, барқарорлик ва хавфсизликни ошириш мақсадида биргаликда ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар қуролсизланиш жараёнини давом эттиришга ва умумий хавфсизликни мустаҳкамлашга, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сақлаш ролини кучайтиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар турли даражаларда ва улар аъзолари бўлган халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар бўйича мунтазам учрашув ва маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томонга қарши қаратилган бирон-бир ҳаракат ёки тадбирни қўллашдан ёки шундай ҳаракатларда қатнашишдан ўзларини тутадилар ва унинг ҳудуди бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томонга қарши тажовуз ёки бошқа мажбурий ҳаракатларни тайёрлаш ёки амалга ошириш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фикри бўйича, тинчликка таҳдид солувчи, минтақада тинчликни ёки унинг хавфсизлиги манфаатларини бузувчи вазият вужудга келган ҳолда Юқори Аҳдлашувчи Томонлар зарурият туғилганда ўз позицияларини мувофиқлаштириш мақсадида маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири унинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон фуқароларига уларнинг миллий мансублиги, эътиқоди ёки бошқа фарқларидан қатъи назар, инсон ҳуқуқлари соҳасида умум тан олинган халқаро меъёрларга мувофиқ фуқаролик, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудий яхлитлик ва Ўзбекистон Республикаси ва Украинанинг ҳозирда амалда бўлган чегараларининг бузилмаслигини тан оладилар ва ҳурмат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида давлатлардан ҳар бирининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ташкилотлар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг тузилиши ва ноқонуний фаолиятларини тақиқлайдилар ва олдини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ГАТТ/ЖСТ қоида ва меъёрларига амал қилиб, эркин савдо принципларида, тенглик ва ўзаро фойда асосида юзага келган иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга, тадбиркорлик фаолияти учун қулай иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий шароитларни яратишга кўмаклашадилар, жумладан сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, иккала давлат кооперацияларининг турли шаклларини ва барча мулк шакллари хўжалик юритувчи субъектларининг бевосита алоқаларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий ахборот билан кенг алмашишга кўмаклашадилар, шунингдек бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган иқтисодий қарорлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада кўрсатилган ахборот билан алмашишда Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала Томоннинг амалдаги қонунларига, ахборотдан фойдаланишга тааллуқли қисмида, риоя қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва муддатлари бўйича мунтазам маслаҳатлашишлар ўтказадилар, ўз ҳудудларида бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон хўжалик юритувчи субъектларининг эркин иқтисодий фаолиятлари учун қулай ва тенг шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлат ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ваколатхоналарини очишга ва фаолиятига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар пул-кредит ва валюта-молия соҳаларидаги сиёсатни мунтазам равишда мувофиқлаштириб турадилар, самарали тўлов-ҳисоб тизимини яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар тўлов-ҳисоб ва валюта муносабатлари соҳасида валюта курсларини аниқлашнинг келишилган тартибини ўрнатиш, уларнинг барқарорлигини сақлаш, миллий валюта бозорларини ривожлантириш йўли билан миллий валюталарни ўзаро конвертациялашни таъминлаш бўйича биргаликда ҳаракатларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар кредит-молия ҳамкорлиги соҳасида ўзаро фойдали лойиҳаларни биргаликда маблағ билан таъминлаш, ишлаб чиқариш қувватлари ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, экспорт имкониятини ошириш учун тижорат, миллий ва халқаро банклар, сармоявий, миллий, молиявий ва суғурта компанияларни жалб қилиш бўйича чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қиладилар ва шу соҳада алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар тоғ-кон тармоқларида, энергетика, транспорт, информатика ва алоқа тизимларини бошқариш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала мамлакатнинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлаш мақсадида Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги ва Транскавказ транспорт йўлаги эга бўлган имкониятлардан самарали ва тўла фойдаланиш заруриятидан келиб чиқиб, коммуникация тизимларини ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу мақсадларни амалга ошириш учун Юқори Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз денгиз, дарё, ҳаво портлари ва темир йўл ва автомобиль тармоғи ва труба қувурлари орқали алоҳида битимларда кўрсатилган шартларда бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг транспорт операцияларини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро тенглик ва фойда асосида халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ихтироларга, саноат намуналари, товар белгилари ва саноат мулкининг бошқа объектларига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни амалга оширадилар ва ривожлантирадилар ва бу борада махсус битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ижодий уюшма ва жамғармалар, ижтимоий бирлашмалар, маданият, адабиёт ва санъат арбоблари ўртасида юзага келган тарихий алоқалар ва ишга доир алоқалар асосида маданий ҳамкорликни сақлаш ва ривожлантириш, халқларнинг этник ва тил жиҳатдан ўзига хослигини сақлаш учун шароитлар яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу мақсадлар учун Юқори Аҳдлашувчи Томонлар маданий марказлар фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича битимлар тузадилар, Украинада Ўзбекистон Республикаси кунларини ва Ўзбекистон Республикасида Украина кунларини ўтказишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар Украинадаги ўзбек миллатидаги ва Ўзбекистондаги украин миллатидаги шахсларга этник, тил, маданий ва диний жиҳатдан ўзига хослигини сақлашда кўмаклашадилар, шунингдек мажбуран кўчирилган шахсларнинг Украинага кўнгилли қайтиш муаммоларини ҳал этишга ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу мақсадларда Юқори Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар таълимнинг давлатлараро стратегиясини аниқлайдилар, талабаларни ўқитиш, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг қўшма дастурларини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасида, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантирадилар, бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон аҳолисига даволаниш ва маслаҳатли ёрдам олиш учун бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг ноёб ва махсуслаштирилган тиббий муассасаларига ижозат ва фойдаланиш ҳуқуқини сақлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар шу ва ўзаро қизиқиш уйғотувчи бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик тўғрисида алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида битимлар билан бир Юқори Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон ҳудудида пенсия таъминоти масалаларини тартибга солиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ҳарбий-техник соҳада ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлатнинг олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантирадилар ва ҳамкорликни чуқурлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар сейсмология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантирадилар, шу соҳада келишилган ҳаракатларга кўмаклашиб, кенг қамровли халқаро экологик хавфсизлик тизимини яратишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар уюшган жиноятчиликка, терроризм, шу жумладан фуқаро авиацияси, денгиз кемалари қатнови ва транспортнинг бошқа турлари хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний актлар, наркомания, шунингдек наркотикларнинг ноқонуний обороти, қурол, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарли ва радиоактив моддалар, контрабанда билан ноқонуний операциялар ва маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқишга қарши курашда ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар қатнашчилари бўлган ёки бўладиган икки томонлама ва кўп томонлама битимларга мувофиқ фуқаролик, оила ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар шу соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома Юқори Аҳдлашувчи Томонларнинг улар қатнашчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ва учинчи мамлакатларга қарши қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномани амалга ошириш мақсадида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар унинг ижроси масалалари бўйича маслаҳатлашишлар ўтказадилар ва зарур бўлганда тартибга солувчи тегишли органларни тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномани талқин этиш ва қўллашга тааллуқли баҳслар маслаҳатлашиш ва музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномага Юқори Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма равишдаги розилиги бўйича алоҳида протоколлар билан расмийлаштириладиган ва ушбу Шартноманинг 28-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга кирадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашилган куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома кучга кирганидан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 102-моддасига мувофиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома кучга кирган санадан бошлаб 1992 йил 25 августдаги Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома амал қилишини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ўн йил муддатга тузилади. Агар фақат Юқори Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири тегишли муддатнинг тугашига камида ўн икки ой қолганда бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томонга унинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақида ёзма равишда билдиришнома юбормаса, унинг амал қилиши кейинги ўн йиллик даврларга ўз-ўзидан давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киев шаҳрида 1998 йил 19 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Шартномани талқин қилиш мақсади учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)