Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ўтказиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ўтказиш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 1 май,
623-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 104-модда)