26.05.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Терроризмга, сиёсий, диний ҳамда бошқа хилдаги экстремизмга, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер юзида терроризм ҳодисасининг турли шакл ва кўринишларда кенг ёйилиши давлатлар ва халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларга таҳдид солиши, инсон ҳуқуқларини поймол этиши, жамиятнинг асосий эркинликлари ҳамда демократик негизларига путур етказишидан ташвишланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатлари фуқароларининг ҳаёти, ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини жиноий тажовузлардан ишончли муҳофаза этишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлар хавфсизлигини издан чиқаришга, миллатлар орасида можаро келтириб чиқаришга, конституцион ва ижтимоий тузумни куч ишлатиб ўзгартириш мақсадида сиёсий, диний ва бошқа хилдаги экстремизмдан фойдаланишга уринишлар йўлини тўсиш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилиши улар халқларининг соғлиғи ҳамда турмуш фаровонлигига жиддий хавф соладиган, жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий негизларига дахл қиладиган муаммо эканлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, давлатлар ўртасида яхши қўшничилик, дўстона муносабатлар ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги мақсад ва принципларига содиқ эканликларини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим қоидалари ҳамда ўз давлатларининг қонунлари ва халқаро мажбуриятларига амал қилган ҳолда терроризмга, сиёсий, диний ва бошқа хилдаги экстремизмга, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (бундан кейин — гиёҳвандлик моддалари)нинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ўз ваколатли органлари орқали ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга биноан қуйидагилар ваколатли органлар деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистон Республикаси учун — Ички ишлар вазирлиги, Хавфсизлик вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар ўз ваколатли органлари рўйхатига киритилган ўзгартишлар тўғрисида бир-бирларига зудлик билан хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битимни бажаришда ваколатли органлар бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар конституциявий ва ижтимоий тузумни куч ишлатиб ўзгартиришга, ўз давлатлари ҳудудий яхлитлигининг бузилишига, терроризмга, сиёсий, диний ва бошқа хилдаги экстремизмга, гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний юргизишга уринишларига қарши келишилган ҳаракатларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ушбу Битимнинг 2-моддаси қоидасини эътиборга олиб ҳамда ўз давлатларининг қонунларидан келиб чиқиб, қуйидаги жиноий қилмишларнинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ҳамда очиб ташлашда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризм ва қўпорувчилик ҳолатлари, сиёсий, диний ва бошқа хилдаги экстремизм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, диний ва бошқа хилдаги экстремистларни тайёрлаш бўйича яширин марказларнинг ташкил этилиши ҳамда фаолият юритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлар ўртасида можаро келтириб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний юргизилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини амалга оширишда қуйидаги шаклларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятларга алоқадор жисмоний ҳамда юридик шахсларни, ташкилотларни аниқлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва очиб ташлашга ёрдам берадиган маълумотларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ошиғич қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги сўровларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий таъқибдан ёки жазони ўташдан қочиб юрган, шунингдек бедарак йўқолган шахсларни қидириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахслар, воқеалар, нарсалар ва ҳужжатлар, гиёҳвандлик моддаларини контрабанда қилишнинг йўналиш ва усуллари, янги гиёҳвандлик моддалари ва уларни тайёрлаш технологияси, шунингдек унга қарши курашнинг методлари ва воситалари тўғрисидаги ахборотни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юзасидан тажриба алмашиш, жумладан стажировкалар, консультациялар, семинарлар ва ўқув курсларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар ва бошқа хил меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни алмашиш, ўқув ва методик асарларни алмашишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳамкорликнинг кўлами ҳамда конкрет шакллари манфаатдор ваколатли органлар тарафидан, эҳтиёж ва шароитнинг ўзгаришига қараб, шунингдек аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ёрдам сўраб берган сўровлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёрдам сўраб бериладиган сўровлар ёзма шаклда юборилади. Ёрдам тўғрисидаги сўровнинг ҳақиқийлиги ёки унинг мазмуни борасида шубҳа туғилса, уни тасдиқлаб бериш сўралиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёрдам сўраб бериладиган сўровда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ёрдам беришни сўраётган ваколатли органнинг ва сўров йўлланаётган ваколатли органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иш моҳиятининг баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўровдан мақсад ва унинг асосланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўралаётган ёрдамнинг мазмуни кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шу жумладан, зарурат ва имкониятга қараб, сўровда қуйидагилар ҳам бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишга алоқадор шахсларнинг исми ва фамилияси, лақаби, уларнинг туғилган вақти ва жойи, фуқаролиги, касб-кори, доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишга алоқаси бўлган юридик шахслар, муассаса ва ташкилотларнинг номланиши ва жойлашган ўрни ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қилмиш ёки воқеанинг баёни, жиноий ишлар бўйича эса — сўраётган Томон давлатининг қонунларига мувофиқ қилмишнинг тоифаси ҳамда қўлланадиган қонун тегишли моддасининг матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жавоб олиниши керак бўлган саволлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сўровни бажариш чоғида амал қилиш керак бўлган алоҳида тартиб баёни ҳамда бу заруратнинг асосланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўровни бажаришда фойдаси тегиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай маълумотни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Битим доирасида маълумотларни ваколатли органлар бир-бирига ўз ташаббусларига кўра сўровсиз юборишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўровни бажариш сўралаётган Томон давлатининг миллий хавфсизлиги ёки бўлак манфаатларига зиён етказиши мумкин бўлса, ёхуд унинг миллий қонунлари ёинки халқаро мажбуриятларига зид келса, ушбу Битим доирасида ёрдам кўрсатишдан тўла ёки қисман воз кечилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўровда кўрсатилган қилмиш сўралаётган Томон давлатининг қонунларига кўра жиноят деб ҳисобланмаса, сўровни бажариш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровни бажаришни рад этишга қарор қилинган тақдирда сўраётган Томон давлатининг ваколатли органи рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон давлатининг ваколатли органи сўровни бажариш учун зарурати бор деб топган қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон давлатининг ваколатли органи сўровни тезда, тўлалигича ҳамда сифатли қилиб бажариш учун барча чораларни кўради. Сўровни бажаришга тўсқинлик қиладиган ёки уни секинлаштирадиган сабаблар мавжуд бўлса, бу тўғрида сўраётган ваколатли орган дарҳол хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровни бажаришда сўралаётган Томон давлатининг қонунлари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўраётган Томон давлатининг ваколатли органи илтимосига кўра, сўралаётган Томон давлатининг ваколатли органи сўров ва унинг мазмуни махфийлигини таъминлаш учун барча чораларни кўради. Сўров махфийлигини сақлаган ҳолда уни бажаришнинг иложи топилмаса, сўралаётган Томон давлати бу тўғрисида сўраётган Томон давлатининг ваколатли органини хабардор қилиб, бундай шароитда сўровни бажариш- бажармасликни аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўраётган Томон давлатининг ваколатли органи илтимос қилса, сўралаётган Томон давлатининг ваколатли органи сўровни бажаришнинг бориши тўғрисида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сўралаётган Томон давлатининг ваколатли органи сўраётган Томон давлатининг ваколатли органини сўровни бажариш натижаларидан зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари қонунлари ва имкониятлари доирасида, жумладан ҳар қандай учинчи давлат билан ўзаро мақбул келишувлар асосида, обороти махсус қоидалар билан тартибга солинадиган нарса, восита ва моддаларни назорат қилинадиган етказиб бериш усулини бу нарса, восита ва моддаларнинг ноқонуний оборотида иштирок этувчи шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий таъқиб этиш мақсадида тегишлича ишлатишни кўзда тутадиган зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз давлатларининг ваколатли органларига уларнинг ҳудудларида жиноятларнинг олдини олиш, очиш ва текшириш, жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш, жиноятчиларни қидириш бўйича қўшма ошиғич қидирув тадбирларини амалга ошириш имкониятини тақдим этишга рози бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Томон давлати ваколатли органларининг вакиллари тегишли сўровлар асосида ва рухсат олинганидан кейин хизмат топшириқларини бажариш, ошиғич қидирув тадбирларни ва тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашиш учун бошқа Томон давлати ҳудудига хизмат сафарига юборилишлари мумкин. Хизмат сафарига юборилган ходимларга уларга юклатилган вазифаларни бажаришда, хизмат сафарида бўлиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этишда зарур кўмак берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим 9-моддасининг 2-бандида кўзда тутилган ҳолларда кўмаклашиш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган ва сўраётган ваколатли органларнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарининг мақсади ва унинг муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳаракат миқёслари ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарига юборилаётган ходимлар тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт тўғрисида маълумотлар (агар автотранспорт воситаларида бориш режалаштирилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган шахсий қурол, унга ўқ-дорилар, махсус воситалар ва индивидуал ҳимоя воситалари (қурол ва мазкур воситалар билан хизмат сафари режалаштирилаётган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа зарур ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай сўров бўйича қарор сўралаётган ваколатли орган томонидан сўров олинган дақиқадан бошлаб беш кунлик муддатдан кечиктирмай қабул қилинади ва у тўғрисида сўраётган ваколатли органга дарҳол маълум қилинади. Зарур ҳолда сўралаётган ваколатли орган сўраётган ваколатли органдан қарор қабул қилиш учун қўшимча маълумотлар олиш ҳуқуқига эга, сўровни қондиришга розилик эса маълум шартлар билан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хизмат сафарига юборилган ходимларнинг бириктирилган шахсий қуроли, унга ўқ-дорилар, махсус воситалар ва индивидуал ҳимоя воситалари билан бўлишига рухсатни сўралаётган Томон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатлари ваколатли органларининг ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ҳудудида бу тадбирлар ўтказилаётган давлатнинг ваколатли органлари иштироки ва назоратида ҳамда унинг қонунларига риоя қилган ҳолда ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган тадбирлар ҳудудида бу тадбирлар амалга оширилаётган давлатнинг тегишли ваколатли органи уларни тўхтатиш тўғрисида талаб қўйиши биланоқ тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим доирасида бир-бирларидан олинадиган ахборотнинг, агар бу ахборот ёпиқ характерга эга бўлса ёки берувчи Томон унинг тарқатилишини номақбул деб ҳисобласа, махфийлигини таъминлашга рози бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасида олинган ахборот, техник воситалар, қурилма ва материалларни учинчи томонга бериш зарурати бўлса, уларни тақдим этган Томоннинг ёзма розилигини олиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар бир-бирларидан олган ахборот фақатгина ушбу Битимда белгиланган мақсадда ишлатилиши мумкин. Берувчи Томон ахборотнинг тўғрилигини, шунингдек зарур бўлганида, тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни беришни таъминлайди. Ахборотни қабул қилиш, рўйхатга олиш, сақлаш, ишлатиш ва йўқ қилиш миллий қонунларга мувофиқ амалга оширилади. Барча ҳолларда Томонлар бегона шахсларнинг ахборотдан фойдаланишларидан, унинг рухсатсиз ўзгартирилиши, йўқ қилиниши ёки тарқатилишидан самарали ҳимояни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлати ваколатли органлари ёки уларнинг ходимлари бошқа Томон давлати жисмоний ва юридик шахсларига етказган зиён шу Томон давлати қонунларига мувофиқ қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни бажариш бўйича харажатларни Томонлар мустақил равишда, улар ўз мажбуриятларини бажаришлари учун зарур бўлган чегараларда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур бўлганида Томонлар ушбу Битимдан келиб чиқадиган ҳаракатларни амалга ошириш учун биргаликдаги харажатларни қоплайдилар, бу тегишли келишувлар орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар бир-бирларига бепул, жумладан ушбу Битим доирасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича аниқ масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган қурилма ва материаллар билан ёрдам беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим доирасида ҳамкорликни ҳуқуқий тартибга солишни мукаммаллаштиришга, терроризм учун, сиёсий, диний ва бошқа экстремизм учун, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний юргизилиши учун жавобгарликни кўзда тутувчи миллий қонунларни яқинлаштиришга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонлар ўртасида иккала давлат ваколатли органлари ўзаро ҳаракатининг шартлари ва тартиби янада батафсил белгиланадиган бошқа битимларнинг имзоланишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш масалаларини кўриб чиқиш мақсадида Томонлар ўз давлатлари ваколатли органларининг тенг сонли вакилларидан Идоралараро қўшма комиссия тузишга қарор қилдилар. Бу комиссия ўз ваколати доирасида қарорлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Комиссия ўз ишининг регламент ва процедурасини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Идоралараро қўшма комиссия, заруратга қараб, Томонлар давлатларининг ҳудудларида навбатма-навбат йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим қоидаларини қўллаш ёки талқин қилиш бўйича ҳар қандай баҳсларни Томонлар маслаҳатлашиш ва музокаралар орқали ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажаришда Томонлар рус тилидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг улар иштирокчилари бўлган бошқа халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг розилиги билан ушбу Битимга алоҳида протоколларда расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш йил давомида амал қилади. Агар Томонлар бошқа қарор қабул қилмасалар, Битим кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади. Томонлардан ҳар бири бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилиш йўли билан ушбу Битимни бекор қилиши мумкин. Бошқа Томон бундай хабарномани олган кундан бошлаб олти ой ўтгач, Битим ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжанд шаҳрида 1999 йил 26 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)