25.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2470
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 25.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2470
Кучга кириш санаси
01.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 24.11.2017
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 453-модда), 2006 йил 16 февралдаги 25-сон «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда) қарорларига мувофиқ, олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини (бундан буён матнда мониторинг деб юритилади) олиб бориш тартибини белгилайди.
1. Мониторинг ҳар ўқув йили давомида амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бундан буён матнда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази (бундан буён матнда Ривожлантириш маркази деб юритилади) ҳамда олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ташкилотчилар деб юритилади) томонидан ўтказилади.