Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг
Қарори
2013 йилда автомототранспорт воситаларини техник кўригидан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомни ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар— бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда;
4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилсин.
5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Бобоев зиммасига юклатилсин.
10. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким А. ОМОНОВ
Деҳқонобод т.,
2013 йил 15 февраль,
Х-99/02-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 15 февралдаги Х-99/02-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Деҳқонобод туманида 2013 йилда автомототранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни техника кўригини ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ
| А. Узоқов | — | туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат этиш гуруҳи катта инспектори, комиссия раиси |
| | | |
| | | Аъзолари |
| | | |
| А.Дўсатов | — | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳудудий бўлинмаси ходими |
| | | |
| А.Узоқов | — | туман ИИБ ЙҲХГ жамоатчилик вакили |
Деҳқонобод туман ҳокимининг 2013 йил 15 февралдаги Х-99/02-сонли қарорига
2 ИЛОВА
2 ИЛОВА
Деҳқонобод туманида 2013 йилда автомототранспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
| № | Автохўжалик ва ташкилотлар номи |
Жойлашган манзили |
Кўрикдан ўтадиган кун |
Вақти | Кўрик ўтадиган жойи |
Транспорт воситаси сони |
| 1. | «Агробизнес ва транспорт» коллежи | Қарашина шаҳарчаси | 04.03.2013 | 09.00 | «Деҳқонобод транс» МЧЖ автосаройида |
4 |
| 2. | Туман Ветеринария бўлими | Қарашина шаҳарчаси | 05.03.2013 | 09.00 | 3 | |
| 3. | «Калийли ўғитлар заводи» | Бешбулоқ шаҳарчаси | 07.03.2013 08.03.2012 |
09.00 | Калийли ўғитлар заводида |
50 |
| 4. | «Истиқлол» х/ф | Қарашина шаҳарчаси | 11.03.2013 | 09.00 | «Деҳқонобод транс» МЧЖ автосаройида |
15 |
| 5. | «Шодлик» х/ф | Қарашина шаҳарчаси | 12.03.2013 | 09.00 | 5 | |
| 6. | «Аббос» х/ф | Қарашина шаҳарчаси | 14.03.2013 | 09.00 | 10 | |
| 7. | «Деҳқонобод транс» МЧЖ | Қарашина шаҳарчаси | 15.03.2013 | 09.00 | 20 | |
| 8. | «Ўрмон хўжалиги» | Қарашина шаҳарчаси | 18.03.2013 | 09.00 | 7 | |
| 9. | Туман «ЙХТПТФК» (АЙБ) | Қарашина шаҳарчаси | 19.03.2013 | 09.00 | 6 | |
| 10. | «Электр тармоқлари» | Қарашина шаҳарчаси | 25.03.2013 | 09.00 | 7 | |
| 11. | «Улуғбек» х/ф | Деҳқонобод шаҳарчаси | 02.04.2013 | 09.00 | 3 | |
| 12. | ПУООО «Зумкинжиринг» | Хўжаипок қишлоғи | 04.04.2013 | 09.00 | Калийли ўғитлар заводи автосаройида |
4 |
| 13. | «ДСЭНМ» | Қарашина шаҳарчаси | 05.04.2013 | 09.00 | «Деҳқонобод транс» МЧЖ автосаройида |
7 |
| 14. | «Тиббиёт бирлашмаси» | Қарашина шаҳарчаси | 08.04.2013 | 09.00 | 4 | |
| 15. | «Ватанпарвар» МКТ | Қарашина шаҳарчаси | 11.04.2013 | 09.00 | 6 | |
| 16. | М.Т.П Д.А.Ж | Қарашина шаҳарчаси | 15.03.2013 | 09.00 | «Деҳқонобод транс» МЧЖ автосаройида |
6 |
| 17. | «Почта ва телекоммуникация» | Қарашина шаҳарчаси | 16.04.2013 | 09.00 | 4 | |
| 18. | «Халқ тижорат банки» | Қарашина шаҳарчаси | 19.04.2013 | 09.00 | 2 | |
| 19. | «Абдирайимота» х/ф | Қарашина шаҳарчаси | 22.04.2013 | 09.00 | 4 | |
| 20. | Тумандаги хусусий ва фермер хўжаликлар | Қарашина шаҳарчаси | 06.05.2013 | 09.00 | 155 | |
| 21. | | Оққишлоқ | 16.05.2013 | 09.00 | «Долчин» автосаройида | 7 |