Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2019 14.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2469
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 14.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2469
Кучга кириш санаси
17.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2469]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 12 апрелдаги 62-сонли «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2469-2, 01.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир З. РУЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-сон

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 98-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ тракторлар, ўзиюрар машиналар, йўл қурилиш ва мелиоратив техникаларни (бундан буён матнда техника деб юритилади) бошқариш ҳуқуқини бериш учун тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини бериш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларида таълим олган фуқароларга тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияларининг буйруғи билан ташкил этилган комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспектори (бундан буён матнда давлат инспектори деб юритилади), туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг соҳа бўйича ўқитувчиси киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инспектори комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони тегишли туманда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган фуқароларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Тракторчи-машинистларнинг билимларини текшириш, гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларида таълим олган фуқаролар тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инспекторининг номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрик маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик паспортининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасалари томонидан берилган диплом ёки гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 х 4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Имтиҳонлар олишда тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун — 0,04;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникани эксплуатация қилиш қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун — 0,23;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдаш кўникмалари қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун — 0,23;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома берилганлиги учун — 0,17;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
огоҳлантириш талони берилганлиги учун — 0,08 миқдорда йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир такрорий имтиҳон учун кўрсатилган сумма 2 баробар миқдорида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари ўрнига янгилари берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2469-1, 18.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 564-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун йўл ҳаракати қоидаларидан, техникани эксплуатация қилиш қоидаларидан ва ҳайдаш кўникмалари қоидаларидан имтиҳон топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини беришда имтиҳон якунлари бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тракторчи-машинистлар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг қайси биридан ўтолмаган бўлсалар, 15 кундан кейин тегишли имтиҳонни такрорий топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг барчасидан ўтган тракторчи-машинистларга шу куннинг ўзида давлат инспектори томонидан тегишли тоифадаги гувоҳнома ва огоҳлантириш талони берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини беришда техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифалар устунига «рухсат этилган» сўзи билан муҳр қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат берилмаган тоифа устунига эса «чизиқ» белгиси билан муҳр қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони бериладиган техника турларига қараб А, B, C, D, E ва F тоифаларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тоифалар қуйидагича тавсифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» тоифа — 14 kN (1,4 tk) гача классли ғилдиракли тракторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«B» тоифа — 14 kN (1,4 tk) дан юқори классли ғилдиракли тракторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«C» тоифа — занжирли тракторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«D» тоифа — механик трансмиссияли ўзиюрар машиналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E» тоифа — гидростатик трансмиссияли ўзиюрар машиналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«F» тоифа — мелиоратив ва йўл-қурилиши техникалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони 3 синфга бўлинади ва тракторчи-машинистларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-синф «А», «B», «C»; «D»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-синф «А», «B», «C»; «D», «E»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-синф «А», «B», «C»; «D», «E» ,»F» тоифадаги техникаларни бошқариш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. III-синф тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларини битирган ҳамда имтиҳонлардан ўтган фуқароларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. II ва I-синф тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун талабгор III-синф тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони билан камида 2 йил иш стажига эга бўлган ҳамда техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларида 240 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида қайта ўқиган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини алмаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони яроқсиз ҳолатга келганда янгисига алмаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони яроқсиз ҳолга келганда, янгисига алмаштириш учун тракторчи-машинист давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инспектори номига ариза;

яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ёки огоҳлантириш талони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони йўқолганда давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инспектори номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан гувоҳнома ёки огоҳлантириш талони олиб қўйилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони берилган жойи ва санаси тўғрисида тегишли давлат инспектори томонидан бериладиган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат инспекторига барча ҳужжатлар тақдим этилган куни тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони янгисига алмаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш
‎талонларини беришда имтиҳон якунлари бўйича

‎‎

ДАЛОЛАТНОМА

‎‎________________ туман (шаҳар)

‎‎20__ йил «___» _________________

‎‎__________ рақамли
Т/р‎ Ф.И.О. Туғилган
‎йил, кун,
‎ой‎‏
Ўқиган
‎муассасаси
‎номи,
‎диплом ёки
‎гувоҳнома
‎рақами ва
‎санаси‎
Тиббий кўрик
‎маълумотнома
‎рақами ва
‎санаси ‎‏
Имтиҳон натижалари‎‎
йўл
‎ҳаракатидан
техникани
‎эксплуатация
‎қилишдан
ҳайдаш
‎кўникмаларидан
ўтди‎ ўтмади‎ ўтди‎ ўтмади‎ ўтди‎ ўтмади‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎
‎‎
‎‎

‎‎Комиссия раиси

_____________‎

‎__________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Комиссия аъзолари

____________‎

‎‎_________________________ ‎

(имзо)‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

____________‎ ‎

_________________________ ‎‎

(имзо)‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

____________‎ ‎

_________________________ ‎‎

(имзо)‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 322-модда; 2014 й., 47-сон, 564-модда)