15.01.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб юритилувчи Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни истаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида сармоялар киритишлари учун қулай шароитлар яратиш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Шартномага мувофиқ равишда инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш бу соҳадаги тадбиркорлик ташаббусини ривожлантиришга хизмат қилишини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома мақсадларига эришиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестициялар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг даромад олиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширган иқтисодий фаолиятига мувофиқ инвестициялаган барча турдаги мулкий бойликларини англатади, аммо нафақат уларни, шу жумладан қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) мол-мулк ва қўзғалмас мулк ҳамда у билан боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа мулкий ҳуқуқлар, шу жумладан гаровга оид ҳуқуқлар, ипотекадан чегириб қолиш ёки ўзга гаров ҳуқуқи ва шу сингари ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) акциялар, пайлар, облигациялар ва юридик шахсларнинг мулкидаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) пул талабномаларига бўлган ҳуқуқ ҳамда инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ва иқтисодий қийматга эга бўлган ҳар қандай бошқа мажбуриятлар бўйича талабнома ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) инвестициялар билан боғлиқ бўлган интеллектуал ва саноат мулки объектларига, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқи билан қўриқланадиган объектларга бўлган ҳуқуқлар, патентлар, маҳсулот белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, фирма номлари, саноат намуналари, хўжалик ва тижорат сирлари, технологик жараёнлар, «ноу-хау» ва «гудвилл»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
v) қонун ёки қонунга мувофиқ шартнома, лицензия ёхуд рухсатнома асосида бериладиган ҳуқуқлар, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, қазиш усули, қазиб олиш, культивация қилиш ёки улардан фойдаланиш концессиясига оид ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойликлар инвестицияланган шаклдаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестор» атамаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган исталган жисмоний ёки юридик шахсни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «Жисмоний шахс» атамаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлган исталган жисмоний шахсни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қонунчилигига кўра ана шундай мақом ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, фуқароликка мансуб бўлмаган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) «Юридик шахс» атамаси ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ёки таъсис этилган ҳамда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида марказий бошқарув органига эга бўлган юридик шахс сифатида тан олинган ҳар қандай юридик шахсни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Даромадлар» атамаси инвестицияларни амалга ошириш натижасида олинган ёки улар билан боғлиқ бўлган суммаларни англатади, хусусан даромадлар, дивидендлар, фоизлар, сармояларнинг ўсиши, роялти ва бошқа ҳар қандай қонуний даромадларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудуд» атамаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикцияни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикасининг тегишли ҳудудларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун имконият туғдиради ва ўз ҳудудида иккинчи Аҳдлашувчи Томон инвесторларига инвестициялар учун қулай шароитлар яратади ҳамда ўзининг қонунчилигига мувофиқ бундай инвестицияларнинг ўз ҳудудига киритилишига рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунчилигига мувофиқ ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига рухсат беради ва уларни рағбатлантиради, уларни адолатли ва тенг ҳуқуқли шароитлар билан таъминлайди, шунингдек уларнинг тўла ва сўзсиз ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Аҳдлашувчи Томон ушбу Шартнома доирасида ўз ҳудудига инвестициялар киритилишига рухсат берган бўлса, шу Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунчилигига мувофиқ иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига шундай инвестициялар билан боғлиқ бўлган рухсатномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Миллий режим ва энг қулай режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари ва даромадларини ўз инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари, ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари учун яратган қулай шарт-шароитларидан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли шароитлар билан таъминлайди, агар бундай шарт-шароитлар янада қулай бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларини ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун яратилган шарт-шароитлардан кўра қулайроқ шароитларда ўз инвестицияларини бошқариш, юритиш, уларни сарфлаш ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан таъминлайди, агар бу шарт-шароитлар янада қулай бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-банди қоидалари Аҳдлашувчи Томоннинг иккинчи Аҳдлашувчи Томон инвесторлари учун шундай шарт-шароитлар яратиш мажбурияти ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бири қуйидагилар асосида яратиши мумкин бўлган имтиёзлар маъносида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) исталган Аҳдлашувчи Томоннинг бугунги кунда мавжуд бўлган ёхуд келгусида ташкил этиладиган ҳар қандай божхона уюшмаси ёки иқтисодий уюшмага ёхуд эркин савдо соҳасига ёки асосида шундай уюшма ёки шу сингари уюшма, шунингдек у аъзоси ёки қатнашчиси бўлган ёхуд бўлиши мумкин бўлган, асосида минтақавий ҳамкорликнинг ўзга шакллари яратилиши мумкин бўлган бошқа халқаро битимга мансублилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) тўлалигича ёки асосан солиқ солишга тааллуқли бўлган халқаро шартномалар ёки битимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Зарарларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестицияларига уруш ёки қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, фуқаролик можаролари ёки шунга ўхшаш воқеалар оқибатида зарар етказилса, шу Аҳдлашувчи Томон биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари учун зарарларни қоплаш, компенсация, тўловлар ва бошқа турдаги ҳисоб-китоблар борасида ана шу Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки учинчи давлат инвесторларига яратганидан кам бўлмаган шарт-шароитлар яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларига аввалги бандда қайд этилган воқеалар оқибатида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қуролли кучлари ёки расмий органлари томонидан уларнинг мулкини мусодара қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қуролли кучлари ёки расмий органлари томонидан ҳарбий ҳаракатлар оқибатида юзага келмаган ёки вазият тақозоси туфайли содир этилмаган ҳолда уларнинг мулкини йўқ қилиш тарзида зарар етказилса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай ҳаракатлар натижасида ёки мол-мулкни йўқ қилиш оқибатида етказилган зиён учун адолатли ва зарарни қопловчи тегишли тўловлар тўланади. Энг сўнгги тўловлар эркин муомаладаги валютада кечиктирилмасдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Эгалик ҳуқуқидан маҳрумлик ва уни чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига тегишли бўлган инвестицияларга нисбатан уларни мусодара, национализация қилиш ёки оқибат натижаси шу сингари ёки унга баробар бўлган чоралар қўлламайди, агар улар нодискриминацион асосда қонуний тартибда амалга оширилган ижтимоий мақсадларда қўлланган чоралар билан боғлиқ бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган ҳолатлар оқибатида инвестицияларни мусодара қилаётган Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларини адолатли ва самарали товон тўловлари билан таъминлайди. Бундай товон тўловлари инвестицияларнинг уларни мусодара қилинишигача ёки мусодара қилиш хусусидаги қарор барчага овоза қилинган вақтда (бундан аввал қандай ҳол юз берганлигига боғлиқ равишда) белгиланган қийматига мувофиқ бўлади, мусодара қилинган инвестициялар қийматидан келадиган, улар мусодара қилинган санадан тўлов санасига қадар одатда қўлланиладиган фоизли бозор ставкаси бўйича ҳисобланадиган фоизларни қамраб олади, ҳамда эркин равишда ўтказилади. Товон тўловлари суммаси эркин муомаладаги валютада белгиланиши ва жойлашган манзили ҳамда яшаш жойидан қатъи назар, инвесторга ортиқча кечикишсиз тўланиши лозим. Пул ўтказиш билан боғлиқ бўлган расмиятчиликларни амалга ошириш учун меъёр талабидаги вақт мобайнида ўтказилган пул ортиқча кечикишсиз ўтказилган пул деб ҳисобланади. Бу давр бўйича ҳисоб буюртма берилган кундан бошланади ва у уч ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зиён кўрган инвестор ўз иши бўйича ҳудудида инвестициялари амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ёки бошқа мустақил органига эгалик ҳуқуқидан маҳрумлик ва уни чеклаш факти бўйича ҳамда ушбу моддада баён қилинган принципларга мувофиқ равишда ўз инвестицияларининг қийматини аниқлаш хусусидаги унинг ишини кечиктирмасдан кўриб чиқиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Тўловларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар инвестициялар ёки даромадлар билан боғлиқ бўлган пул маблағларини ўтказишни таъминлайдилар. Пул ўтказиш тегишли солиқлар, пошлиналар ва йиғимлар тўловларидан сўнг эркин муомаладаги валютада, тўсиқларсиз ва ортиқча кечиктирилмасдан амалга оширилади. Бундай тўловлар хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) дастлаб инвестицияланган сармоя, шунингдек инвестицияларни қувватлаш ёки кенгайтириш учун сарфланадиган ҳар қандай қўшимча сармоя;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) даромадлар, фоизлар, дивидендлар ва бошқа жорий даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) заёмлар пули тўланадиган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) лицензион ёки бошқа тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
v) инвестицияларнинг бир қисмини ёки бутунлай сотиш ёхуд тугатишдан келган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
vi) инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ инвестициялар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг жисмоний шахсларига мунтазам равишда тўланадиган иш ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
vii) ушбу Шартноманинг моддаларига мувофиқ жоиз бўлган компенсациялар ва ушбу Шартнома доирасидаги ҳар қандай инвестицион низолар билан боғлиқ бўлган бошқа тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ўзга тарзда келишилмаса, пул ўтказиш ўша санада қўлланилаётган устун курс бўйича эркин муомаладаги валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ, ортиқча кечиктиришсиз пул ўтказиш дейилганда, шундай пул ўтказишни амалга ошириш учун одатда талаб қилинадиган муддат мобайнида ўтказилган пул назарда тутилади. Бу муддат ҳеч қандай ҳолатда уч ойдан ортмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг қоидалари, 1-, 2-, 3-бандлардан қатъи назар, Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигини қўллашнинг адолатли, нодискриминацион асоси шартларида қуйидагиларга тааллуқли бўлган ҳолларда пул ўтказишни тақиқлаши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) банкротлик ёки тўловларга қурби етмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) кредиторлар ҳуқуқини ҳимоялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг валютаси ва бошқа давлатларнинг валютаси, тўлов ҳужжатлари, қимматдор қоғозларни олиб келиш ва четга олиб чиқиш инвестициялар амалга оширилган жойдаги валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёхуд у ваколатли этиб тайинлаган бирор-бир институт ўзининг исталган инвесторига инвестициялар муносабати билан тузилган кафолат ёки суғурта шартномаси доирасида тўловларни амалга оширса, бошқа Аҳдлашувчи Томон қуйидагиларни тан олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) инвесторга тааллуқли бўлган ҳар қандай ҳуқуқлар ёки талабномалар, ҳуқуқларни бериш шу мамлакатдаги қонун асосида ёки шартнома асосида амалга оширилганлигидан қатъи назар, биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг институтига ўтишини, шунингдек;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) инвесторнинг ҳуқуқлари топширилган Аҳдлашувчи Томон ёки уни манфаатларини ифодаловчи муассаса, бир вақтнинг ўзида инвестициялар бўйича унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олган ҳолда, ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва инвесторнинг даъволарини билдириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топширилган ҳуқуқлар ёки талабномалар инвесторнинг дастлабки ҳуқуқлари ёки талаблари доирасидан чиқмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори билан бўлган низода томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томон, низони ҳал этиш ёки унга доир қарор бажариладиган бутун жараён мобайнида ўз иммунитети ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки унинг институтлари берадиган кафолатлар кўзда тугилмаган ҳамда кўрилган зарар ёки талофатларни тўлалигича ёки қисман қопловчи суғурта контрактлари бўйича инвестор оладиган товон тўловларини ҳимоя сифатида далил келтириши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Аҳдлашувчи Томон ва иккинчи Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон ва иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасида ана шу Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялар муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низони ҳал этиш мақсадида манфаатдор томонлар ўртасида музокаралар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, бир Аҳдлашувчи Томон инвестори билан бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низо олти ой мобайнида бундай тарзда ҳал этилмаса, инвестор низони кўриб чиқиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) 1965 йил 18 мартда Вашингтонда имзолаш учун очилган, Давлатлар ва чет эллик шахслар ўртасидаги инвестицияларга оид низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Конвенция қоидаларининг қўлланишини ҳисобга олган ҳолда, Инвестициялар билан боғлиқ низоларни ҳал этувчи Халқаро Марказ (ИНХХМ)га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг Арбитраж Регламенти (ЮНСИТРАЛ)га мувофиқ арбитрга ёки «аd hос» Халқаро Арбитраж судига топшириш ҳуқуқига эга. Низолашувчи Томонлар мазкур қоидаларни ўзгартириш тўғрисида ёзма равишда келишиб олишлари мумкин. Арбитраж судининг қарорлари ҳар иккала низолашувчи томон учун тугал ва мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Шартномани талқин қилиш ва қўллаш хусусида юзага келадиган низолар дипломатик каналлар орқали, консультациялар ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар низо юзага келган санадан бошлаб олти ой мобайнида муросага келолмаса, мазкур модданинг қоидаларига биноан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига кўра, низо кўриб чиқиш учун Арбитраж судига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир конкрет иш учун қуйидаги тарзда алоҳида Арбитраж суди тузилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири низо арбитражда кўриб чиқилиши тўғрисидаги талабномани олган санадан бошлаб икки ой мобайнида биттадан арбитр тайинлайди. Бу иккала арбитр эса учинчи томон фуқаросини танлайди ва у иккала томоннинг розилигига кўра суд раиси (бундан буён — «Раис»деб юритилади) этиб тайинланади. Раис ҳар иккала арбитр тайинланган санадан бошлаб уч ой мобайнида тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида қайд этилган исталган муддат мобайнида арбитр тайинланмаса, у Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига биноан БМТ Халқаро Судининг Президенти томонидан тайинланади. Башарти, БМТ Халқаро Судининг Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки бошқа сабабга кўра ўз вазифаларини бажаролмаса, тайинлов Вице-Президент томонидан амалга оширилади. Агар, Вице-Президент ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у ҳам белгиланган вазифаларни бажара олмаса, арбитр Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, БМТ Халқаро Судининг энг юқори лавозимли аъзоси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж судининг қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бундай қарор ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун тугал ва мажбурий ҳисобланади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўзи тайинлаган арбитрнинг фаолияти ҳамда Арбитраж суди ишидаги ўз иштироки билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлайди. Суд раисининг фаолияти билан боғлиқ бўлган чиқимлар, шунингдек ўзга сарф-харажатларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда тўлайдилар. Арбитраж суди бошқа барча масалалар бўйича ўз иш тартиб-қоидаларини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бирор-бир масала ушбу Шартнома ва ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон ҳам қатнашчиси бўлган бошқа халқаро битимлар билан бир вақтда тартибга солинган ёки тартибга солинадиган бўлса, ушбу Шартноманинг ҳеч қайси қоидаси Аҳдлашувчи Томонлардан бирортасига ёки ўз мулки ҳисобланувчи инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган унинг бирорта инвесторига ўзи учун янада манфаатлироқ бўлган бирор-бир ҳуқуқий ҳолатдан фойдаланишга тўсқинлик қилолмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ўзининг қонунчилиги ёки шартномаларнинг бошқа махсус қоидаларига мувофиқ иккинчи Аҳдлашувчи Томон инвесторлари учун яратадиган шароитлари ушбу Шартномага биноан яратиладиган шароитлардан кўра янада қулайроқ бўлса, энг қулай шароитлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Мазкур Шартномани қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартноманинг қоидалари бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг ушбу Шартнома кучга кирган санадан бошлаб бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган барча инвестицияларига, шунингдек ушбу Шартнома кучга киргунга қадар унинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома қоидалари у кучга кирган санагача юзага келган ҳолатларга доир низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Шартноманинг кучга кириши, амалда бўлиши ва ҳаракатдан тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонларнинг ушбу Шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиботларини бажарганлиги тўғрисида сўнгги баёнот олинган санадан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома ўн йил мобайнида амалда жорий бўлади, бу муддатдан сўнг Аҳдлашувчи Томонлардан бири иккинчи Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали Шартноманинг жорий муддатини тўхтатиш тўғрисидаги ўз мақсадларидан ёзма равишда хабардор этган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгунга қадар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Шартноманинг аввалги барча моддалари қоидалари у ҳаракатдан тўхтатилган кунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан ушбу Шартнома ҳаракатдан тўхтатилган санадан кейинги ўн йил мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, лозим тарзда ваколатли этиб тайинланган қуйида имзо чекувчилар мазкур Шартномани имзоладик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прага шаҳрида 1997 йил 15 январда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, чех ва рус тилларида тузилган. Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартноманинг рус тилидаги матнига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)