03.05.2013 йилдаги 100-Қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида»ги Фармойиши ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида»ги Фармойиши ижросини ҳамда Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари веб-сайтларида ахборотни жойлаштириш ва янгилаб бориш, ҳуқуқий экспериментни ўтказиш доирасида ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровларини мунтазам кўриш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида кенг оммани хабардор қилиш, юридик ва жисмоний шахсларни бевосита давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ йиғилишларида иштирокини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунининг нормаларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Интернет тармоғидаги веб-сайтига ахборотни жойлаштиришга доир Йўриқнома 1-иловага мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий экспериментни ўтказиш доирасида ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари асосида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда ахборот тақдим этиш тартибига доир Йўриқнома 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш Регламенти 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий эксперимент ўтказиш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг. очиқ йиғилишларида бевосита қатнашишни таъминлаш бўйича Йўриқнома 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш тартиби ҳақида Муваққат низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши ва бажарилиши юзасидан шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари В.Рахимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким З. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 3 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100-Қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 100-Қ сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунининг нормаларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш доирасида, Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Интернет тармоғидаги веб-сайтига ахборотни жойлаштиришга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида»ги Фармойишига мувофиқ қонун лойиҳасида кўзда тутилган ҳокимият, бошқарув структуралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек жамоатчиликни Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳуқуқий эксперимент субъектининг фаолияти тўғрисида кенг хабардор қилиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи (бундан кейин — ДҲ ва БО)нинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтини яратиш, ривожлантириш, мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш ва ахборот билан таъминлашга доир умумий талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ДҲ ва БОнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти ҳокимликнинг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ДҲ ва БОнинг веб-сайти ташкилотлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборотга оид ўзаро ҳамкорлиги инфратузилмасининг тизим ҳосил қилувчи элементи бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ахборотни веб-сайтда жойлаштиришда ишларни бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ДҲ ва БОнинг мустақил таркибий бўлинмалари ахборотни тайёрлайдилар ва уларни ДҲ ва БО веб-сайтида жойлаштирилишини раҳбарият билан келишадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилганидан кейин электрон ахборот ресурслари ҳокимликнинг веб-сайтида жойлаштириш учун жавобгар бўлган таркибий бўлинмага юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ДҲ ва БОнинг веб-сайтида жойлаштириладиган ахборот қуйидаги кўринишда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Word, Excel, НTML ва бошқа. матн форматларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) JPG, GIF ва бошқа форматлардаги график файллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Веб-сайтда жойлаштириш учун ахборот манбалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хизматлари, ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ахборот, оммавий ахборот воситаларидан, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларидан олинадиган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилотларнинг ахборот материалларини веб-сайтда жойлаштириш учун рухсатни раҳбар ёки раҳбар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа шахс беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Веб-сайтда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли, яхлит, мавзу блоклари бўйича аниқ структураланган ва тақсимланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Веб-сайт ишини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ахборотни веб-сайтда жойлаштириш учун жавобгар бўлиб, ДҲ ва БОнинг Ахборот хизмати (матбуот хизмати) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборотни веб-сайтда жойлаштиришда ДҲ ва БО Ахборот хизматининг асосий функциялари ва вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДҲ ва БОнинг ахборот хизмати ташкилотлар ва ҳокимлик таркибий бўлинмалари томонидан мунтазам тақдим этиладиган, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларидан олинадиган ахборот материалларини эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узинфоком» маркази бўлинмалари билан узвий ҳамкорликда веб-сайтнинг ахборот хавфсизлиги ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-сайтнинг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигининг доимий мониторингини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-сайтни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштириш, веб-сайт орқали кўрсатиладиган интерфаол хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик, тадбиркорлик структураларининг вакиллари ва Интернет тармоғи бошқа фойдаланувчиларининг веб-сайт фаолияти, кўрсатиладиган интерфаол давлат хизматлари тўғрисидаги фикрини ўрганиш бўйича таҳлилий ишни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот фойдаланувчиларига электрон кўринишдаги сўровларни олиш ва тегишли жавобларни юбориш сервисига ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот фойдаланувчиларига тақдим этилганлиги учун жавобгар ДҲ ва БО раҳбарларни ва мансабдор шахсларини улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий эксперимент сайтида ДҲ ва БОнинг расмий Интернет фаолияти тўғрисидаги ҳисобот шаклларини ўз вақтида тўлдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ахборот хизмати ДҲ ва БО фаолияти тўғрисидаги ахборотни веб-сайтда мунтазам жойлаштириши керак. ДҲ ва БО веб-сайтида жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ДҲ ва БОнинг ҳуқуқий мақоми, шу жумладан ДҲ ва БО, унинг таркибий бўлинмалари ва буйсунувидаги ташкилотларнинг ташкилий структураси, функциялари ва вазифаларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ДҲ ва БО томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ДҲ ва БОнинг кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тан олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ҳукумат ва давлат органлари томонидан қабул қилинган давлат органининг фаолияти соҳасидаги дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар (номи, мақсади, асосий вазифалари, буюртмачилар, асосий бажарувчилар, амалга ошириш муддатлари ва кутиладиган натижалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ДҲ ва БО томонидан ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар (йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар, матбуот-конференциялари, семинарлар ва брифинглар, «давра суҳбатлари», расмий ташрифлар), ҳокимликнинг кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ДҲ ва БОнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек чет эл ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ишлаши тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) амалга оширилишида ДҲ ва БО иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) асосий кўрсаткичлар, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ДҲ ва БО, унинг ташкилотлари томонидан товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича ўтказиладиган очиқ конкурслар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) вакант иш жойлари ва ишга қабул қилиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) расмий сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланилганда, ушбу расмий сайтга ҳаволани мажбурий кўрсатиш тўғрисидаги талаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) ҳокимлик веб-сайтга жойлаштиришни зарур деб ҳисоблайдиган бошқа ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ва маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Веб-сайт орқали мажбурий тартибда ДҲ ва БО томонидан кўрсатиладиган асосий ахборот хизматлари рўйхатига қуйидагиларни тақдим этиш киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ДҲ ва БОнинг раҳбарлари тўғрисидаги маълумот ахбороти (фамилиялари, исм-шарифлари, биографик ва мурожаат қилиш маълумотлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ДҲ ва БО фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича телефон номерлари ва манзил реквизитлари (почта ва электрон манзил ва б.), унинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизматининг телефон номерлари ва ишонч телефонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ДҲ ва БО томонидан қабул қилинадиган аризалар, бланклар ва статистик ҳисобот шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ДҲ ва БОнинг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот характеридаги шарҳлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ДҲ ва БОнинг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ДҲ ва БОнинг расмий статистик ахборотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) бошқа тегишли сайтларга ҳаволалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) электрон рақамли имзонинг қўлланилиши билан юридик ва жисмоний шахслардан ҳисоботлар, хатлар, аризалар, шикоятлар ва мурожаатларнинг бошқа шаклларини қабул қилиш имконияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фақат ахборот манбаи кўрсатилган ҳолдагина бошқа манбалардаги ахборотни веб-сайтга жойлаштиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Расмий веб-сайтга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотдан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Веб-сайтда жойлаштириладиган ахборотга сана қўйилиши ва мунтазам янгиланиши керак. Ахборотни янгилаб бориш муддати давлат органи томонидан белгиланади, аммо ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДҲ ва БОнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари уларнинг веб-сайтида расмий нашрда эълон қилинганидан ҳамда вилоят Адлия бошқармасида давлат рўйхатига олинганидан кейин икки кундан кечиктирмай жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ДҲ ва БО буйруғи билан расмий сайтдаги ахборотни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек янгилаш учун жавобгар бўлган шахслар (бўлинмалар)ни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ДҲ ва БОнинг веб-сайти белгиланган тартибда «.UZ» домен зонасида ва Ўзбекистон Республикасининг Интернет тармоғидаги Ҳукумат порталида рўйхатга олиниши керак, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сервер (хостинг)да физик жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Веб-сайтдаги ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Бунда веб-сайт рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек бошқа тиллардаги тенг қийматли ёки қисқартирилган версияларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ДҲ ва БО томонидан унинг веб-сайтида жойлаштирилган ахборотни йўқ қилиш, блокировка қилиш, бузиб кўрсатиш, қалбакилаштиришнинг олдини олиш ва рухсатсиз аралашувнинг бошқа шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Веб-сайтда жойлаштирилган маълумотларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Веб-сайт ахборотининг мазмуни унинг фаолиятининг объектив ёритилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Веб-сайтда жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. ДҲ ва БОнинг раҳбарлари веб-сайтда жойлаштириладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Веб-сайтда жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ахборот билан тенг қийматли кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Веб-сайтда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотда Ўзбекистон Республикасининг давлат сирларидан иборат маълумотлар ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдалана олиш бўйича чекловларга эга бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 100-Қ сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш доирасида ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари асосида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда ахборот тақдим этиш тартибига доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида»ги Фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ахборотдан фойдаланувчиларга Самарқанд вилоятининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши ҳақидаги сўровлар билан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида мурожаат этиш, шунингдек уларга давлат тилида жавоблар олиш ҳуқуқи таъминланади. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг бошқа тилларда ҳам мурожаат этиш, давлат тилида жавоблар олиш ҳуқуқи таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши ҳақида белгиланган тартибда берилган сўровлар албатта кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши ҳақидаги сўровларини кўриб чиқиш мазкур органларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Экспериментда иштирок этаётган Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича тақдим этиладиган таҳлилий материалларнинг ва ўз фаолияти ҳақида ахборот тақдим этиш билан боғлиқ тадбирларга оид бошқа ахборотнинг сифати учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Ахборотдан фойдаланувчи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти ҳақидаги сўров билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига ҳам бевосита, ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатлари расмийлаштириладиган ўз вакили орқали оғзаки ёки ёзма (шу жумладан электрон шаклда) мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун сўрови, шунингдек мансабдор шахслар билан суҳбат (интервью) ташкил этиш тўғрисидаги сўрови етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколатига тааллуқли бўлмаса, у сўровни рўйхатга олинган кундан эътиборан уч кун ичида сўралаётган ахборотни бериш қайси орган ваколатига киритилган бўлса, шу органга юборади ва бу ҳақда фойдаланувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи олинган сўров бўйича бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколати ҳақида маълумотларга эга бўлмаса, унда сўров рўйхатга олинган кундан эътиборан уч кун ичида фойдаланувчига тегишли жавоб йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўрови рад этилган тақдирда, фойдаланувчига рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда тегишли жавоб йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Жисмоний шахснинг сўровида фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик шахснинг сўровида мазкур сўровни амалга ошираётган ташкилотнинг номи, юридик манзили, мансабдор шахсининг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилиши, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотдан фойдаланувчининг юқорида кўрсатилган, шахсини билиш имкониятини берувчи маълумотларни ўз ичига олмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўров давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи номига ёки унинг сўровда қўйилган масалалар юзасидан ахборот бериш ваколатига кирадиган мансабдор шахси номига йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда берилган сўров кўриб чиқилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги сўровларини кўриб чиқиш чоғида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини камситувчи маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЁЗМА МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш доирасида ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича амалга ошириладиган иш юритиш ҳуқуқий эксперимент субъектининг ваколатли бўлинмаси (бундан буён матнда девонхона деб юритилади) томонидан иш юритишнинг бошқа турларидан алоҳида ҳамда, Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ахборот фойдаланувчиларидан уларнинг фаолияти юзасидан тушадиган барча сўровлар девонхона томонидан қабул қилинади ва улар тушган куни махсус журналда рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш журналидаги ёзувлардаги маълумотлар ҳар ойда ҳуқуқий эксперимент сайтидаги тегишли шаклларни тўлдириш йўли билан электрон форматга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Ахборотдан фойдаланувчининг айни бир шахсдан ва айни ўша масала бўйича тушган сўрови, агар биринчи сўров берилган вақтдан эътиборан Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш тартибида белгиланган сўровга жавоб бериш муддати ўтган бўлса ёки ахборотдан фойдаланувчи ўзига берилган жавобдан қаноатланмаган бўлса, такрорий деб ҳисобланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий сўровга у тушган пайтда навбатдаги рўйхатга олиш индекси берилади, рўйхатга олиш-назорат ёзувининг тегишли устунида «такрорий» деган белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги ахборот олиш учун бевосита орган номига (яъни аниқ таркибий бўлинма ёки мансабдор шахс кўрсатилмаган ҳолда) йўлланган сўров ҳуқуқий эксперимент субъектининг раҳбарига топширилади. Бошқа ҳолларда ҳужжатлар бевосита адресатга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Сўровлар, раҳбарият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, девонхона томонидан рўйхатга олиш-назорат карточкасига тегишли белги қўйилган ҳолда масъул ижрочиларга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Агар ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш бир неча шахсга топширилса, унда муносабат белгисида (резолюцияда) биринчи кўрсатилган мансабдор шахс масъул ижрочи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. АХБОРОТДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ СЎРОВЛАРИ ҲАРАКАТИ ВА КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий эксперимент субъектларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига тушган барча сўровлари девонхона томонидан назоратга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларни кўриб чиқиш сўровни амалга ошираётган ахборотдан фойдаланувчига барча сўралаётган ахборот тақдим этилганидан ва улар кўриб чиқиш учун топшириқ берган ҳуқуқий эксперимент субъектининг раҳбари назоратидан чиқарилгандан кейингина тугалланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларга жавоблар ҳуқуқий эксперимент субъектининг кўриб чиқиш учун топшириқ берган раҳбари томонидан ёки муносабат белгисига (резолюцияга) мувофиқ бунга ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровга оғзаки жавоб берилган ҳолларда рўйхатга олиш карточкасига тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Кўриб чиқиш материаллари асосида масъул ижрочи ёки назоратни амалга оширувчи шахс кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳуқуқий эксперимент субъектининг сўровни кўриб чиқиш ҳақида топшириқ берган раҳбарига назоратдан чиқариш учун маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқишга доир барча материаллар тизимлаштириш ва архив ҳамда ахборот-кутубхона сақлашини ташкил этиш учун девонхонага топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. АХБОРОТДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ ШАХСАН ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Ахборотдан фойдаланувчиларни ҳуқуқий эксперимент субъектларида қабул қилиш раҳбарлар, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек бу ишга ваколат берилган мансабдор шахслар томонидан белгиланган жадвалга мувофиқ кунлар ва соатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Ахборотдан фойдаланувчиларни қабул қилиш амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар махсус журналда қайд этиб борилади. Қайд этиш журналидаги ёзувларнинг маълумотлари ҳуқуқий эксперимент сайтидаги тегишли шаклларни тўлдириш йўли билан электрон форматга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 100-Қ сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕГЛАМЕНТИ

1. Мазкур Регламент «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг 9-моддаси биринчи қисми биринчи хатбошисида белгиланган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни матбуот хизматлари (кейинги ўринларда Хизмат деб аталади), шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, матбуот анжуманлари ва брифингларда ваколатли мансабдор шахсларнинг интервью ва баёнотлари орқали эълон қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг оммавий ахборот воситалари билан алоқалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва соҳага тегишли бошқа ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (кейинги ўринларда идоралар) фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим бўлган ахборот, шу жумладан, мансабдор шахсларнинг чиқиши ва баёнотлари тўғрисидаги маълумот, матбуот хабарномаси (кейинги ўринларда матбуот учун тайёрланган материал) ахборот хизмати (ёки ваколат берилган шахс) томонидан давлат тилида (заруратга кўра бошқа тилларда) тайёрланади ва идора ва ташкилотлар раҳбарияти томонидан тасдиқлангач, чоп этиш учун оммавий ахборот воситаларига тарқатилади (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2006 йилдаги 203-сон қарори).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари ва уларни эълон қилишнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатли мансабдор шахсининг чиқиши ва баёноти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатли мансабдор шахси, ахборот хизмати ёки бошқа ваколатли таркибий бўлинмаси томонидан ўтказилган матбуот анжумани ва брифинглар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— расмий веб-сайт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— оммавий ахборот воситалари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлари ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминланиши қуйидаги асосий принципларга асосланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инсон ҳуқуқининг устуворлиги — фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қонунийлик — ахборот олиш ва ахборот тарқатиш борасида ахборот маконининг барча субъектларининг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— очиқлик — фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорларини ўз вақтида тезкор ва очиқ ошкор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишончлилик — жамоатчиликка тақдим этилаётган ахборотнинг тўғрилиги ва аниқлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлашга доир вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига доир Хизмат томонидан оммавий ахборот воситалари учун тайёрланган материаллар идора ва ташкилотлар раҳбарияти томонидан тасдиқлангач, уларнинг расмий нашрларида, республика, вилоят, туман телевидение ва радио дастурларида, босма нашрларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг оммавий ахборот воситалари билан тизимли ва самарали алоқаларини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун оммавий ахборот воситаси номи, оммавий ахборот воситаси вакилининг исми, отасининг исми, фамилияси ва эгаллаб турган вазифаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш кифоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколатли мансабдор шахсининг чиқиши ва баёноти ҳамда улар томонидан ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва брифинглар тўғрисидаги маълумотлар тегишли тадбир ўтказиладиган санадан камида 1 кун аввал оммавий ахборот воситалари вакилларига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, Хизмат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказиладиган тадбирларда қуйидаги мажбуриятларни бажаришлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— журналистни тадбирга оид барча зарур маълумотлар ва махсус пресс-релиз билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— малакали мутахассисларни интервью беришга тайёрлаш, интервью берувчиларни танлаш, уларнинг кийиниш ва нутқ маданиятига риоя қилишларида журналистга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— журналистнинг тадбирга оид қўшимча саволларига батафсил, холис ва асосланган жавоблар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— телеоператор ва радиорепортёрнинг телевидение ва радионинг техник талабларига мувофиқ ишлашлари учун етарли шароитни яратиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ваколатли шахси оммавий ахборот воситалари тайёрлаган материалларини такомиллаштириш мақсадида улар эълон қилинишидан аввал тегишли қўшимчалар, ўзгаришлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари расмий эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорларни бошқа нашрларда эълон қилишга, шунингдек уларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий манбаларда эълон қилинганидан сўнг, уларнинг барча реквизитларини, эълон қилинган расмий нашрларни ва кучга кириш санасини кўрсатиш шарти билан йўл қўйилади. Бунда расмий нашрларда эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг аниқ такрорланиши таъминланиши лозим. («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун, 28-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида рўй берган сўнгги ўзгариш ва янгиликларнинг эълон қилиниши мазкур идоралар муассислигидаги босма ҳамда бошқа шаклдаги оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материални оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш куни келишиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига доир маълумотларни олишга қаратилган тартиб қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига доир маълумотни оммавий ахборот воситалари томонидан олиниши, унинг ёзма мурожаатига кўра, амалга оширилади. Бунда мазкур маълумотлар Хизмат ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тегишли бўлими билан ҳамкорлигида тайёрланади ҳамда раҳбарият тасдиғидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумлаштирилган маълумотлар таркибига — асос сифатида соҳага доир Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, улар асосида ишлаб чиқилган идора қарорлари, сўралган ахборот (амалга оширилган ишлар ҳақидаги сўнгги статистик фактлар) киритилади ҳамда унда материалнинг ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида маълумот берувчининг тўлиқ исм-шарифи ва лавозими кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ёритилишида нохолис, исботланмаган маълумотлар тарқатилишини олдини олиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таркиби ҳисобланмиш матбуот хизмати ёки тайинланган ваколатли шахс материални уни бирор турдаги оммавий ахборот воситасида эълон қилинишидан олдин ўқиб чиқиш ва унинг янада ишончлилиги, холислигини таъминлаш мақсадида унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан боғлиқ материаллар давлат, тижорат ёки қонун билан ҳимояланувчи ахборотлар тоифасига кирмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан боғлиқ материални оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилишда юзага келган масалалар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатли шахси ва хизмат раҳбари оммавий ахборот воситалари тайёрлаган материалларининг аниқлиги ва холислиги учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 100-Қ сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ йиғилишларида бевосита қатнашишни таъминлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (бундан кейин — ДҲ ва БО) фуқаролар (жисмоний шахслар), шу жумладан ташкилотлар (юридик шахслар), жамоат бирлашмалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларининг ўз коллегиал йиғилишларида иштирок этишлари имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари коллегиал йиғилишлари жамоатчилик учун очиқ ҳисобланади, ёпиқ йиғилишлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбарининг буйруғи билан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ кенгашларида манфаатдор шахсларнинг бевосита қатнашишини таъминлаш бўйича ушбу Йўриқнома билан белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган мансабдор шахс (бўлинма) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Йиғилишлар ўтказиш тўғрисида ахборотдан фойдаланувчиларни хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ДҲ ва БО ҳар ой ўз веб-сайтида йиғилиш кун тартибини, шунингдек уни ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда йиғилиш ўтказиш режасини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ДҲ ва БО ўзи жойлашган жойларда ахборот стендини жиҳозлайди, ушбу стендда йиғилиш кунидан камида бир ҳафта олдин йиғилишнинг кун тартиби, вақти, шунингдек йиғилиш ўтказишнинг очиқ ва ёпиқ режими тўғрисида ахборот жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Йиғилишларда қатнашишни ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар вакилларининг йиғилишларда иштирокини таъминлаш мақсадида ДҲ ва БОда тегишли йиғилишда иштирок этишни хоҳловчилар рўйхатга олиш журналига ёзилади. Ташриф буюрувчи тўғрисидаги ахборотни қайд қилиш ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги йиғилишда қатнашиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ёзув йиғилишда иштирок этишни хоҳловчи фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахснинг вакили учун — юридик шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, номи, шунингдек эгаллаб турган лавозимини ўз ичига олади. Бошқа маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар ой давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коллегиал йиғилишларида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш журналининг маълумотлари ҳуқуқий тажриба сайтида тегишли шаклни тўлдириш йўли билан электрон кўринишга кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилий-техник имкониятлардан келиб чиқиб йиғилиш ўтказиш залида ташриф буюрувчилар учун жойлар жиҳозланади. Ташриф буюрувчилар учун жойлар сони ёзилганлар сонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Жойларни тақдим этиш кетма-кетлигининг устуворлиги рўйхатга олиш журналидаги ёзувнинг кетма-кетлигидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ДҲ ва БО сигнални бошқа хоналарда жойлашган, ДҲ ва БО биносида жойлашган бошқа хоналардаги телеқабул қилгичларга тўғридан-тўғри трансляция қилиш орқали йиғилишларда қатнашишни қўшимча ташкил қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ташриф буюрувчиларнинг йиғилишларда қатнашиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ДҲ ва БО коллегиал йиғилишларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг қатнашиши уларнинг ўтказилишига халақит бермаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Йиғилишда қатнашишнинг белгиланган тартиби бузилганда раислик қилувчи тартиб бузувчига танбеҳ беради, тартиб қайта бузилганда эса уни йиғилиш залидан чиқариб юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Йиғилишда иштирок этувчи ташриф буюрувчилар ёзиш, шунингдек фотосуратга олиш, аудио ва видеоёзувни ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар, агар бу йиғилиш ўтказилишига халақит бермаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 100-Қ сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУВАҚҚАТ НИЗОМ

1. Ушбу Муваққат низом давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот мазкур органлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда қонун ҳужжатларининг, хусусан ушбу Муваққат низомнинг талабларига мувофиқ жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштиришда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг қоидалари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жисмоний ёки юридик шахслар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштирилган ахборотдан фойдаланувчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари эгаллаб турган биноларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш мумкин бўлган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ажратилган жойларда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзининг фаолияти тўғрисидаги жорий ахборот билан фойдаланувчиларни таништириш учун эгаллаб турган биноларида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ажратилган жойларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот стендларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шундай мақсадга мўлжалланган бошқа техника воситаларини жойлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштирилган ахборотда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг иш тартиби, шу жумладан фуқароларни қабул қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириладиган мазкур органларнинг фаолияти ҳақидаги ахборотнинг тўғрилигини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги, ошкоралиги, очиқлиги ва тўғрилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш, бериш ва тарқатиш эркинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш, бериш ва тарқатиш эркинлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги қонунда белгиланган тартибда давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган ахборотни барча кириши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари — ҳуқуқий эксперимент субъектлари ахборотдан фойдаланувчиларнинг барча кириши мумкин бўлган жойларда жойлаштириладиган ахборотдан эркин фойдаланиши ташкил этилиши ҳақидаги ҳисоботларни йилнинг ҳар чорагида ҳуқуқий эксперимент сайтида тўлдириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Муваққат низом 2014 йилнинг 1 январигача амал қилади.