30.05.2013 йилдаги ПҚ-1976-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Bolajon» болалар рақамли телеканалини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий қадриятларни ва одамларда, айниқса болаларда, уларнинг атрофдаги дунёни билишга, замонавий ахборот технологияларини ҳамда хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда дунёқарашни шакллантиришда электрон оммавий ахборот воситаларининг тобора ортиб бораётган ролини эътиборга олиб ҳамда болаларнинг интеллектуал, идрок қилишга бўлган ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг етакчи жаҳон телекомпанияларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда 2013 йил 1 июндан бошлаб «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Bolajon» республика болалар рақамли телеканалини ташкил этиш тўғрисида республиканинг кенг жамоатчилиги ва педагоглари томонидан қўллаб-қувватланган таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ташкил этилаётган «Bolajon» болалар телеканали фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар атроф дунёни идрок қилишни, миллий қаҳрамонлар ҳамда ўзбек халқининг ва жаҳондаги бошқа халқларнинг достонлари, эпослари ва эртаклари персонажларининг тарихи мисолида бола онгида эзгулик ва адолатни шакллантириб, қарор топтиришга йўналтирилган билим доирасини кенгайтирувчи ва интеллектуал жиҳатдан ривожлантирувчи телевизион дастурларни тайёрлаш ва намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг қизиқувчанлигини, интеллектуал ва ижодий фаоллигини ривожлантириш, уларда билим берадиган ва кўнгилочар-ўргатувчи телевизион кўрсатувларни, мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланган интеллектуал ўйинлар ва викториналарни намойиш этиш воситасида бошланғич маҳоратларни, ақлий ва жисмоний меҳнат кўникмалари ва маданиятини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг атроф дунёни билишга, ёш телетомошабинларнинг ёшга оид хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда трансляцияларнинг замонавий интерактив шакллари ва усулларидан, рақамли ва мультимедиа технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда уларнинг ўз атрофидаги барча қизиқарли нарсалар ва янгиликларни кашф этишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билим берадиган махсус телекўрсатувларни тайёрлаш ва шу жумладан, ўзбек тилидаги субтитрлари билан хорижий болалар бадиий, мультипликацион ва кўнгилочар-ўргатувчи фильмларни трансляция қилиш йўли билан болаларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларда табиатга ва атроф муҳитга бўлган қизиқиш ва меҳрни, уларнинг уй ҳайвонлари ва паррандаларга, аквариум жониворлари ва хона ўсимликларига ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш ҳамда уларни тўғри парваришлашга ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларга жисмоний маданият асосларини ва спорт билан шуғулланишга қизиқишни сингдириш, уларда спорт баҳсларига муҳаббат туйғусини тарбиялаш, болаларда ўз соғлиғига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, зарур санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Bolajon» телеканали юридик шахс ташкил этмасдан, «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ходимларининг умумий сони доирасида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Bolajon» телеканали ходимларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг фаолият кўрсатаётган телерадиоканаллари ходимлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шарт-шароитлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Bolajon» телеканали республиканинг бутун ҳудудида тарқатиладиган рақамли кўрсатувларнинг умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакети таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Bolajon» телеканали ходимларининг чекланган умумий сони 101 нафар бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Bolajon» телеканалининг штатлар жадвали ва харажатлари сметасининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил охиригача янгидан ташкил этилаётган телеканални юқори малакали, ижодий фикрлайдиган ва ташаббускор, шу жумладан болалар педагогикаси ва психологияси соҳасидаги, хорижий тилларни биладиган мутахассислар билан бутлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўрсатувларни рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедиа асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилгунгача «Bolajon» телеканали телекўрсатувларини тайёрлаш ва эфирга узатиш технологиясини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг мавжуд техника воситалари негизида вақтинчалик схема бўйича ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йилларда ҳар бири 10 дақиқадан иборат бўлган бешта болалар бадиий фильмлари ва бешта мультипликацион фильмлар, шу жумладан 2013 йилда иккитадан бадиий ва мультипликацион фильмлар яратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда янгидан ташкил этилаётган «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Bolajon» телеканалини молиялаштиришга маблағларни ижтимоий соҳа учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Bolajon» телеканали фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Янгидан ташкил этилаётган «Bolajon» телеканали Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 69-уй манзилида жойлашга Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси биноларига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–1976-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 майдаги ПҚ–1976-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Yoshlar» телерадиоканали» ЁАЖ ҳузуридаги «Bolajon» телеканалининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Bolajon» телеканалининг штатдаги ходимлари сони — 101 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(«Yoshlar» телерадиоканали» ЁАЖ ходимларининг чекланган умумий сони — 438 киши, шу жумладан маъмурий - бошқарув ходимлари сони — 7 киши)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 280-модда)