05.02.2011 йилдаги Қ-27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит ва енгилликлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Навоий вилояти Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси ва унинг вилоят ҳудудида жойлашган таркибий тузилмалари томонидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини муҳандислик таъминотига улашда мазкур тартибга қатъий риоя этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур тартибнинг тегишли идораларга юборилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси (Қ. Санақулов)га ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли масъулларни белгилаш ва назорат қилиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Эшонқулов ва вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи (Ж.Рахмонов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қ-27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти ҳокимининг 2011 йил 5 февралдаги Қ-27-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятида Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат бурувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманидаги тадбиркорлик субъектларига мазкур Тартибга асосан Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан (кейинги ўринларда матнда НКМК) муҳандислик коммуникацияларига уланиш (энергия, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти) учун техник шартларни расмийлаштириш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида номлари келтирилган туман ва шаҳарларнинг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда инспекция), туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлим)лари ҳамда НКМК тадбиркорлик субъектларини муҳандислик коммуникациясига улашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига қатъий риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Объектлар қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажми ҳисоб-китоби билан биргаликда лойиҳалаштиришга топшириқ тузиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун ариза берувчи Инспекцияга тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1 ёки 1а-иловаларга мувофиқ шакл бўйича ариза беради. Аризага туман (шаҳар) ҳокимининг янги қурилиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш Инспекциянинг масъул ходими томонидан бир кун муддатда тайёрланади. Бунда зарур ҳолларда ҳисоб-китоблар ариза берувчи билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инспекция бир кунлик муддатда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини ва муҳандислик таъминоти бўйича юкламаларнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари билан биргаликда лойиҳалаштиришга топшириқни илова қилган ҳолда тегишли буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқарма(бўлим)лари 18 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ер участкасининг геодезия-топография картаси ишлаб чиқилишини ва айни бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартлар олинишини ва архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқарма(бўлим)лари электр, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти бўйича техник шарт олиш учун НКМКга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 245-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Сув таъминоти ва сувоқава коммунал тизимидан фойдаланиш Қоидалари талаблари асосида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ер участкасини танлаш далолатномаси»нинг имзоланган ва тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик таъминоти чизмаларининг белгиланган 1:1000 масштабдаги бош режа нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект тўғрисида қисқача маълумот, яъни лойиҳа объектига тавсиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қарорига асосан ташкил этилган муҳандислик таъминоти бўйича юкламаларнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари юзасидан тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидаларининг 22 ва 26-бандлари, Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш Қоидаларининг 25-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув таъминоти ва сувоқава коммунал тизимидан фойдаланиш Қоидаларининг 2.3-бандига мувофиқ инспекция электр таъминоти корхонасининг (комбинатнинг) рухсати билан муҳандислик тармоғига уланган истеъмолчиларни (тадбиркорлик субъектларини) ўз тармоқларига бошқа тадбиркорлик субъектларини субистеъмолчи сифатида улатиш мажбуриятини юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда истеъмолчи ўз муҳандислик тармоғига субистеъмолчини (аризачини) улашни асоссиз рад этса, ушбу масала суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Умумий (комплекс) қурилишларда, мулк эгаларининг сонидан қатъий назар муҳандислик таъминотига уланиш учун техник шарт олишда НКМКга ягона буюртма тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Муҳандислик таъминотига уланиш учун техник шарт олишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг масъул ходими томонидан шахсан НКМКга ҳужжатлар иш кунлари соат 8 00 дан 11 00 га қадар тақдим этилиши ва тайёрланган техник шартларни қабул қилиб олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Муҳандислик таъминотига уланишда техник шарт олиш учун Навоий шаҳри бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминотига уланиш бўйича техник шарт олиш учун НКМК Бирлашган энергия хизмати бошлиғи номига (НКМК ОЭС);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия таъминотига уланиш учун техник шарт олишда НКМК Подстанция ва тармоқлар цехи бошлиғи номига (НКМК ЦСиП);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарафшон шаҳри бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НКМК марказий кон бошқармаси бош энергетигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учқудуқ тумани бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НКМК Шимолий кон бошқармаси бош энергетигига ҳужжатларни тақдим этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) электр, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти бўйича НКМКдан техник рўйхатдан ўтказиш шаклида тегишли техник шартларни олади (техник рўйхатдан ўтказиш — улаш нуқталари (узелларини), юкламалар ҳажмини, шохобчанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини кўрсатган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига объектнинг уланишини ҳисобга олиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. НКМКнинг тегишли ташкилотлари томонидан техник шартларни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак. НКМК томонидан сўралаётган параметрларда техник шартларни бериш имкони бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га 3 иш куни мобайнида асосланган рад этиш ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) НКМКдан олинган ёзма жавоб хатига асосан 3 иш куни мобайнида Инспекцияга асосланган рад этиш ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция томонидан техник шартларнинг сўралаётган параметрларини бериш рад этилишининг асослиги ўрганиб чиқилади. Рад этиш асоссизлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) орқали НКМКга қайтаришга ҳақлидир. Бундай ҳолларда НКМК рухсат берувчи ҳужжатларни муддатининг ушбу босқичида, яъни жами 18 кун муддатда расмийлаштиришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад этиш асосли бўлган тақдирда Инспекция рад этилган кундан кейинги кундан кечикмай бу ҳақда ариза берувчига ёзма равишда маълум қилади. Ариза берувчи билан келишган ҳолда техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник шартлар беришнинг рад этилиши устидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ва муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш юзасидан топшириқ, ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида архитектура-режалаштириш топшириғини ( I ва II қисмлар) ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЯКУНИЙ ҚОИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Техник шартларни белгиланган муддатларда берилишини назорат қилиш тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.