23.12.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати, бундан буён ушбу Битимда Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг қатнашчилари бўлган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги ҳаво қатновини тартибга солиш мақсадида Битим тузиш истагида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган Иловани ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ёки эътироф этилганлигига қараб 90- ва 94(а)-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекциясини ва ушбу Битимга тааллуқли бўлган ишларни бажариш ваколатига эга бўлган шахс ёки ташкилотни англатади; Италия Республикасига нисбатан — Транспорт ва навигация вазирлигини ва ушбу Битимга тааллуқли бўлган вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган шахс ёки ташкилотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколатга эга бўлган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «ҳудуд» атамаси давлатга нисбатан Конвенциянинг 2-моддасида берилган маънони англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорат мақсадларда тўхташ» атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида улар юзасидан тегишли равишда кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Битим» атамаси ушбу Битимни, унинг Иловасини ва унга киритилган барча тузатишларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Чикаго Конвенциясининг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидалари Конвенциянинг қоидаларига халқаро ҳаво қатновларига нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳуқуқларнинг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга йўналишлар жадвалида белгиланган йўналишлар бўйича ҳаво қатновларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда белгиланган ҳуқуқларни беради (қуйида булар «келишилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхона қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида нотижорат мақсадларда қўниш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) белгиланган йўналишлардан фойдаланиш чоғида шу тариқа белгиланган бошқа манзиллардан қайтаётган ёки манзилларга учаётган йўловчиларни, юкларни ва почтани йўналишлар жадвалида белгиланган манзилларда олиш ва тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида қўниш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга олиб бориш учун йўловчилар, юк ва почтани олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Авиакорхоналарни тайинлаш ва ваколат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновлардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда битта авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлашни олганидан сўнг ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига парвозлар учун зарур бўлган рухсатномани ушбу модда 3 ва 4-бандларининг қоидаларига мувофиқ кечиктирмасдан беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан халқаро ҳаво қатновларидан фойдаланиш чоғида Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ шундай маъмурлар томонидан одатда ва оқилона тарзда қўлланиладиган қонун ва қоидалардан келиб чиқадиган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устунлик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда юқорида айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозлар учун рухсатнома беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхонадан ушбу Битимнинг 3-моддасида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши чоғида бажарилиши зарур деб ҳисобланган шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шу тарзда тайинланган ва рухсатнома олган ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ушбу Битимнинг қўлланиладиган қоидаларига риоя қилиш шарти билан келишилган қатновлардан фойдаланишни истаган вақтида бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳуқуқлардан фойдаланишни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига парвозлар учун берилган рухсатномани бекор қилиш, ушбу Битимнинг 3-моддасида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартларнинг бажарилишини қуйидаги ҳолларда талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур авиакорхона ушбу ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя қилмаётган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхона ушбу Битимнинг шартларига мувофиқ ҳаракат қилмаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда ҳуқуқлардан фойдаланишни дарҳол бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида белгиланган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш бундан буён қонун ва қоидалар бузилишининг олдини олиш учун етарли бўлмаса, бундай ҳуқуқлардан бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашишдан сўнггина фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Божхона божлари ва бошқа йиғимлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланилаётган ҳаво кемаларини, шунингдек уларнинг рўйхатидаги буюмларини, двигателларни ўз ичига олгани ҳолда, эҳтиёт қисмларни, ёқилғи захираларини ва мойлаш воситаларини ҳамда ҳаво кемасининг захираларини (озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини) бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона божларидан, нозирлик йиғимларидан ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб кириш чоғида солинадиган барча бошқа солиқлардан озод қилади, башарти рўйхатдаги мулк ва бошқа бундай буюмлар ҳаво кемаси саҳнида сақланиб турса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Худди шундай божлар, йиғимлар ва харажатлардан қуйидагилар озод қилинади, аммо кўрсатилган хизмат билан боғлиқ бўлган харажатлар бундан мустаснодир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаси томонидан олиб кирилган ва фақат юқорида айтиб ўтилган авиакорхонанинг ҳаво кемаси томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган ёқилғи, мойлаш воситалари, тайёра захиралари, двигателларни ўз ичига олгани ҳолда, эҳтиёт қисмлар ва рўйхатдаги мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаси келишилган қатновлардан фойдаланиш чоғида ўша бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари белгилаган миқдорда ва шартларига кўра қабул қилиб олган ва фақат парвоз вақтида ишлатиш ва фойдаланиш учун мўлжалланган ёқилғи, мойлаш воситалари, ҳаво кемасининг захиралари, двигателларни ўз ичига олгани ҳолда эҳтиёт қисмлар ва рўйхатдаги мулк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқоридаги бандларда қайд этилган божхона божларидан ва бошқа молиявий харажатлардан озод қилинган материаллар халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадидан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланилмаслиги лозим ва фойдаланилмаган тақдирда қайта олиб чиқиб кетилиши лозим, агарда уларни бошқа халқаро авиакорхонага фойдаланиш учун ўтказиш ҳуқуқи берилмаган бўлса ёки уларни доимий олиб киришга рухсат бундан манфаатдор бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида кучга эга бўлган қоидаларга мувофиқ берилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада кўзда тутилган солиқлардан озод бўлиш ҳуқуқи юқорида қайд этилган буюмларнинг бу ҳуқуқни берган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди устидан учиб ўтиш вақтида фойдаланиш учун мўлжалланган қисмига ҳам тааллуқли бўлиб ўзаролик асосида берилади ва бу ҳуқуқдан фойдаланиш одатда ўша айтиб ўтилган ҳудудда қўлланиладиган махсус тартиботларга, шунингдек божхона назоратига бўйсуниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Келишилган қатновлардан фойдаланиш тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларидан фойдаланиш учун ҳаққоний ва тенг шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган қатновлардан фойдаланиш чоғида ўзидан кейин шу йўналишдан тўла ёки унинг қисмидан фойдаланадиган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг қатновларига асоссиз зиён етказмаслик мақсадида унинг манфаатларини ҳам эътиборга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан белгиланган йўналишларда амалга ошириладиган келишилган қатновлар аҳолининг ҳаво ташувига бўлган эҳтиёжларини қондириши лозим ва ҳар бир авиакорхона Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари ўртасида йўловчиларни, юк ва почтани ташишга бўлган мавжуд ва оқилона мўлжалланган эҳтиёжларига жавоб бера оладиган ҳажмни иш юклашнинг мўътадил миқдорида таъминлашни биринчи даражали масала деб билиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси учиш жадвалларини, шунингдек фойдаланиладиган ҳаво кемаларининг турини тасдиқлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига ҳар ёзги ва қишки учиш мавсумлари бошланишидан камида 60 (олтмиш) кун аввал тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кейинги бандлар мақсадида, «тариф» атамаси агентлик шартларини ва бошқа қўшимча қийматларни ўз ичига олгани ҳолда йўловчи ва юкларни ташиш учун сарфланган қийматни ҳамда бу қийматларни қўллаш шартларини англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва шартлари бунга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ёки ҳудудидан ташиш учун белгиланган тарифлар барча мавжуд омилларни, хусусан, парвозни амалга ошириш қийматини, фойданинг оқилона миқдорини ва худди шу йўналишдан ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган бошқа авиакорхоналарнинг тариф мезонларини ҳисобга олган ҳолда оқилона меъёрда ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандига тегишли тарифлар, имкон қадар, ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ўртасидаги маслаҳатлашувларда муҳокама қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тарифлар тасдиқлаш учун уларни амалда жорий қилиш мўлжалланган кунга камида 90 (тўқсон) кун қолганда тақдим этилиши лозим. Махсус ҳолларда бу муддат номлари зикр этилган маъмурларнинг келишуви асосида қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бу тасдиқ тўғрисидаги хабар ёзма равишда берилиши мумкин. Агарда тарифлар тасдиқлаш учун тақдим этилган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кун ичида авиация маъмурларидан ҳеч бири ўз норозилигини билдирмаса, бу тариф тасдиқланган деб ҳисобланади. Ушбу модданинг 4-бандида қайд этилганидек тасдиқлаш муддати қисқартирилса, норозилик билдириш муддати ҳам 30 (ўттиз) кундан қисқароқ бўлиши борасида авиация маъмурлари бир-бирлари билан аҳдлашиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агарда тарифлар борасида ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ келишувга эришилмаса, ёхуд ушбу модданинг 5-бандига мувофиқ қўлланиладиган муддат мобайнида бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томонининг авиация маъмурларига ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ келишиб олинган тариф билан рози эмаслиги тўғрисида хабар берса, ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари маслаҳати фойдали деб топилган бирон-бир бошқа давлатнинг авиация маъмурлари билан маслаҳатлашишлардан сўнг ўзаро келишув орқали бу тарифни белгилашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ ўрнатилган тариф янги тариф ўрнатилгунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Қонун ва қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво қатновларида машғул бўлган ҳаво кемаларининг ўз ҳудудига учиб киришини, у ерда бўлишини ёки у ердан жўнаб кетишини тартибга солувчи ёки ўзининг ҳудуди доирасида бундай ҳаво кемаларидан фойдаланишга ва уларнинг ҳаво қатновларида машғул бўлишига тааллуқли бўлган қонунлар, қоидалар ва маъмурий кўрсатмалар бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаларига нисбатан бундай ҳаво кемалари биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб кириши, у ерда бўлиши ёки у ердан жўнаб кетиши чоғида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ўз ҳудудига ҳаво кемаларидаги йўловчиларнинг, экипаж аъзоларининг, юкларнинг ёки почтанинг киришини, унда бўлиб туришини ёки ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонунларга, қоидаларга ва маъмурий кўрсатмаларга, хусусан, мамлакатга кириш, божларни тўлаб битириш, иммиграция, паспорт, божхона ва карантин масалаларига оид бўлган қоидаларга бошқа Аҳдлашувчи Томонга қарашли бўлган авиакорхонанинг йўловчилари томонидан ёки уларнинг номидан биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига кириш, у ердан жўнаб кетиш ёки у ерда бўлиш вақтида риоя қилинади ҳамда экипаж аъзоларига, юкларга ва почтага нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Гувоҳнома ва рухсатномаларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган ёки кучга эга деб билган учишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномаларни, малака тўғрисидаги гувоҳномаларни ва рухсатномаларни ушбу модда 2-бандининг қоидаларига бўйсунган ҳолда уларнинг амал қилиш муддати чоғида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳақиқий деб тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ҳудуди доирасида парвоз қилиш учун унинг фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки учинчи давлат берган ёки ҳақиқий деб топган учишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномаларни, малака тўғрисидаги гувоҳномаларни ва рухсатномаларни тан олмаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Авиакорхона ваколатхонаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзаролик асосида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўзининг ҳудудида йўналишлар жадвалида белгиланган манзилларда тайинланган авиакорхонанинг эҳтиёжлари учун зарур бўлган бир ёки ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларидан олинган тижорат ва техник ходимлардан иборат бўлган ваколатхоналарни очиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг ҳудудида учинчи давлат фуқароларининг меҳнатидан фойдаланиш масъул маъмурларнинг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқорида қайд этилган ходимлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига кириш ва у ерда бўлиб туришга оид қонунларга, шунингдек ўша ҳудудда жорий этилган қонунлар, қоидалар ва маъмурий кўрсатмаларга амал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бундай ходимларнинг сони тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги келишув асосида белгиланган бўлиб, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли маъмурларига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон қайд этилган ваколатхоналарни ва уларнинг ходимларини барча зарур ёрдам ва воситалар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўзларининг ҳуқуқларига ва мажбуриятларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг ўзаро муносабатларида ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилишини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосларига биноан ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ҳамда бундай ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва ҳаво қатновларини таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олишда бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемалари саҳнида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатлар билан курашиш ҳақидаги Конвенция ва 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатлар билан курашиш ҳақидаги Конвенцияга қўшимча қилиб 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатадиган тайёрагоҳларда содир этиладиган ноқонуний зўравонлик ҳаракатларига қарши курашиш тўғрисидаги Баённома қоидаларига ва кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиациясининг хавфсизлигига оид имзолайдиган барча бошқа Конвенцияларнинг қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ ва ўзларига нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан ўрнатилган ва Конвенцияга Илова этиб тайинланган тавсияномаларга биноан иш кўрадилар ва улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар. Ушбу бандга тегишли авиация хавфсизлиги талаблари тегишли Аҳдлашувчи Томон кўрсатган ҳар бир фарқни ўз ичига олади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай хавфсизлик талабларида мавжуд бўлган фарқ борасида огоҳлантириш ниятида эканлиги тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонга олдиндан хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудининг чегараларига ҳаво кемаси кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки у ерда бўлиб турган вақтида авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини талаб қилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчиларнинг енгил юкларини, багажни, юкларни ва ҳаво кемасининг захираларини юк ортиш вақтидан олдин ва юк ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаяпти деб ҳисоблаш учун етарли асосга эга бўлса, биринчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон билан кечиктирмасдан маслаҳатлашишлар ўтказишни сўраши мумкин. Маслаҳатлашишларни ўтказиш тўғрисида илтимос тушган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида қониқарли келишувга эришилмаган тақдирда, 90 (тўқсон) кун ичида ушбу Битим 5-моддасининг қоидаларини қўллаш асоси юзага келади. Йўловчиларнинг, экипаж аъзоларининг ёки ҳаво кемасининг хавфсизлигини аниқ хатарга қўювчи фавқулодда ҳодисанинг олдини олиш учун зарурат деб ҳисобланмаса ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 4- ёки 5-бандларига мувофиқ зиммаларига олган мажбуриятларини бажармаса, Аҳдлашувчи Томон таҳдидга барҳам бериш учун зарур бўлган вақтинчалик хавфсизлик чораларини кўриши мумкин. Ушбу бандга мувофиқ кўрилган ҳар бир чорани бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг қоидаларига биноан тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Сотувларни амалга ошириш ва даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига белгиланган йўналишларда ҳаво ташув хизматларини, шу жумладан кўрсатилган қўшимча хизматларни ҳамда ўзининг йўналишлари бўйича ёки бошқа авиакорхоналарнинг йўналишлари бўйича амалга ошириладиган барча бошқа хизматларни миллий валютада ва/ёки эркин алмаштириладиган валютада бевосита ёки агентлар орқали сотиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси йўловчилар, юклар ва почта ташувини сотиш орқали топган маблағларининг харажатларидан ортган фойда қисмини, шу жумладан, банк харажатларини кечиктирмасдан ёки чекламасдан чет элга эркин ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бундай ўтказишни ариза тушган кундан эътиборан кўпи билан 30(кун) ичида эркин алмаштириладиган валютада ўтказиб беришни таъминлайди. Юқорида қайд этилган ўтказишларга нисбатан сотувлар амалга ошириш кунида кучга эга бўлган валюта алмаштиришнинг қиймати қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқоридаги бандларда қайд этилган имтиёзлар фақат аниқ ўзаролик асосида берилиши лозим. Агар, Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг ўтказишларини чекласа ёки кечиктирса, ўша бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз ўрнида биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасидаги тўловлар тартиби махсус шартномага кўра белгиланадиган бўлса, шу шартнома қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Маслаҳатлашишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яқиндан ҳамкорлик қилиш руҳида Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари вақти-вақти билан ушбу Битим ва унга киритилган Иловаларнинг қоидалари бажарилишини ва уларга қониқарли даражада амал қилишни таъминлаш нуқтаи назаридан ўзаро маслаҳатлашишлар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг бирон-бир қоидасини ўзгартиришни лозим топса, у истаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонга бундай ўзгартишларни ёзма равишда таклиф қилиши мумкин. Таклиф қилинган ўзгартишлар борасидаги маслаҳатлашишлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида музокаралар ёки ёзишмалар орқали ўтиши мумкин ва бирон-бир бошқа келишув бўлмаган ҳолда, Аҳдлашувчи Томонларнинг биридан маслаҳатлашиш ўтказиш тўғрисида ёзма равишдаги илтимос тушган кўндан эътиборан 60 (олтмиш) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимга ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ киритиладиган барча ўзгартишлар дипломатик каналлар орқали ноталар алмашиш йўли билан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг Иловасини ўзгартиришни лозим деб топса, бундай ўзгартириш икки Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўртасидаги маслаҳатлашишларда келишиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келиб чиққан низони Аҳдлашувчи Томонлар биринчи навбатда музокаралар орқали ҳал қилишга интилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар, улар бу баҳсни ҳал этишни бир шахсга ёки ташкилотга топширишлари мумкин; агарда бу йўл билан ҳам келиша олмасалар, бу баҳс Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан тайинлайдиган икки ҳакам ва ана шу икки ҳакам тайинлайдиган яна бир ҳакамдан иборат, жами уч ҳакамдан ташкил топадиган ҳакамлар судига топширилиши лозим. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон дипломатик каналлар орқали бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг баҳсни ҳакамликда ҳал қилиш тўғрисидаги талабини олганидан сўнг олтмиш (60) кун ичида биттадан ҳакам тайинлаши лозим, учинчи ҳакам эса юқоридаги икки ҳакам маълум бўлган кундан эътиборан кейинги олтмиш (60) кун ичида тайинланиши лозим. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмаса ёки учинчи ҳакам белгиланган муддат ичида тайинланмаса Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти Кенгашининг Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг илтимосига кўра заруриятга қараб ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда учинчи ҳакам учинчи давлат фуқароси бўлиши шарт ва ҳакамлик трибунали Президенти сифатида иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ қабул қилинган ҳар бир қарорга амал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона божларининг бирон-бир тури ва бошқа молиявий харажатлар билан боғлиқ бўлган баҳслар ҳеч қандай ҳолда ушбу модданинг 2-бандида кўзда тутилган тартиботларга мувофиқ тузилган ҳакамлар судига топширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Кўп томонлама Конвенцияга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Аҳдлашувчи Томон риоя қилиши лозим бўлган ҳаво транспорти тўғрисида кўп томонлама Конвенция ёки Битим тузилган тақдирда ушбу Битим икки Аҳдлашувчи Томоннинг ўзаро маслаҳатлашишлар орқали бундай Конвенциянинг ёки Битимнинг қоидаларига мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Статистика маълумотлари билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини уларнинг илтимосига биноан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ёки ҳудудидан тегишли тайинланган авиакорхона томонидан келишилган қатновларда амалга оширилаётган ташувларга тааллуқли бўлган даврий ҳисобот ёки бошқа шу сингари маълумотлар билан таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган ҳар бир ўзгартиш Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида хабардор қилиши мумкин; бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган санадан бошлаб 12 (ўн икки) ой ўтганидан сўнг, агар Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги кўрсатилган хабарнома бу давр тугагунига қадар ўзаро розилик бўйича қайтариб олинмаса, Битимнинг амал қилиши тўхтатилади. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти хабарнома олганидан сўнг 14 (ўн тўрт) кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар ратификацияга оид ўзларининг ҳужжатларини бир-бирларига тақдим этганларидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ўз ҳукуматларидан ваколат олган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 23 декабрда икки нусхада, ўзбек, итальян ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Бажаришда, талқин қилишда ёки қўллашда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўналишлар жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Италия Республикасининг тайинланган авиакорхонаси фойдаланадиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Италиядаги манзиллар — оралиқ манзиллар — Тошкент — Осиёда жойлашган ташқаридаги манзиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси фойдаланадиган йўналишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ЙЎНАЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги манзиллар — Оралиқ манзиллар — Рим — Европада жойлашган ташқаридаги манзиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бир ёки барча парвозларни амалга ошириш чоғида юқорида кўрсатилган оралиқ ва / ёки ташқаридаги манзиллардан истаганини тушириб қолдириши мумкин, башарти, йўналишдаги келишилган қатновлар авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошланса ёки тугаса.