09.07.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
04.12.2000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчилик, айниқса унинг уюшган шаклларининг кўламлари ва тамойиллари ўсиб бораётганлигидан ташвишланаётганликларини изҳор қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мамлакатлари фуқароларини уларнинг ҳаётига, инсоний ҳуқуқ ва эркинликларига, ор-номуси ва шарафига, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилинишидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умум эътироф этилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига амал қилишда халқаро ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 24 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисида шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар юзасидан ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида шартномани эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судловни амалга ошириш соҳасида қабул қилган ҳужжатларининг қоидаларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битимни қўллаш соҳаси ва субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўзларининг марказий ваколатли органлари орқали ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ҳамда миллий қонунларга, шунингдек ўз мамлакатларининг халқаро шартномаларига амал қилган ҳолда жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикаси учун — Қирғизистон Республикаси Бош Прокуратураси, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона инспекцияси, Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ инспекцияси, Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш бўйича давлат комиссияси, Қирғизистон Республикаси Миллий банки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлардан ҳар бири ўз марказий ваколатли органлари рўйхатига ўзгартишлар киритилиши тўғрисида бошқа Томонни дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни бажариш учун бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар қуйидаги хилдаги жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф қилиш ва текширишда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро, давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети борасида низо чиқаришга қаратилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кишининг ҳаётига, соғлиғи, эркинлиги ва қадр-қимматига, шунингдек мулкига қарши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризм актлари, шу жумладан диний экстремизм, уюшган жиноятчилик ва коррупция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи ва заҳарли моддалар, кимёвий, биологик, радиоактив ва ядровий материаллар, стратегик йўналишдаги технология ҳамда ҳарбий техниканинг ноқонуний айланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркотик воситалар, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларнинг ноқонуний айланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам ўғирлаш ва сотиш, шунингдек киши аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний савдоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоҳишабозликни эксплуатация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, шу жумладан валюта бойликлари билан ноқонуний операциялар, ноқонуний халқаро молиявий, экспорт ва импорт операциялари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, қалбаки пул белгилари ва молиявий ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар ва бепул тўлов воситаларини тайёрлаш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрабанда ва божхона қонунларини бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий ва тарихий қадриятларга жиноий тажовуз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортда жиноят содир этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва уларни ноқонуний ишга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларига қарши жиноятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ, шунингдек қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларнинг хизмат сафарида юрган вакилларига зарур ёрдам бериш ва кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт ва йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий жазо ижросини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт-виза ишлари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш-кетиш ва транзит ўтишлари ва бўлиб туришларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо ва махсус юкларни кузатиш ва қўриқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниб бўлмаган жасадлар, ўзи ҳақида маълумот бера олмайдиган беморлар ва болаларнинг шахсини аниқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар қуйидаги соҳаларда ҳам ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатли органларини моддий-техникавий таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка қарши курашга хизмат қиладиган илмий тадқиқотларни амалга ошириш, жумладан ахборот тизимларини, алоқа воситалари ва махсус техникани тараққий эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар, шунингдек ўғирлаб олиб кетилган ёки ноқонуний молиявий (экспорт, импорт) операциялари орқали қўлга киритилган ва ушбу Битим доирасидаги ҳаракатлар натижасида тортиб олинган нарсалар, мол-мулк ҳамда пул маблағларини бир-бирларига қайтаришда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим 2-моддаси қоидаларини бажариш учун Томонларнинг марказий ваколатли органлари, жумладан қуйидаги шаклларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланаётган ёки амалга оширилган жиноятлар ҳамда уларга дахлдор жисмоний ва юридик шахслар ҳамда ташкилотлар тўғрисида қизиқиш уйғотувчи маълумотларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги сўровларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий таъқибдан ёки жазони ўташдан яшириниб юрган, шунингдек бедарак йўқолган шахсларни қидириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний айланишда пайдо бўлган наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг янги турлари тўғрисидаги, уларни тайёрлаш ва бунда қўлланадиган моддалар, шунингдек наркотик воситалар, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларни тадқиқ этиш ва аниқлаштиришнинг янги усуллари тўғрисидаги ахборот билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўғирлаб кетилган, номери ёки махсус фарқловчи белгиси бўлган нарсалар, жумладан автотранспорт ва ўточар қуроллар, шунингдек номерли қимматбаҳо қоғозлар ва паспортларни (шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни) қидириб топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш тажрибасини ўртоқлашиш, жумладан стажировкалар, маслаҳатлашувлар, семинарлар ва ўқув курсларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатномаларни алмашиш, ўқув ва методик асарларни олишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли муаммолар юзасидан қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли асосда илмий-техникавий асарлар ва ахборотларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича бошқа шакллардаги ҳамкорлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўровлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик Томонлар ваколатли органларининг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровлар ёзма тарзда юборилади. Сўровнинг ҳақиқийлигига ёки мазмунига шубҳа туғиладиган бўлса, уни тасдиқлаб бериш талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўровни юбораётган ва сўров йўлланган ваколатли органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иш мазмунининг баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўровдан мақсад ва унинг асосланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўралаётган ёрдамнинг мазмуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шунингдек лозим ва мумкин бўлса, сўровда қуйидагилар ҳам акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишга алоқадор кишиларнинг исми ва фамилияси, лақаби, фуқаролиги, туғилган вақти ва жойи, касби, турар жойи ёки яшаб турган ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишга алоқаси бўлган юридик шахслар, муассаса ва ташкилотларнинг номланиши ва жойлашган ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) амалга оширилган қилмиш ёки юз берган воқеа баёни, жиноий ишлар бўйича эса сўраётган томон давлати қонунларига мувофиқ қилмишнинг баҳоланиши ва қўлланадиган қонун матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жавоб олиниши керак бўлган саволлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сўровни бажариш чоғида амал қилиш керак бўлган алоҳида тартиб тафсилоти ва бу заруратнинг боиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўровни бажаришни енгиллатишда фойдаси тегиши мумкин бўлган яна бошқа ҳар қандай маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўров асл нусхада тақдим этилиши ва сўраётган ваколатли органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиб, шу ваколатли органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўров ушбу Битим 1-моддасининг 4-бандида кўрсатилган тартибда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ёрдам беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўровнинг бажарилиши сўралаётган ваколатли орган давлатининг миллий хавфсизлигига ва бошқа манфаатларига зиён етказса ёки унинг давлати қонунларига ёхуд халқаро шартномаларига зид бўлса, ушбу Битим доирасида ёрдам бериш бутунлай ёки қисман рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган ваколатли орган давлатининг қонунларига кўра сўровда кўрсатилган қилмиш жиноят деб ҳисобланмаса, ёрдам кўрсатиш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровни бажаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул этилса, сўраётган Томоннинг ваколатли органига раддия сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Сўровни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўровнинг бажарилиши сўровни олган органнинг ваколатига кирмаса, бу орган уни дарҳол ўз давлатининг тегишли ваколатли органига жўнатади ва бу ҳақда сўраётган Томоннинг ваколатли органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи ўз нуқтаи назаридан сўровни бажариш учун лозим бўладиган қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томоннинг марказий ваколатли органлари сўровни тезлик билан, иложи борича тўлиқ ҳамда сифатли қилиб бажариш учун барча зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровни бажаришга тўсқинлик қиладиган ёки уни хийла кечиктирадиган сабаблар бор бўлса, бу ҳақда сўраётган ваколатли орган тезда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўровни бажаришда сўралаётган Томон давлатининг қонунлари қўлланади, бироқ сўраётган Томоннинг илтимосига кўра, агар бу нарса сўралаётган Томоннинг қонунларига ёки халқаро мажбуриятларига зид келмаса, сўраётган Томон давлатининг қонунлари қўлланиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи сўровнинг бажарилиши ўз давлатида амалга оширилаётган жиноий қидирувга ё бошқа бирон ишга халақит беради деб ҳисобласа, у сўровни бажаришни кечиктириши ёки унинг бажарилишини сўраётган Томоннинг марказий ваколатли органи билан маслаҳатлашилганидан кейин белгиланган шартларга амал қилинишига боғлиқ қилиб қўйиши мумкин. Сўраётган Томон ёрдамни шу шартлар асосида қабул этса, у бундай шартларга амал қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи сўраётган Томон ваколатли органининг илтимосини олгач, сўров ва унинг мазмунини махфий сақлашни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради. Сўровнинг бажарилиши унинг ошкор этилишини тақозо этса, сўралаётган Томоннинг ваколатли органи бу ҳақда сўраётган Томоннинг ваколатли органини хабардор қилади ва у бундай шартларда сўровни бажариш лозим ёки йўқлигини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи, сўраётган Томоннинг ваколатли органи илтимосига кўра сўровнинг бажарилиши қандай бораётганидан уни хабардор қилиб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи иложи борича қисқа муддатда сўровни бажаришнинг натижаси тўғрисида сўраётган Томоннинг ваколатли органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Томонларнинг ваколатли органлари ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ ҳамда ўз ваколатлари доирасида бир-бирларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Назорат учун етказиб беришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз давлатларининг қонунлари доирасида ҳамда ўз имкониятлари даражасида нарсалар ва моддаларнинг ноқонуний айланишида иштирок этаётган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий таъқиб этиш мақсадида исталган учинчи томон билан ўзаро мақбул аҳдлашувлар асосида айланиши тақиқланган нарсалар ва моддаларни назорат қилинадиган етказиб бериш методидан тегишлича фойдаланишни кўзда тутадиган зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат қилинадиган етказиб бериш методини қўллаш тўғрисидаги қарорлар ҳар бир алоҳида ҳолатда иккала Томоннинг ваколатли органлари тарафидан жамоатчилик хавфсизлигини таваккалга қўйишини ҳамда лозим бўлса, молиявий аҳдлашувларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек юрисдикция масаласида Томонлар эришган ўзаро англашувларни назарда тутиб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эришилган аҳдлашувларга мувофиқ назорат қилиб етказиб берилаётган нарсалар ва моддаларнинг ноқонуний туркумлари, шу жумладан исталган учинчи томон иштирокида, жиноий-процессуал қонунларга амал қилиб, ва асралган ҳолда бундан кейин ташилиши учун тўла ёки қисман олиб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Жиноий процесс қатнашчилари ва бошқа шахсларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг қонунлари асосида тегишли ҳолларда ўзаролик асосида кўрсатмалари ёки ҳаракатлари уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятининг олдини олишда ёки унга чек қўйишда, ё бўлмаса жиноий ишларни текшириш ва судда кўриб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ёки муҳим аҳамият касб этиши мумкин бўлган шахсларнинг, зарур бўлганида эса уларнинг яқин қариндошларининг ҳам хавфсизлигини таъминлаш юзасидан келишилган тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Марказий ваколатли органлар ўртасидаги битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш йўлида Томонларнинг манфаатдор марказий ваколатли органлари алоҳида битимлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни бажариш чоғида юзага келадиган харажатларни, агар ҳар бир конкрет ҳолатда алоҳида тартиб белгилаб олинган бўлмаса, Томонларнинг ўзлари қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар, зарур бўлганида, бир-бирларига бепул, жумладан жиноятчиликка қарши курашда муайян вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ускуна ва материаллар билан ёрдам беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ҳамкорликни амалга оширишда рус тилини ишлатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ишчи учрашувлари ва маслаҳатлашишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг ёки уларнинг марказий ваколатли органларининг вакиллари зарур бўлганида ушбу Битим асосида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самаралилигини ошириш масаласини кўриб чиқиш мақсадида ишчи учрашувлари ва маслаҳатлашишлар ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш борасидаги барча баҳсли масалалар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидалари Томонларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг розилигига кўра ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар алоҳида протоколлар тарзида расмийлаштирилиб, ушбу Битимнинг 15-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга киради ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали олинган охирги билдиришнома санасидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилмагунича ўз кучида қолади. Бу ҳолда бошқа Томон бундай билдиришномани олганидан сўнг олти ой ўтгач, ушбу Битим амал қилишини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 9 июлда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш учун рус тилидаги матн ишлатилади.

(имзолар)