28.12.2012 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ижара муносабатларини тартибга солиш ҳамда қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 11 декабрдаги 02/14-3577-сонли хатига мувофиқ қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан 2012 йил 10 декабрда тасдиқланган тартиб ҳамда фаолият турларига нисбатан давлат мулкидан фойдаланиш бўйича 2013 йил учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари амалда фойдаланиш учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фаолият турларига нисбатан давлат мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхонаси мазкур иловада кўрсатилган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан ижара ҳақининг шартнома қийматини белгилашда таянч сифатида фойдалансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ ва тоғлик ҳудудлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ва туман ҳокимликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Ҳудудларидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфида бўлган фойдаланилмай бўш турган давлат объектларини доимий хатловдан ўтказиб бориш ҳамда ўтказилган хатлов натижалари бўйича маълумотларни Давлат мулкини ижарага бериш марказига мунтазам тақдим этиб бориши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланмаётган ҳамда ижарага берилаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Давлат мулкини ижарага бериш марказига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (М. Садиқов), вилоят Молия бошқармаси (Н. Ходжаев), вилоят Халқ таълими бошқармаси (З. Тешабоев), вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (И. Носиров) хамда вилоятдаги давлат муассасалари ўз тизимлари ва тасарруфларида бўлган фойдаланилмай бўш турган нотурар объектларини вилоят «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК билан биргаликда хатловдан ўтказиб бориш ҳамда ижарага берилган мулкларни доимий мониторинг қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхонаси (Ш. Егиталиев) хатлов натижасида аниқланган фойдаланилмай бўш турган объектларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ишларини жадаллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарордан келиб чиққан холда вилоят ҳокимининг 2011 йил 23 декабрдаги 257-сонли қарорининг 1 ва 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Пўлатов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2012 йил 28 декабрдаги 260-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоятида нотурар бинолар ва уларни ижарага берилган майдонлар учун қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(Бир йилга умумий фойдаланиш майдонининг 1 кв.м учун сўм ҳисобида)

Т/р‎ Фаолият турининг кодлари‎

Ижарачиларнинг фаолият турлари‎

1 кв.м учун йиллик ижара ставкаси‎
‎ ‎

‎САНОАТ

‎
1.‎ 11200‎ Ёнилғи саноати‎ 2500‎‎
2.‎ 13100‎ Кимё саноати ‎ 2500‎‎
3.‎ 13300‎ Нефть-кимё саноати ‎ 2500‎‎
4.‎ 14100‎ Машинасозлик ‎ 2500‎‎
5.‎ 14200‎ Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати‎ 2500‎‎
6.‎ 14300‎ Ҳисоблаш воситалари саноати ‎ 2500‎‎
7.‎ 14400‎ Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги‎ 2500‎‎
8.‎ 14500‎ Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик‎ 2500‎‎
9.‎ 14600‎ Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший приборлар ишлаб чиқариш‎ 2000‎
10.‎ 14710‎ Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш‎ 2500‎
11.‎ 14800‎ Металл конструкция ва буюмлар саноати‎ 2500‎
12.‎ 14900‎ Машина ва ускуналар таъмирлаш ‎ 2500‎
13.‎ 14780‎ Машинасозликнинг бошқа тармоқлари‎ 2500‎
‎ ‎

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати‎

‎
14.‎ 15100‎ Ёғоч тайёрлов саноати ‎ 2500‎
15.‎ 15200‎ Ёғочни қайта ишлаш саноати‎ 2500‎‎
16.‎ 15300‎ Целлюлоза-қоғоз саноати ‎ 2500‎‎
17.‎ 16100‎ Қурилиш материаллари саноати‎ 2500‎‎
‎ ‎

Енгил саноат‎

‎
18.‎ 17100‎ Тўқимачилик саноати ‎ 2500‎
19.‎ 17200‎ Тикувчилик саноати* ‎ 2500‎‎
20.‎ 17300‎ Чарм, мўйна ва пойабзал саноати‎ 2500‎‎
21.‎ 17900‎ Енгил саноатнинг бошқа соҳалари‎ 2500‎‎
‎ ‎

Озиқ-овқат саноати ‎

‎
22.‎ 18100‎ Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ, ва сут саноатидан ташқари) ‎ 2500‎
23.‎ 18200‎ Гўшт ва сут саноати ‎ 2500‎‎
24.‎ 18300‎ Балиқчилик саноати ‎ 2500‎‎
25.‎ 19210‎ Ун ёрма ишлаб чиқариш саноати‎ 2500‎‎
26.‎ 19220‎ Комбикорм (аралаш озуқа) ишлаб чиқариш саноати‎ 2500‎‎
27.‎ 19700‎ Саноатнинг бошқа соҳалари‎ 2500‎‎
‎ ‎

Саноатнинг бошқа соҳалари‎

‎
28.‎ 19300‎ Тиббиёт саноати ‎ 2500‎
29.‎ 19400‎ Нашриёт саноати ‎ 7000‎
30.‎ 19740‎ Кийим-кечак, ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш*‎ 3000‎
31.‎ 19900‎ Саноат-хўжалик бошқаруви‎ 7000‎
‎ ‎

Қишлоқ хўжалиги ‎

‎
32.‎ 21100‎ Ўсимликчилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га. нисбатан ‎ 1000000‎
33.‎ 21200‎ Чорвачилик ‎ 1200‎
34.‎ 21300‎ Балиқчилик (шу жумладан уруғчилик) 1 га. нисбатан ‎ 1000000‎
35.‎ 22200‎ Ветеринария хизмати ‎ 2500‎
36.‎ 22300‎ Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар‎ 2500‎
37.‎ 30000‎ Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га. нисбатан ‎ 1000000‎
‎ ‎

Транспорт ва алоқа ‎

‎
38.‎ 51111‎ Умумфойдаланишдаги ерусти темирйўл транспорти ‎ 2500‎
39.‎ 51121‎ Автомобиль хўжалиги (автосарой, таксисарой, автобекатлар, гараж, автоювиш)‎ 2500‎
40.‎ 51520‎ Аҳоли буюртмаси бўйича юкларни ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизмати‎ 4500‎
41.‎ 52100‎ Почта алоқаси ‎ 2500‎
42.‎ 52200‎ Курьерлик хизмати ‎ 5000‎
43.‎ 52300‎ Электр-кабел алоқаси‎ 5000‎
44.‎ 52300‎ Электр-радио, уяли алоқа ва пейджир алоқа компаниялари учун (маҳкамлаш периметри, технологик майдонлар ва иншоотлар билан)‎ 21000‎
‎ ‎

Қурилиш‎

‎
45.‎ 60000‎ Қурилиш‎ 2500‎
46.‎ 66000‎ Лойиҳа, лойиҳа қидирув ва қидирув ташкилотлари‎ 2500‎
‎ ‎

Савдо ва умумий овқатланиш‎

‎
47.‎ 71100‎ Улгуржи савдо ‎ 7000‎
48.‎ 71130‎ Улгуржи савдо бозорлари‎ 18000‎
49.‎ 71200‎ Чакана савдо ‎ 7000‎
50.‎ 71300‎ Умумий овқатланиш*‎ 7000‎
51.‎ 71200‎ Китоб дўконлари *‎ 1000‎
52.‎ 71400‎ Маданий-маиший ва хўжалик буюмларини ижарага бериш ‎ 7000‎
53.‎ 71500‎ Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати ‎ 11000‎
54.‎ 80000‎ Моддий-техника таъминоти ва сотиш ‎ 7000‎
55.‎ 82000‎ Ахборот-ҳисоблаш хизмати ‎ 7000‎
56.‎ 82100‎ Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш ‎ 7000‎
57.‎ 83000‎ Кўчмас мулк билан муомала‎ 7000‎
58.‎ 84300‎ Реклама, ваколатлик хизмати ‎ 7000‎
59.‎ 84400‎ Аудиторлик фаолияти ‎ 7000‎
60.‎ 84500‎ Маркетинг тадқиқотлари, тижорат фаолияти, молия ва бошқарув муассасалари бўйича маслаҳат хизмати 7000‎
61.‎ ‎ Геология ва ер ва сув ости бойликларини қидириш, геодезия ва гидрометерология хизмати‎ 12500‎
62.‎ 87100‎ Таҳририят ва нашриёт ‎ 4000‎
63.‎ 87300‎ Металл чиқиндилари ва чиқинди хом ашёларини йиғувчи тайёрлов идоралари‎ 4000‎
64.‎ 90100‎ Турар жой хўжалиги ‎ 4000‎
65.‎ 90220‎ Меҳмонхона хўжалиги ‎ 8000‎
66.‎ 90300‎ Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари ‎ 4000‎
67.‎ 90300‎ Сартарошхона, суратхона, чевархона ва пойабзал таъмирлаш устахоналари. ‎ 6000‎
68.‎ 90300‎ Ломбард‎ 9000‎
69.‎ 90300‎ Ҳаммомлар учун ‎ 12000‎
70.‎ 90300‎ Сауналар ва ҳовузлар учун ‎ 24000‎
‎ ‎

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот‎

‎
71.‎ 91510‎ Соғлиқни сақлаш ‎ 5000‎
72.‎ 91600‎ Дам олиш ва сайёҳлик* ‎ 5000‎
73.‎ 91611‎ Маданий дам олиш ва кўнгил очар тадбирларини ташкил этиш марказлари (бильярдхоналар, автомат ўйинлари, дискотека ва бошқалар) 8000‎
74.‎ 91700‎ Жисмоний тарбия ва спорт* ‎ 2500‎
75.‎ 71212‎ Дорихона**, кўзойнак ва тиббий асбоб-ускуналар сотиш дўконлари ‎ 4000‎
‎ ‎

Халқ таълими‎

‎
76.‎ 92100‎ Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш (ўқув курслари билан)*‎ 4000‎
77.‎ 92200‎ Ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш*‎ 3500‎
78.‎ 92310‎ Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат ташкилотлари учун)* ‎ 2000‎
79.‎ ‎ Умумтаълим муассасаларида умумий овқатланиш хизматлари*‎ 2500‎
80.‎ 92400‎ Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат ташкилотлари учун) ‎ 2000‎
81.‎ 93000‎ Маданият ва санъат* ‎ 7000‎
82.‎ 93132‎ Кўргазмалар ‎ 6000‎
83.‎ 93160‎ Истироҳат ва маданият боғлари*‎ 5000‎
84.‎ 93170‎ Ботаника ва ҳайвонот боғлари*‎ 5000‎
85.‎ ‎ Телевидение ва радиоэшиттириш таҳририятлари‎ 5000‎
86.‎ 93620‎ Киностудия, овоз ёзиш студиялари ‎ 8000‎
87.‎ 95000‎ Фан ва илмий хизмат кўрсатиш ‎ 3000‎
‎

Молия-кредит фаолиятлари‎

‎
88.‎ 96000‎ Молия, кредит ва нафақа таъминоти (суғурта ва аудиторлик фаолиятларидан ташқари)‎ 7000‎
89. 96100‎ Банк фаолияти‎ 7000‎
‎ ‎

Бошқа фаолият турлари‎

‎
90.‎ 96200 Суғурта ‎ 7000‎
91.‎ 97800‎ Суд ва ҳуқуқ муассасалари‎ 6000‎
92.‎ 97820‎ Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари‎ 6000‎
93.‎ 98000‎ Жамоат бирлашмалари‎ 2000‎
94.‎ 80200‎ Омборхона учун ‎ 7000‎
95.‎ ‎ Давлат муассасаларига идора учун ижарага берилган жойлар учун ‎ 3000‎
96.‎ ‎ Нодавлат муассасаларига идора учун ижарага берилган жойлар учун‎ 11000‎
97.‎ ‎ Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ‎ 8000‎
98.‎ ‎ Енгил ва бошқа турдаги автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизация)‎ 3000‎
99.‎ ‎ Тупроқ ва уруғ ҳолатларини текширувчи лабораториялар‎ 5000‎
100.‎ ‎ Турли хизматларга пул тўлаш (пайнет)‎ 20000‎
101.‎ ‎ Маданий мерос бўлган бино ва иншоотларида савдо фаолияти ‎ 11000‎
102.‎ ‎ Маданий мерос бўлган бино ва иншоотларида умумий овқатланиш хизмати*‎ 9500‎
103.‎ ‎ Авиакасса (шу жумладан транспорт ва темир йўл ва бошқалар)‎ 11000‎
104.‎ ‎ Банкоматлар‎ 100000‎
105.‎ ‎ Нон ва булочка маҳсулотлари ишлаб чиқариш‎ 7000‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ ва тоғлик ҳудуддаги туманларда (қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхат бўйича) жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси 25 фоизга камайтирилган холда ижара ҳақи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2009 йилдаги 07/10-41-сонли йиғилиш қарорини 11-бандига асосан мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҚВП-ларда очилган дорихона шохобчалари ижара хақи тўлашдан озод этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йилдаги № 02/1-74-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармаси тизими бўлимларига қарашли ёпиқ ҳарбий шаҳарча ва узоқ гарнизонларда жойлашган давлат кўчмас мулкини ижарага беришда ижара ҳақининг “0” ставкаси қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2012 йил 28 декабрдаги 260-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎‏
‎

‎‏Бино ва хоналарнинг жойлашган ўрни ва турлари бўйича
‎

Қўлланиладиган коэффициентлар‎‎
Шаҳар ҳудуди бўйича‎

Туманлар ҳудуди бўйича‎

1.‎ Биноларни ҳудудий зоналари бўйича коэффициенти (Кз)‎ 1,5‎ 1,3‎
2.‎ Биноларни қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ)‎ —‎ —‎
‎ Жумладан:‎ —‎ ‎
‎ алоҳида турадиган бинолар учун‎ 1,5‎ 1,3‎
‎ қўшимча қурилган бинолар учун‎ 1,3‎ 1,2‎
‎ бинонинг том қисми учун‎ 0,4‎ 0,4‎
‎ чердак қисми учун‎ 0,4‎ 0,3‎
‎ болохона қисми учун‎ 0,3‎ 0,3‎
‎ ярим ертўла қисми учун‎ 0,3‎ 0,2‎
‎ ертўла қисми учун‎ 0,3‎ 0,2‎
3.‎ Туташ ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ)‎ 1,5‎ 1,3‎
4.‎ Бинодан фойдаланишда қулайлик (тижорат) коэффициенти (Ко) (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар). ‎ 1,5‎ 1,3‎
‎ Уяли алоқа компанияларининг биноларнинг том қисмидаги қурилмалари учун‎ 0,4‎ 0,4‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тс = Эс * Кз * (Кқ * Кҳ * Ко)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тс — бир йилга бир кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эс — бир йилга бир кв.м учун энг кам ижара ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2012 йил 28 декабрдаги 260-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ ва тоғлик ҳудуддаги туманлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тоғлик ҳудудлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Сўх тумани (туман марказидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Фарғона туманидаги Шохимардон ва Ёрдон қишлоқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ёзёвон туманидаги Янгиобод КФЙ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Боғдод туманидаги Уч-уй ва Каримбобо қишлоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Риштон туманидаги Ёйилма ва Меҳнатобод қишлоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Бешариқ тумани Шодоқозиқ ва Эшон қишлоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Данғара туманидаги Абдусамат ва Оқ-жар қишлоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Ўзбекистон туманидаги Бегобод, Шўрсув ва Ўқчи қишлоқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ ва тоғлик ҳудуддаги туманларда жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси 25 фоизга камайтирилган ҳолда ижара ҳақи ҳисобланади.