Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳудудида корхона, ташкилот ММТП ва фермер хўжаликларига қарашли автотранспорт воситалари, тиркама ва ярим тиркама ва шахсий автотранспорт воситаларини 2013 йил мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарорига асосан, туман ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-улов ҳодисаларини олдини олиш учун, туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, ММТП ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги автотранспорт воситалари, тиркама, ярим тиркамаларни ва шахсий автомототранспорт воситаларини 2013 йилда мажбурий йиллик техник кўрикдан сифатли ўтказиш мақсадида туман ҳокими номидан қарор қиламан:
1. 2013 йил 20 февралдан 31 августга қадар фуқароларни шахсий автомототранспортлари, 1 апрелдан 31 августга қадар корхона, ташкилот, ММТП ва фермер хўжаликларига қарашли автотранспортлари, тиркама ва ярим тиркамалари техник кўрикдан ўтказилсин.
2. 2013 йил 1 сентябрдан 31 октябрга қадар одам ташиш билан шуғилланувчи ва хавфли юк ташувчи транспортлар 2-босқичда қайта техник кўрикдан ўтказилсин.
3. Йиллик техник кўрикни ўтказиш комиссияси ва уни таркиби 1-иловага* асосан тасдиқлансин.
4. Йиллик техник кўрикни сифатли ва белгиланган муддатда ўтказишни таъминлаш туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракат хавфсизлиги гуруҳи зиммасига юклатилсин.
5. Йиллик техник кўрикни 1-2 босқичини ўтказиш жадвали 2 ва 3-иловаларга* асосан тасдиқлансин.
*1 — 3-иловалар берилмайди.
6. Корхона, ташкилотлардан йиллик техник кўрик комиссияси таркибига киритилган мутахассисларнинг ойлик иш ҳақларини техник кўрик муддати давомида сақланишини таминлаш, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 24 сентябрдаги 562-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боришни ўз зиммамда қолдираман.
9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. ПОЗИЛОВ
Водил ш.,
2013 йил 18 февраль,
108-сон