Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳудудидаги барча давлат тасарруфидаги ва шахсий автомототранспортлар, тиркамалар ва ярим тиркамалар, тракторлар, уларнинг тиркамаларини 2013 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 17 декабрдаги 1432-сонли рўйхатдан ўтказилган тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби низоми талаблари, ҳамда туман ҳудудида юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш, барча турдаги мавжуд транспорт воситаларини техник жиҳатдан созлигини яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги барча давлат тасарруфидаги ва шахсий автомототранспортлар, тиркамалар ва ярим тиркамалар, тракторлари ва уларнинг тиркамалари 2013 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Туман ИИБ ЙҲХ гуруҳи (А. Юнусов) ва туман давлат техника назорати бўлими (А. Довулов)га мажбурий техника кўригини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
3. Мажбурий техник кўрик 1-жадвали 1-иловага* мувофиқ:
ушбу тадбирни сифатли ўтказиш учун туман ҳудудидаги етакчи корхона, ташкилот ва муқобил МТП мутахассисларидан иборат йиллик мажбурий техник кўрикни ўтказувчи комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ;
техник кўрикдан ўтказиш 2-жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1 — 3-иловалар берилмайди.
4. Комиссия таркибига киритилган мутахассисларни асосий иш жойидан ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ихтиёрига 2013 йилнинг 1 январидан 1 ноябригача юбориш тегишли ташкилот, корхона ва хўжалик раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
5. Барча муқобил МТПлар, корхона, муассаса, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тасарруфида транспорт воситаси, ўзи юрар механизмлари бор тадбиркорларга 2013 йилги мажбурий техника кўригига мавжуд транспорт воситаларини пухта тайёрлаш, техник ҳолатини талаблар даражасига келтириш, таъмирлаш ҳамда керакли ҳужжатларини вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг техникаларни рўйхатга олиш бўлинмасидан солиштириш, белгиланган тўловларни тўлаганлиги (далолатнома, ахборот ва ҳайдовчилар рўйхати) ҳақидаги ҳужжатлар билан мажбурий техник кўрик комиссияси жадвалида кўрсатилган санада тақдим этиш вазифаси топширилсин.
6. Туман автомотоҳаваскорлар жамияти (В. Зокиров)га техник кўрик даврида 30 соатлик дастур асосида йўл ҳаракати хавфсизлигининг янги қоидалари бўйича ҳайдовчилар маҳоратини ошириш юзасидан ўқиш ташкил этиш, ҳамда туман ҳудудидаги фуқароларнинг барча шахсий автомототранспортларини 2013 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказишларини, фуқароларни яшаб турган жойларидаги автосаройларда техник кўрикдан ўтказиш жадвали бўйича кўрсатилган санада ўтказишларини таъминлаш вазифаси топширилсин.
7. Қўштепа тумани ИИБ ЙҲХГ рўйхатида турувчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус ва кичик автобусларни техник кўригини ўтказиш белгиланган жадвал асосида «Қишлоқхўжаликкимё» Марғилон шуъба корхонаси автосаройида автомобилларнинг техник қарови ва таъмир ишларини бажариш учун қулайликлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ўтказилсин.
8. Туман «Истиқбол йўли» рўзномаси (Х. Каримова)га туманда 2013 йилда мажбурий техник кўрик ўтказиш тадбирини матбуотда кенг ёритиб бориш вазифаси топширилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. И. Шокиров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б. ЖУМАНОВ
Лангар қ.,
2013 йил 14 январь,
17-сон