01.04.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ва Греция Республикаси Ҳукумати Ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЎЗАРО ҲИМОЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб юритилади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки давлатнинг ўзаро манфаатлари учун узоқ муддат асосидаги иқтисодий ҳамкорликни жадал суръатларда ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратишни мақсад қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Битим асосида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш ушбу соҳадаги ташаббусларни қувватлашини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестициялар» атамаси бойликларнинг исталган кўринишини ва хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мол-мулк ва кўчмас мулк ҳамда уларга бўлган сервитут, узуфрукт, ипотека, чегириб қолиш ёки гаров сингари ҳар қандай ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) компанияларнинг пайлари, акциялари ва қарз мажбуриятлари ҳамда компаниядаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) пул талабномалари ёки инвестиция билан боғлиқ бўлган заёмлар каби иқтисодий қийматга эга бўлган контракт бўйича мажбуриятларни бажариш талабномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) интеллектуал ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар, патентлар, савдо маркалари, техник жараёнлар, «ноу-хау», «гуд-вил» ва шу сингари ҳар қандай бошқа ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) қонун ёхуд контрактга мувофиқ ёки иқтисодий фаолликни қувватлаш учун қонунга мувофиқ берилган ҳар қандай лицензиялар ёхуд рухсатномаларнинг афзаллиги туфайли рухсат этилган ҳар қандай ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар амалга оширилган шаклда юз бериши мумкин бўлган ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Даромадлар» атамаси, хусусан инвестициялар натижасида олинган суммаларни, аммо нафақат уларни, шу жумладан даромадлар, фоизлар, сармояларнинг ўсиши, дивидендлар, роялти ва мукофотларни ўз ичига олувчи суммаларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан «қонунлар» ёки «қонунчилик» атамаси Аҳдлашувчи Томон давлатининг амалдаги «қонунлари» ёки «қонунчилиги»ни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Инвестор» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан қуйидагиларни билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, тегишли тарзда Ўзбекистон Республикаси ёки Греция Республикасининг фуқаролигига мансуб бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди» атамаси бир томондан Ўзбекистон Республикаси, ва иккинчи томондан Греция Республикаси суверенитети остида бўлган ҳудудни, шу жумладан ҳудудий сувлар, шунингдек ана шу давлат халқаро ҳуқуққа мунофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ёки юрисдикциясини амалга оширадиган континенталь шельфни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини рағбатлантиради ҳамда ўз қонунчилигига мувофиқ бундай инвестицияларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз ҳудудида инвестицияларга рухсат берган Аҳдлашувчи Томон, бундай инвестициялар ҳамда лицензион битимлар ва техникавий, савдо ёки маъмурий кўмаклашув бўйича контрактларни бажариш билан боғлиқ бўлган рухсатномалар беришда ёрдам кўрсатади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, зарурий ҳолларда, чет эл фуқаролигига мансуб бўлган консультантлар ва бошқа мутахассислар фаолиятига тааллуқли бўлган тегишли рухсатномалар бериш борасида барча имкониятларни ишга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томон инвесторларнинг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳар доим адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратилади ҳамда уларнинг тўла ҳимояси ва хавфсизлиги таъминланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг ўз инвестицияларини бошқариши, юритиши, сарфлаши, эгалик қилиши ёки тасарруф этиши ҳеч қандай ноҳақ ёки дискриминацион чоралар билан бузилмаслигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестициялар ва реинвестициялардан келган даромадлар ҳамда улардан олинган фойда ҳам дастлабки инвестициялар каби ҳимояга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бўйича мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа мажбуриятларга риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Инвестициялар режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, режимлардан қайси бири қулайроқ эканлигига боғлиқ равишда, ўз ҳудудида. бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширадиган инвестициялари учун ўз инвесторларининг инвестициялари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари учун яратганидан кам бўлмаган қулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, режимлардан қайси бири қулайроқ эканлигига боғлиқ равишда, ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари билан боғлиқ фаолиятлари борасида ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларига яратганидан кам бўлмаган қулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1- ва 2-банди қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонни режим, преференциялар ёки қуйидагилардан келиб чиқувчи имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) унинг мавжуд ёки келгусида ташкил этиладиган божхона иттифоқи, иқтисодий иттифоқ, минтақавий иқтисодий интеграцион битим ёки ҳар қандай шу сингари халқаро битимлардаги, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бутунлай ёки қисман солиқ солиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай халқаро битим ёхуд аҳдлашувдаги иштироки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томоннинг инвестицияларига нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида экспроприация қилиш, национализация қилиш ёки оқибат натижаси экспроприация қилиш ёки национализация қилишга ўхшаш (қуйида «экспроприация» деб юритилади) бошқа тадбирлар қўлланилмайди, давлат манфаатлари йўлида, айнан бир хил ва фойдали товон тўловлари билан, қонуний тарзда иодискриминацион асосда амалга ошириладиган чоралар бундан мустасно. Бундай компенсация инвестицияларга бу чораларнинг қўлланиши арафасида ёки бундай чоралар хусусида барчага овоза қилинган вақтда, аввал қандай ҳол юз беришига боғлиқ равишда, инвестицияларнинг белгиланган бозор нархига мувофиқ бўлади; компенсация тўловлари инвестициялар экспроприация қилинган кундан бошлаб, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг одатдаги банк фоизлари бўйича тўловлар амалга оширилаётган санагача инвестициялар қийматининг фоизларини қамраб олиши ҳамда эркин равишда эркин муомаладаги валютага исталган жойга ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари, шунингдек Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз ҳудудининг исталган қисмида ташкил топган компания активларини экспроприация қилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори шу ҳудудда сармояга эга бўлган ҳолларда татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Зарарлар учун компенсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестицияларига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида содир бўлган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, фуқаролик тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш бошқа воқеалар оқибатида етказилган зарарларни қоплаш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон реституция, товон тўлови, компенсация ёки бошқа тўловлар борасида ана шу Аҳдлашувчи Томон, режимлардан қайси бири қулайроқ эканлигига боғлиқ равишда, ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун яратганидан кам бўлмаган кулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тўловлар кечиктирилмасдан амалга оширилади ва улар эркин тарзда эркин муомаладаги валютага ўтказиладиган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига зиён келтирмаган ҳолда, шу бандда қайд этилган ҳар қандай вазиятда бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида зарар етказилган инвесторларига қуйидагилардан келиб чиқувчи ҳолларда, ҳар қандай вазиятда ҳам тезда, айнан бир хил ва самарали реституция ёки компенсация тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестицияларни ёки уларнинг бир қисмини қуролли кучлар ёки ҳокимият томонидан реквизиция қилиш; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) инвестицияларни ёки уларнинг бир қисмини қуролли кучлар ёки ҳокимият томонидан нобуд қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Инвестициялар ва даромадлар репатриацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан инвестициялар ва улардан олинадиган даромадларнинг чекланмаган тарзда ўтказилишини кафолатлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул ўтказиш ўша санада амалда бўлган бозор алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада кечикмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тўловлар белгиланган барча солиқлар тўлангандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тўловлар хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сармоя суммалари ва инвестицияларни қувватлаш ёки кўпайтириш учун киритилган қўшимча суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) фойда, фоизлар, дивидендлар ва ўзга жорий даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) заёмларнинг пули қайтариладиган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) роялти ва мукофотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) инвестицияларни бутунлай ёки қисман сотишдан келган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) 4 ва 5-моддаларга асосан белгиланган компенсациялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандига қарамай, Аҳдлашувчи Томонлар валюта ўтказиш ёки бошқа тўлов ҳужжатлари бўйича ҳисобот ва ўз қонунчилигини адолатли, нодискриминацион виждонан қўллаш йўли билан фуқаролик, маъмурий ва жиноий процедураларда суд қарорларининг бажарилишини кафолатлашни талаб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари ҳуқуқий кафолатлар тизимига асосан нотижорат хавфидан суғурталанган бўлса, мазкур Битимнинг 9-моддасига асосан, инвесторнинг ҳуқуқларига зиён келтирмаган ҳолда, ана шу суғурта шартларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон суғуртачининг юқорида қайд этилган инвестор ҳуқуқларига бўлган ҳар қандай суброгациясини тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суғуртачи инвестор амалга ошириши мумкин бўлган ҳуқуқлардан ташқари бўлган ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томон ва суғуртачи ўртасидаги низолар имкониятга кўра ушбу Битимнинг 9-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки кўллашга тааллуқли ҳар қандай низолар имкон кадар дипломатик каналлар орқали музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар низо музокаралар бошланган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида бундай тарзда ҳал этилмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра, низо кўриб чиқиш учун Арбитраж судига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аd hос Арбитраж Суди куйидаги тарзда ташкил.этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан арбитр тайинлайди, бу икки арбитр иккала Аҳдлашувчи Томон ҳам дипломатик алоқаларни амалга ошираётган учинчи давлат фуқаросини Раис этиб тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арбитрлар Аҳдлашувчи Томонлардан бири низони Арбитраж Судида кўриб чиқиш учун топшириш нияти хусусида бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилган санадан бошлаб уч ой ичида, Раис эса беш ой мобайнида тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар зарурий тайинловлар мазкур модданинг 3-бандида белгиланган даврларда амалга оширилмаса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни ўтказиш учун Халқаро Суд Президентини таклиф этиши мумкин. Башарти, Суд Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки у бошқа сабабларга кўра қайд этилган вазифани бажараолмаса, зарурий тайинловларни Президент муовини амалга ошириши лозим, агар у ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки бошқа сабабларга кўра мазкур вазифани бажараолмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, лавозими юқорироқ бўлган Суднинг аъзоси таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж суди қонунга, шу жумладан, хусусан мазкур Битимга ва Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа тегишли битимларга, шунингдек умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқнинг қоида ва принципларига ҳурмат асосида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ўзга тарзда келишмасалар, Суд ўз тартиб-қоидаларини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бундай қарор ҳар икки Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз арбитри ва вакиллари учун сарфланадиган харажатларни тўлайди. Арбитраж Судининг Раиси учун сарфланадиган ва бошқа чиқимларни эса Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда қоплайдилар. Аммо Суд ўз қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бири учун кўпроқ харажатлар белгилаши мумкин ва бундай қарор иккала Аҳдлашувчи Томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Инвестор ва Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон инвестори ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасида шу инвесторнинг инвестициялари борасида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битимга мувофиқ бўлган мажбуриятларига тааллуқли ҳар қандай низолар низолашувчи томонлар ўртасида имкон қадар дўстона тарзда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай низолар, томонлардан бири уларни дўстона тарзда ҳал этиш хусусида таклиф киритган санадан бошлаб олти ой мобайнида ҳал этилмаса, инвестор, низони кўриб чиқиш учун ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига ёки Халқаро арбитражга топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай низони Халқаро арбитражга топширишга рози бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар низо Халқаро арбитражга кўриб чиқиш учун топширилса, инвестор низони кўриб чиқиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1965 йилнинг 18 мартида Вашингтонда имзолаш учун очилган «Давлатлар ва турли давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича Конвенция»га мувофиқ таъсис этилган Инвестицион низоларни ҳал этувчи Халқаро марказга арбитраж ёки яраштириш учун; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) БМТ Халқаро Савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг Арбитраж қоидалари (ЮНСИТРАЛ)га мувофиқ таъсис этилган аd hоc Арбитраж Судига топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Арбитраж суди мазкур Битим қоидаларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг амалдаги қоида ва принципларига мувофиқ қарор қабул қилади. Арбитраж судининг қарори низолашувчи иккала Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон шу каби ҳар қандай қарорни кечиктирмасдан бажаради ва бундай қарор унинг миллий қонунчилигига мувофиқ бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Низода иштирок этувчи Аҳдлашувчи Томон, Арбитраж тартиботлари ёки қарорни бажариш мобайнида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторининг кўрилган зарарни тўлалигича ёки қисман қоплаш учун суғурта контракти бўйича компенсация тўловлари олишига эътироз билдирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бошқа қоидаларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигидаги қоидалар ёки халқаро қонунчиликка мувофиқ ҳозирда мавжуд бўлган ёхуд кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимга қўшимча равишда таъсис этилган мажбуриятлар, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларга мазкур Битимда кўзда тугилгандан кўра қулайроқ режим ҳуқуқини берувчи умумий ёки махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар ўзининг янада қулайроқ бўлган ҳажмида, ушбу Битимга нисбатан устун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Консультациялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг вакиллари, зарурий ҳолларда, мазкур Битимни бажариш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масала юзасидан консультациялар ўтказадилар. Бундай консультациялар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг таклифига биноан дипломатик каналлар орқали келишган жойда ва вақтида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим, шунингдек бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг мазкур Битим кучга кирган санагача амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимнинг кучга кириши, жорий муддати ва ҳаракатдан тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган қонунчилик тартиботлари тугалланганлиги тўғрисида Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирлари билан ёзма хабарномалар алмашган санадан сўнг ўттиз кун ўтгач қонуний кучга киради. Битим шу санадан бошлаб ўн беш (15) йил мобайнида амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар исталган Аҳдлашувчи Томон белгиланган муддат тугашидан камида бир йил аввал ушбу Битимни ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этмаса, мазкур Битимнинг жорий муддати ўз-ўзидан кейинги ўн беш йиллик даврларга узайтирилади; ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Битимнинг жорий муддати тугашидан камида бир йил аввал хабарнома воситасида уни бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундан аввалги моддалар мазкур Битим ҳаракатдан тўхтатилган кунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан ушбу Битим ҳаракатдан тўхтатилган санадан бошлаб кейинги ўн беш йил мобайнида кучга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афина шаҳрида 1997 йил 1 апрелда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, грек ва инглиз тилларида тузилган, барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устун кучга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)