17.11.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗЛАРИНИНГ ТЕГИШЛИ ҲУДУДЛАРИ ЎРТАСИДА ВА ҲУДУДЛАРИДАН ТАШҚАРИДА ҲАВО ҚАТНОВИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ МАҚСАДИДА ТУЗИЛГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати (бундан буён матнда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг еттинчи декабрь кунида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган Конвенцияга қўшимча равишда битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битим мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг еттинчи декабрь кунида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ўша Конвенциянинг 94 (а)-моддасига биноан кучга кирган ҳамда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон эътироф этган Конвенцияга киритилган тузатишларни; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун маълум бир вақт ичида қай даражада кучга эгалигига қараб ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан Конвенцияга киритилган ҳар қандай иловани ёки тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Фуқаро авиацияси бош директорини ва Бирлашган Араб Амирликларига нисбатан — алоқа вазирини ёки ҳар икки ҳолда юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар ҳозирги вақтда бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган шахсни ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) «тайинланган авиакорхона» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинлаган ва ваколат берган авиация корхонасини ёки корхоналарини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) «ҳудуд» атамаси давлатга нисбатан Конвенциянинг 2-моддасида берилган маънони англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 96-моддасига улар юзасидан тегишли равишда кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) «тариф» атамаси йўловчиларни ва юкларни ташиш учун тўланиши лозим бўлган қийматларни ва ўша қийматларнинг қўлланилишини тартибга солувчи қоидаларни англатиб, у ўз ичига вакиллик ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган воситачилик ҳақини олади, бироқ почта ташиш ҳақи ва шартлари бунга кирмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу Битимга илова унинг ажралмас қисми деб ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- модда
Конвенциянинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидалари Конвенция қоидаларига халқаро ҳаво қатновларига нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Тижорий ҳуқуқларнинг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг мунтазам халқаро ҳаво қатновларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқларни беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) унинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) унинг ҳудудида нотижорий мақсадларда тўхташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга қуйида ушбу Битимда белгиланган ҳуқуқларни ушбу Битимга илова қилинган жадвалнинг тегишли бўлимида кўрсатилган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадида беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён матнда тегишли равишда «келишилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади. Белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш чоғида ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига ушбу модданинг (1)-бандида кўрсатилган ҳуқуқларга қўшимча қилиб ушбу Битимга илова қилинган жадвалда мазкур йўналиш учун белгиланган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида жойлашган манзилларда йўловчиларни ва юкларни, шунингдек, почтани олиш ва тушириш мақсадида тўхташ ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Ушбу модда (2)-бандининг ҳеч бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга олиб бориш учун йўловчиларни, юкларни, шунингдек, почтани олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Авиакорхонани тайинлаш ва қатновлар учун рухсатнома олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда битта ёки бир неча авиакорхоналарни тайинлаш, бундай тайинлашларни бекор қилиш ёки алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарномани олган бошқа Аҳдлашувчи Томон парвозлар учун зарур бўлган рухсатномаларни тайинланган авиакорхонага ушбу модданинг (3) ва (4)-банди қоидаларига мувофиқ кечиктирмасдан беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан халқаро ҳаво қатновларидан фойдаланиш чоғида Чикаго Конвенциясининг қоидаларига мувофиқ шундай маъмурлар томонидан одатда ва оқилона тарзда қўлланиладиган қонун ва қоидалардан келиб чиқадиган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон қатновларни амалга оширадиган авиакорхонага устунлик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, юқорида айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг (2)-бандида кўрсатилган парвозлар учун рухсатномаларни беришни рад этиш ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 3(2)- моддасида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши чоғида бажарилиши зарур деб топилган шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Шу тарзда тайинланган ва рухсатнома олган авиакорхона ушбу Битимнинг қўлланиладиган қоидаларига риоя қилиш шарти билан келишилган қатновларни бажаришни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Рухсатномани бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига парвозлар учун берилган рухсатномаларни бекор қилиш, ушбу Битимнинг 3(2)-моддасида келтирилган ҳуқуқлардан ўша тайинланган авиакорхона фойдаланишини тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартларнинг бажарилишини қуйидаги ҳолларда талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) мазкур авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) мазкур авиакорхона ушбу ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томон одатда ва оқилона тарзда қўллайдиган қонун ва қоидаларига риоя қилмаётган тақдирда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) агар авиакорхона ушбу Битимда белгиланган шартларга мувофиқ ҳаракат қилмаган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Агарда ҳуқуқлардан фойдаланишни дарҳол бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг (1)-бандида белгиланган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш бундан буён қонун ёки қоидалар бузилишининг олдини олиш учун етарли бўлмаса, бундай ҳуқуқлардан бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашилгандан сўнггина фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Келишилган қатновлардан фойдаланиш тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларидан фойдаланиш учун ҳаққоний ва тенг имкониятлар берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган қатновлардан фойдаланиш чоғида ўзидан кейин айнан шу йўналишдан тўла ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг қатновларига асоссиз зиён етказмаслик мақсадида унинг манфаатларини ҳам эътиборга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхонаси томонидан белгиланган йўналишларда амалга ошириладиган келишилган ҳаво қатновлари аҳолининг ҳаво ташувига бўлган эҳтиёжларини қондириши лозим ва ҳар бир тайинланган авиакорхона уни тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ёки ҳудудидан келаётган йўловчиларни, юкларни ва почтани ташишга бўлган мавжуд ва оқилона мўлжалланган эҳтиёжларига жавоб бера оладиган ҳажмни иш юклашнинг мўътадил миқдорида таъминлаш биринчи даражали масала бўлиши лозим. Авиакорхонани тайинлаган мамлакатдан бошқа давлатлар ҳудудидаги белгиланган манзилларда олинган ёки туширилган йўловчиларни, юкларни ва почтани ташиш умумий тамойилларига мувофиқ бажарилиши лозим, унда ҳажм қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ва ҳудудидан амалга ошириладиган ташув эҳтиёжларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) келишилган қатнов ўтадиган ўлканинг ташувга бўлган эҳтиёжларига, бунда ўша ўлкани ўз ичига қамраб оладиган давлатларнинг авиакорхоналари ўрнатган бошқа ҳаво қатновлари ҳам инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) транзит йўналишлардан режали фойдаланиш эҳтиёжларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхоналари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ёки ҳудудидан ташиш учун ўрнатилган тарифлар барча мавжуд омилларни, хусусан, парвозни амалга ошириш қийматини, фойданинг оқилона миқдорини ва бошқа авиакорхоналарнинг тариф мезонларини ҳисобга олган ҳолда оқилона меъёрда белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу модданинг (1)-бандида кўрсатилган тарифлар, имкон бўлса, худди шу йўналишдан ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган бошқа авиакорхоналар билан маслаҳатлашиб, ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган манфаатдор авиакорхоналарининг томонидан келишиб олиниши лозим ва бундай келишувга, имкон қадар, Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг тарифларни белгилаш қоидаларини қўллаш орқали эришилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Бундай тарзда мувофиқлаштирилган тарифлар улар жорий этилиши мўлжалланган кунга камида тўқсон (90) кун қолганида ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларининг тасдиғига тақдим этилиши шарт. Махсус ҳолларда бу муддат номлари зикр этилган маъмурларнинг келишуви асосида қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Агарда, тайинланган авиакорхоналар мазкур тарифларнинг бирортаси бўйича ҳам келиша олмасалар ёки бошқа бирон сабабларга кўра ушбу модданинг (2)-бандининг қоидаларига мувофиқ тариф белгиланмаса ёхуд ушбу модданинг (З)-бандига мувофиқ белгиланган тўқсон (90) кунлик муддатнинг биринчи ўттиз куни мобайнида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурларидан бири бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларини ушбу модданинг (2)-бандига мувофиқ келишилган тарифлар билан норози эканликлари тўғрисида огоҳлантирсалар, Аҳдлашувчи Томонлар ҳар иккаласининг авиация маъмурлари ўзаро келишув орқали бу тарифни белгилашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Ҳеч бир тариф Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланмаган тақдирда кучга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ ўрнатилган тарифлар мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ янги тарифлар ўрнатилгунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Божхона божлари ва бошқа тўловлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан халқаро ҳаво қатновида фойдаланилаётган ҳаво кемаси, шунингдек, шу кеманинг рўйхатидаги буюмлари, ёқилғи захиралари ва мойлаш воситалари, ҳаво кемаси захиралари (шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига келган вақтдан бошлаб барча божхона божларидан, назорат солиқларидан ва бошқа шунинг сингари йиғимлардан озод қилинади, башарти, бундай буюмлар ва захиралар қайтариб олиб чиқиб кетилгунга қадар ҳаво кемаси саҳнида сақланиб турса ёки парвознинг ўша ҳудуд доирасида амалга ошириладиган қисмида ишлатилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Кўрсатилган хизмат харажатларини истисно этган ҳолда худди шундай божлар, йиғимлар ва солиқлардан қуйида келтирилганлар ҳам озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўша айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Томоннинг маъмурлари белгилаган миқдорда ҳаво кемасининг саҳнига олинган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво қатновини бажариш учун жўнаб кетаётган ҳаво кемасининг саҳрида ишлатиш учун мўлжалланган ҳаво кемасининг захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонаси амалга оширадиган халқаро ҳаво қатновларида фойдаланиладиган ҳаво кемасини таъмирлаш ёки уни техник ҳолатини ушлаб туриш учун олиб келинган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли бўлган халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириш учун жўнаб кетадиган ҳаво кемасининг саҳнига қабул қилиб олинган ёқилғи ва мойлаш воситалари, ҳаттоки, бу захиралар уларни олинган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди доирасида амалга ошириладиган парвознинг маълум қисмида ишлатиш учун мўлжалланган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Юқоридаги (а), (b) ва (с) кичик бандларда кўрсатилган буюмларни божхона назорати ёки кузатуви остига қўйиш талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Ҳар бир .Аҳдлашувчи Томоннинг ҳаво кемасининг саҳнида сақланиб турган ҳаво рўйхатдаги буюмлар, шунингдек ашёлар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақат ўша ҳудуднинг божхона маъмурияти рухсати билан туширилиши мумкин. Бу ҳолда улар орқага қайтариб олиб чиқиб кетилгунга қадар ёки Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона қонунларига мувофиқ бирон-бир бошқа жойга олингунга қадар қайд этилган маъмурлар кузатуви остида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Тўғри транзит ташуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан тўғри транзит орқали ўтадиган ва шу мақсадда тайёрагоҳ ҳудудида ажратилган жойни тарк этмайдиган йўловчилар, уларнинг юки ва юклар соддалаштирилган назоратдан ўтадилар. Тўғри транзит орқали ўтадиган йўловчилар юки ва юклар божхона божлари ва солиқлардан озод бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар бир тайинланган авиакорхонасига ҳаво ташувларини сотиш орқали бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ишлаб топган маблағларининг маҳаллий харажатларидан ортган фойда қисмини ўзининг бош идорасига истаган вақтида эркин ва чеклашсиз истаган эркин алмаштириладиган валютада ва валюта алмаштиришнинг расмий қиймати бўйича ҳудудида даромад олинган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани тартибга солиш қоидаларига мувофиқ ўтказиш ҳуқуқини беради. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ўртасида тузилган тўловлар тўғрисидаги махсус битим қабул қилинган тақдирда юқорида айтиб ўтилган ўтказиш эркин алмаштириладиган валютада мазкур махсус битимга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Авиакорхона ваколатхонаси ва сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига кириш, яшаш ва иш билан таъминлашга доир бўлган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ ўша бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига келишилган қатновларни бажариш учун зарур бўлган ўзининг маъмурий, техник, хизматчи ва бошқа ходимларни олиб келиш ва уларни ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ҳаво ташувларини бевосита ёхуд агентлар орқали ўша бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бундай ташувларни маҳаллий ёки бошқа эркин алмаштириладиган валютада сотиш ва истаган шахс уларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади, агарда бу Аҳдлашувчи Томонларнинг валютани тартибга солиш тўғрисидаги миллий қоидаларига зид келмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12- модда
Статистик маълумотлар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини уларнинг илтимосига биноан ушбу модданинг бошида зикр этилган Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари келишилган қатнов орқали амалга ошираётган ташувлар ҳажмини аниқлаш мақсадида оқилона миқдорда талаб қилиниши мумкин бўлган даврий ёки бошқа статистик маълумотлар билан таъминлашлари лозим. Бундай маълумотлар ўз ичига келишилган қатновда авиакорхоналар томонидан амалга оширилаётган ташувлар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган ва бундай ташувларнинг бошланиш ва қўниш манзиллари тўғрисидаги барча ахборотни ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13- модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Фуқаро ҳаво кемасининг, ундаги йўловчиларнинг ва экипаж аъзоларининг хавфсизлигини таъминлашни халқаро ҳаво қатновларидан фойдаланишнинг асосий шарти деб билган ҳолда, Аҳдлашувчи Томонлар ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари (ва хусусан, Чикаго Конвенциялари, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемалари саҳнида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатлар билан курашиш ҳақидаги Конвенция қоидаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлари) ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини бир- бирларига тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Аҳдлашувчи Томонлар талабга биноан ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф тугдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида Авиация хавфсизлиги стандартларига мувофиқ ва ўзларига нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан ўрнатилган ва Чикаго Конвенциясига Илова этиб тайинланган Тавсияланган амалиётларга биноан иш кўрадилар ва улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар. Ушбу бандга тегишли Авиация хавфсизлиги стандартлари манфаатдор Аҳдлашувчи Томон огоҳлантирган ҳар бир фарқни ўз ичига олади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бирон-бир фарқ борасида огоҳлантириш ниятида эканлиги тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонга олдиндан маълумот бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудуди доирасида ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш учун ва йўловчиларни ва уларнинг қўл юкларини назоратдан ўтказиш, экипаж аъзоларини, юкларни (шу жумладан қўл багажи), самолёт захираларини ортиш ва туширишдан олдин, ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун самарали чора-тадбирлар кўрилишини ва бу чоралар таҳдиднинг ўсишига барҳам беришга қаратилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхоналарига нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ўзининг ҳудудига кириш, у ердан жўнаб кетиш ва у ерда бўлиб туриш чоғида ушбу модданинг юқоридаги (3)-бандига тегишли бўлган авиация хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш талабини қўйиши мумкинлигига розилик беради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзолари, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларининг хавфсизлигига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир- бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(6) Агарда бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлиги қоидаларидан чекинса, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари биринчи .Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларидан кечиктириб бўлмайдиган маслаҳатлашишлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Бундай талаб тушган кундан эътиборан ўттиз (30) кун ичида қониқарли келишувга эриша олинмаган тақдирда, биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонасига ёки авиакорхоналарига берилган қатновлар учун рухсатномалардан фойдаланишни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш, чеклаш ёки улардан фойдаланишда бажарилиши зарур деб топилган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш асоси юзага келади. Фавқулодда аҳвол талаб қилган ҳолда эса Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўттиз (30) кунлик муддат тугагунга қадар вақтинчалик чораларни кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13 a-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон авиация мосламалари, авиаэкипаж, ҳаво кемалари ва тайинланган авиакорхоналарнинг фаолиятига тегишли бўлган бошқа Томон ўрнатган хавфсизлик талаблари борасида маслаҳатлашишлар ўтказишни сўраши мумкин. Агарда бундай маслаҳатлашишларда бир Томон Конвенцияга мувофиқ белгиланган талабларнинг лоақал энг кам даражасига жавоб бера оладиган шу соҳадаги қоидаларни ва талабларни жорий этишни ва уларга риоя қилишни бошқа Томон керакли даражада таъминлай олмаётганлигини аниқласа, бошқа Томон бундай келишмовчиликлар борасида ва бундай ҳолатни хавфсизлик талабларининг энг кам даражасига мувофиқлаштириш учун зарур деб ҳисобланган чора-тадбирлар тўғрисида огоҳлантирилади, ва шундан сўнг бошқа Томон тегишли тузатиш ишларини бажариши лозим бўлади. Ҳар бир Томон бошқа Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ёки авикорхоналарига берилган қатновлар учун рухсатномани ёки техник ваколатномани бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш ҳуқуқини сақлаб қолади, агарда бошқа Томон бундай тузатиш ишларини оқилона белгиланган вақт ичида бажармаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14- модда
Маслаҳатлашишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимни бажариш, талқин қилиш, қўллаш, ўзгартириш ёки ушбу Битимга риоя қилиш борасида маслаҳатлашишлар ўтказишни истаган вақтида сўраши мумкин. Авиация маъмурлари ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган бундай маслаҳатлашишлар уларни ўтказиш тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томондан ёзма равишда талаб тушган кундан бошлаб олтмиш (60) кунлик муддат ичида бошланиши лозим, башарти, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бошқа муддат келишилган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15- модда
Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш юзасидан келиб чиққан низони Аҳдлашувчи Томонлар биринчи навбатда музокаралар орқали ҳал қилишга интилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар, улар бу баҳсни ҳал қила олиш имкониятига эга шахс ёки ташкилотга топширишлари мумкин ёки бу баҳс Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан қуйидаги тарзда тузилиши лозим бўлган уч ҳакамдан ташкил топган ҳакамлар судига топширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) баҳсларни арбитраж судига топшириш тўғрисида илтимос тушган кундан эътиборан 30 кун ичида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан ҳакам тайинлаши лозим. Ҳакамлар судининг раиси сифатида иш юритадиган учинчи давлатнинг фуқароси бўлган учинчи ҳакам эса юқоридаги икки ҳакамдан охиргиси тайинлангандан сўнг 60 кунлик давр ичида икки ҳакамнинг келишуви орқали тайинланиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) агарда белгиланган вақт ичида ҳакамлардан биттаси тайинланмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири Халқаро Суд Палатасининг Президентидан зарур бўлган тайинлашни 30 кун ичида амалга оширишни илтимос қилиши мумкин. Агарда Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, бу тайинлашни шу асосда ишдан четлаштирилиши мумкин бўлмаган ИКАОнинг Бош котиби амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг (2)-бандига мувофиқ чиқарилган ҳар бир қарорни бажаришни ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзи тайинлаган ҳакамнинг харажатларини ўз зиммасига олади. Ҳакамлар судининг фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлар, шунингдек ушбу модданинг (2)(b)-бандига тегишли тартиботларни бажариш чоғида Халқаро Суд Палатасининг Президенти ёки Вице-президенти томонидан қилинган чиқимлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида тенг бўлиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5) Суднинг ҳукми Аҳдлашувчи Томонлар учун охирги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16- модда
Ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) Агарда Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битим қоидаларидан бирон-бирини ўзгартиришни лозим топса, у бошқа Аҳдлашувчи Томондан маслаҳатлашиш ўтказишни сўраши мумкин; авиация маъмурлари ўртасида музокаралар ёки ёзишмалар орқали ўтиши мумкин бўлган бундай маслаҳатлашишлар ва Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бирон-бир бошқа келишув бўлмаган ҳолда, маслаҳатлашишни ўтказиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим. Шу тарзда келишилган ўзгартиришлар ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг конституциявий талабларига мувофиқ маьқулланганидан сўнг ва дипломатик каналлар орқали ноталар алмашиш йўли билан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) Ушбу Битимнинг иловаларига ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги бевосита келишув орқали киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17- модда
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган барча ўзгартиришлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18- модда
Амал қилишнинг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган санадан бошлаб ўн икки (12) ой ўтганидан сўнг, агар Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги кўрсатилган хабарнома бу давр тугагунга қадар ўзаро розилик бўйича қайтариб олинмаса, Битимнинг амал қилиши тўхтатилади. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти хабарнома олганидан сўнг ўн тўрт (14) кун ўтгач, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг конституциявий талабларига мувофиқ тасдиқлайди ва бундай тасдиқлашни таъкидловчи ноталар билан дипломатик каналлар орқали алмашилган кундан эътиборан ушбу Битим кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбунинг гувоҳи сифатида, тегишли тартибда ўз ҳукуматларидан ваколат олган қуйида имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу-Даби шаҳрида 1998 йил 17 ноябрда ўзбек, араб ва инглиз тилларида икки асл нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда ва қўллашда ҳар қандай келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-Илова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-бўлим‎‎
Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхона фойдаланадиган йўналишлар: ‎‎

1-устун‎

2-устун‎ 3-устун‎ 4-устун‎

‎Ўзбекистондаги жўнаш
‎манзиллар

Оралиқдаги
‎манзиллар‎
Бирлашган Араб
‎Амирликларидаги манзиллари‎

Ташқаридаги манзиллар‎

Ўзбекистондаги манзиллар‎

Бахрейн- Деҳли‎ Бирлашган Араб
‎Амирликларидаги манзиллари‎
Жидда- Қоҳира‎

‎ЭСЛАТМАЛАР:

(1) Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхона ҳар қандай ёки барча парвозлари чоғида 2- ва 4-устунларда кўрсатилган манзиллардан истаганини тушириб қолдириши мумкин, башарти, йўналиш бўйича келишилган қатновлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида бошланса.
(2) Ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси учун оралиқдаги ва/ёки ташқаридаги бирон-бир бошқа манзиллар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида ўтказиладиган маслаҳатлашишлар орқали белгиланади.‎‎
(3) Бешинчи эркинлик: Оралиқдаги ва/ёки ташқаридаги манзиллар ўртасида чекланмайди.
(4) Қўниш мўлжалланган манзил: Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудуди доирасида исталган иккита манзилдан тижорий ҳуқуқларсиз биргаликда фойдаланиш борасида келишиб олинади. Бироқ йўлда тўхтаб ўтиш ҳуқуқлари берилади.‎‎
(5) Юк ташувчи: Чекланмайди, ўзининг ёки ижарага олинган ҳаво кемаларидан фойдаланиши мумкин. ‎‎
II-бўлим‎‎
Бирлашган Араб Амирликлари томонидан тайинланган авиакорхона фойдаланадиган йўналишлар:

1-устун‎

2-устун‎

3-устун‎

4-устун‎

Бирлашган Араб
‎Амирликларидаги
‎‎жўнаш манзиллари‎

Оралиқдаги
‎манзиллар‎

Ўзбекистондаги
‎манзиллар‎

Ташқаридаги
‎манзиллар‎

‎Бирлашган Араб
‎Амирликларидаги
‎манзиллари

Теҳрон
‎Қобул‎

Исталган
‎манзиллар‎

Алмати
‎ Пекин‎

‎ЭСЛАТМАЛАР:

(1) Бирлашган Араб Амирликлари томонидан тайинланган авиакорхона ҳар қандай ёки барча парвозлари чоғида 2- ва 4-устунларда кўрсатилган манзиллардан истаганини тушириб қолдириши мумкин, башарти йўналишлар бўйича келишилган қатновлар Бирлашган Араб Амирликларининг ҳудудида бошланса. ‎

(2) Ҳар икки Аҳдлашуви Томоннинг тайинланган авиакорхонаси учун оралиқдаги ва/ёки ташқаридаги бирон-бир бошқа манзиллар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида ўтказиладиган маслаҳатлашишлар орқали белгиланади.‎‎‎
(3) Бешинчи эркинлик: Оралиқдаги ва/ёки ташқаридаги манзиллар ўртасида чекланмайди.‎‎
(4) Қўниш мўлжалланган манзил: Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудуди доирасида исталган иккита манзилдан тижорий ҳуқуқларсиз биргаликда фойдаланиш борасида келишиб олинади. Бироқ йўлда тўхтаб ўтиш ҳуқуқлари берилади.‎‎
(5) Юк ташувчи: Чекланмайди, ўзининг ёки ижарага олинган ҳаво кемаларидан фойдаланиш мумкин.‎‎