Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ихтиёридаги ҳамда аҳолининг шахсий транспорт воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокимининг 2021 йил 28 июлдаги 12-11-155-Q/21-сонли «Данғара тумани ҳокимининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори талабларига асосан тумандаги халқ хўжалигига тегишли бўлган ҳамда аҳолининг шахсий транспорт воситаларини (автомобиль, мотоцикл ва прицеплар) ўз вақтида йиллик техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман Ички ишлар ва Мудофаа ишлари бўлимларига 2013 йил 1 январдан 31 августгача муддатда тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда аҳолининг шахсий транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.
2. Ички ишлар бўлими ИҲХГ (М. Шокиров)га, Мудофаа ишлари бўлими билан келишилган ҳолда хўжаликлар ва фуқароларнинг шахсий транспортларини техника кўригидан ўтказиш жадвалини тузиш ва тузилган жадвалларни ҳар бир хўжаликларга жўнатиш ва МФЙ кесимида аҳолига етказилишини таъминлансин.
3. Тумандаги ташкилотлар, корхоналар ва хўжаликлар раҳбарларига мавжуд транспортларни техник кўрикка тайёрланган ҳолда ўз вақтида белгиланган жойга келишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
*1, 2-иловалар берилмайди.
5. Транспортларни техник кўрикдан ўтказиш туман комиссиясига тумандаги ташкилот, корхона ва хўжаликларидаги техник ходимларни кўрик давомида асосий иш жойларидан маошлари сақланган ҳолда жалб этилсин.
6. «Автоҳаваскорлар» жамияти туман бўлими раиси М. Турсунбоевга барча транспортга эга бўлган корхона, ташкилот, хўжаликлар ҳамда шахсий транспорт ҳайдовчиларини техник кўрик бошлангунга қадар янги йўл ҳаракати қоидаси бўйича ўқишларни ташкил этиш, ўқиш хоналарини кўргазмали қуроллар билан жиҳозлаш, малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.
7. Туман ИИБ (Ш. Одилов) ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими (Н. Ражабов)ларга транспортларни техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича маълумотларни умумлаштириш ва туман ҳокимлигига ёзма маълумот тақдим этиш топширилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2011 йил 12 декабрдаги 88-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Собиров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. АБДУСАЛОМОВ
Данғара т.,
2013 йил 31 январь,
65-сон