Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–1987-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ–3305-сон Фармонига, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 11 декабрдаги 553–II-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 8 январь,
ПФ-3376-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 9 февралдаги ПФ-3570-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-cон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 337-модда)
3. «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонида:
сарлавҳадаги, кириш қисмидаги, 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошидаги, 4-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошидаги, 5-банднинг учинчи хатбошидаги, 7-банднинг иккинчи хатбошидаги, 8 ва 9-бандлардаги, 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги Ф–895-сон Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги 4-кичик банд тўртинчи хатбошидан ва 5-кичик банд олтинчи хатбошидан «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
7. «Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги ПФ–2342-сон Фармонида:
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-банднинг биринчи хатбошидаги «ишончли шахсларга» сўзлари «тугатувчи бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «ишончли шахслар ва банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари» деган сўзлар «банкрот корхоналарни тугатувчи бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги ПФ–2559-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Банк тизимини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ–2564-сон Фармонида:
кириш қисмидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банднинг биринчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи ва иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
12. «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон Фармонида:
сарлавҳадаги ва кириш қисмидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банддаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 5-6-сон, 29-модда; 45-сон, 337-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)