Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–1987-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ–3305-сон Фармонига, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 11 декабрдаги 553–II-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 8 январь,
ПФ-3376-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 9 февралдаги ПФ-3570-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-cон, 29-модда)
2. «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 декабрдаги ПФ–1658-сон Фармонида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) кириш қисмидаги «банкротлик ва санациялаш (давлат ҳисобидан ёрдам бериш) тўғрисидаги ишлар бўйича ишлаб чиқариш тадбирларини» сўзлари «банкротлик ва судгача санациялаш тартиб-қоидаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«устав жамғармасида давлат улуши бор, ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарздор бўлган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар бўйича қарорлар қабул қилиб, банкротлик тартиб-қоидасини жорий этиш ҳақидаги таклифларни хўжалик судига киритиш»;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхоналар банкротлиги тартиб-қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш»;
ўнинчи хатбошидаги «мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган» сўзлари «устав жамғармасида давлат улуши бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 4-бандда:
учинчи хатбошидаги «банкротлик ва санация» сўзлари ўрнига «корхоналар банкротлиги ва санацияси» сўзлари ёзилсин;
тўртинчи хатбошидаги «мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган» сўзлари «устав жамғармасида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «корхоналарни тугатиш ёки санациялаш жараёнида» сўзлари «корхоналарнинг банкротлиги ёки судгача санацияси тартиб-қоидаларини амалга ошириш чоғида» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тўлов қобилиятига эга бўлмаган, зарар кўриб ишлайдиган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхоналар молиявий ҳолатининг мониторингини юритиш»;
тўртинчи хатбошидаги «иқтисодий ночор хўжалик юритиш субъектини банкрот деб топиш ҳақида ёки қарздор корхонани санациялаш тўғрисида илтимосномаларни» деган сўзлар «устав жамғармасида давлат улуши бор, ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарздор бўлган корхонани судгача санациялаш ёки банкрот деб топиш тўғрисида илтимосномаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредиторларнинг банкрот корхонага нисбатан даъволари қондирилишига кўмаклашиш, банкротлик ва судгача санациялаш тартиб-қоидаларини амалга ошириш чоғида акциядорлар /пайчилар/нинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш»;
саккизинчи хатбошидаги «иқтисодий ночор корхоналар» сўзлари «устав жамғармасида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-бандда:
иккинчи—тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«устав жамғармасида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарни қайта ташкил этиш дастурларини тузишда иштирок этиш;
устав жамғармасида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб топилган корхоналар бўйича тугатиш ишларини амалга оширишда қатнашиш;
тўлов қобилиятини йўқотган корхоналарни судгача санациялашни, банкрот корхоналарнинг суд санацияси, ташқи бошқарувини ташкил қилиш ҳамда тугатиш учун ажратилган Санациялаш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш»;
олтинчи хатбоши «устав жамғармасида давлат улуши бўлган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ташкилотларнинг, аудиторлик фирмаларининг мутахассисларини» сўзлари «ташкилотлар, аудиторлик ташкилотларининг мутахассислари ҳамда баҳоловчиларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Қўмитанинг таклифларига мувофиқ устав жамғармасида давлат улуши бўлган қарздор корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш чоғида зарур бўладиган ана шундай қарздорлар тўғрисидаги ахборот белгиланган тартибда мазкур Қўмитага тақдим этилишини таъминласинлар».
3. «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонида:
сарлавҳадаги, кириш қисмидаги, 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошидаги, 4-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошидаги, 5-банднинг учинчи хатбошидаги, 7-банднинг иккинчи хатбошидаги, 8 ва 9-бандлардаги, 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги Ф–895-сон Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги 4-кичик банд тўртинчи хатбошидан ва 5-кичик банд олтинчи хатбошидан «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдага ПФ–2086-сон Фармони 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки, ягона ер солиғи амалдаги барча умумдавлат солиқлари (акциз солиғидан ташқари) ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган қуйидаги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлаш ўрнига жорий этилади:
даромад (фойда) солиғи;
қўшилган қиймат солиғи (товарлар (ишлар, хизматлар) импорти бундан мустасно);
экология солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;
мол-мулк солиғи;
ер солиғи;
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.
Ягона ер солиғи тўловчилари бўлмиш қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бож тўлови, давлат божи, лицензия йиғимлари, давлатнинг мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Капитал қурилишда бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 ноябрдаги ПФ–2111-сон Фармони 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги ПФ–2342-сон Фармонида:
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-банднинг биринчи хатбошидаги «ишончли шахсларга» сўзлари «тугатувчи бошқарувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «ишончли шахслар ва банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари» деган сўзлар «банкрот корхоналарни тугатувчи бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги ПФ–2559-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Банк тизимини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ–2564-сон Фармонида:
кириш қисмидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банднинг биринчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи ва иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги ПФ–2613-сон Фармонида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Экспорт қилувчи корхоналар учун умумий савдо-сотиқ ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти улушига қараб даромад (фойда) солиғи ҳамда мулк солиғи тўлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида — белгиланган даромад (фойда) солиғи ва мулк солиғи ставкалари 30 фоизга камайтирилади;
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида — белгиланган даромад (фойда) солиғи ва мулк солиғи ставкалари 2 баравар камайтирилади.
Мазкур солиқ имтиёзи ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш чоғида микрофирмалар ва кичик корхоналарга ҳам жорий этилсин»;
2-банд чиқариб ташлансин;
3-банддаги «1 ва 2-бандларида» сўзлари «1-бандида» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. «Улгуржи ва биржа савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 27 апрелдаги ПФ–2836-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон Фармонида:
сарлавҳадаги ва кириш қисмидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банддаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. «Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 28 августдаги ПФ–3122-сон Фармони кириш қисмидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги ПФ–3154-сон Фармони 2-бандининг тўққизинчи хатбошидаги ва 4-бандининг олтинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 5-6-сон, 29-модда; 45-сон, 337-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)