Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги барча автомототранспорт ва тиркамаларни 2013 йилда мажбурий йиллик техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 июлдаги 5945-сонли, «Ҳарбий транспорт мажбурияти ҳақида»ги қарорларига асосан туманда автомототранспортларни техник жиҳатдан соз ҳолатда шай туриши ва ҳарбий сафарбарлик учун техника воситаларини техник тайёргарлигини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги мажбурий йиллик давлат техника кўригидан ўтказиш учун техника кўриги ҳайъати тузилсин ва биринчи иловага* асосан тасдиқлансин.
2. Туман Ички ишлар бўлимининг бошлиғи (Ф. Камолов) тумандаги барча транспортларни йиллик мажбурий техник кўригидан 1 январдан 31 августгача (шахсий тасарруфидаги), 1 мартдан 30 июнгача (давлат тасарруфидаги) ташкил қилиш юклатилсин ҳамда йўловчи ва хавфли юкларни ташиш билан шуғулланувчи автомобилларни техник кўригининг 1-босқичи 1 мартдан 30 майгача ва 2-босқичи 1 сентябрдан 1 ноябргача ўтказилсин ва туман ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш учун ҳайдовчиларни малакасини ошириш мақсадида техминимум ўқитилиши ташкил этилсин.
3. Туман Мудофаа ишлар бўлимининг бошлиғи (Д. Абдуллаев)га Ички ишлар бўлимининг ЙҲХГ бўлинма вакиллари билан ҳамкорликда ҳарбий сафарбарлик учун ажратилган техника воситаларини техник созлиги ва захирадаги эҳтиёт қисмлари тўлиқлигини аниқ кўриб чиқиш юклатилсин.
4. Давлат автомототранспорт ва тиркамаларини мажбурий йиллик техника кўригидан ўтказиш жадвали иккинчи ва учинчи иловаларга* мувофиқ бажарилиши таъминлансин.
*Иловалар берилмайди.
5. Мажбурий йиллик техника кўригини ўтказиш даврида ҳайъат аъзоларини ўртача иш ҳақлари сақланган ҳолда 1 мартдан 1 июнгача ва 1 сентябрдан 1 ноябргача иш жойидан озод этилиши таъминлансин.
6. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К. Джураев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким С. РЎЗИБОЕВ
Боғдод ш.,
2013 йил 21 январь,
63-сон