Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023 25.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2453
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 25.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2453
Кучга кириш санаси
29.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2453]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6/2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 мартдаги 6/2-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган микрокредит ташкилотларида ички аудит хизматини ташкил этишга қўйиладиган талабларни ҳамда унинг фаолиятини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2453-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2453-1/0732-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит — микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва филиаллари фаолиятини улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларга риоя қилинишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини, корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан назорат қилувчи ва баҳоловчи микрокредит ташкилотининг ички аудит хизмати фаолияти;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит хизмати — мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи қарори билан ташкил этиладиган микрокредит ташкилотининг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган ҳар бир микрокредит ташкилоти ички аудит хизматини ташкил этиши, шунингдек микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи тасдиқлайдиган Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни ҳамда ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида олиб боради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ички аудит хизматининг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички аудит хизмати ички аудитни амалга ошириш ва унинг натижалари тўғрисида микрокредит ташкилоти бошқарув органларига объектив таҳлил, баҳо, тавсиялар ва таклифлар тақдим этиш, шу орқали микрокредит ташкилотининг самарали фаолият юритишини таъминлашда унинг юқори бошқарув органига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича микрокредит ташкилоти фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан микрокредит ташкилоти бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви режасига мувофиқ мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботларини (ойлик, чораклик, йиллик) аниқлиги ва ишончлилиги юзасидан жорий аудиторлик текширувидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилоти томонидан тузиладиган микромолиявий хизматлар кўрсатишга доир ва бошқа хўжалик шартномаларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
(6-банднинг тўшртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда микрокредит ташкилотининг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк, микрокредит ташкилотлари фаолиятига оид қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари бўйича маслаҳатлар бериш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилоти фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда ҳамда ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилотининг ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички аудит хизмати ички аудитни амалга ошириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва ходимларидан микрокредит ташкилоти фаолиятига боғлиқ бўлган ёки аудит предмети ҳисобланган барча зарур ҳужжатларни (раҳбар буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларни) талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келган саволлар бўйича микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳужжатлардан нусхалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлганда белгиланган тартибда (келгусида сақланиши гумон бўлган) ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви ўтказилгандан сўнг текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички аудит хизмати қонунчилик ҳужжатларига ва микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички аудит хизмати қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 21—27-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилотига унинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда дарҳол микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активларни хатловдан ўтказишда ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички аудит хизмати қонунчилик ҳужжатларига ва микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ички аудит хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга ёки махсус ваколатли давлат органининг аудитор малака сертификатига эга бўлишлари;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк иши, микромолиялаш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида (шу жумладан ўриндошлик асосида) камида икки йиллик амалий иш стажига эга бўлишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилотлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича етарли билимларга эга бўлишлари, шу жумладан Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билишлари;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада белгиланган бухгалтерия ҳисоби ҳамда умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва аудит халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш бўйича билимларга эга бўлишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи ички аудит хизматига малакали ва етарли тажрибага эга мутахассислар ишга қабул қилинишини таъминлайди ҳамда уларнинг иш фаолияти устидан бевосита назорат ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини самарали бажариш учун етарли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ички аудит хизмати ходими лавозими бўшаган тақдирда, микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи бир ой муддат ичида ушбу лавозимга бошқа ходим қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ички аудит хизмати ходимларининг касбий малакаси уларни тегишли таълим муассасаларида мунтазам равишда ўқитиш орқали ошириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи ёки унинг қарори билан микрокредит ташкилоти муассислари (иштирокчилари) таркибидан сайланган комиссия томонидан ички аудит хизмати ходимларининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини билиши, ахборот танлаш, текширувлар ўтказиш, хулосаларни баҳолаш ва тайёрлаш борасидаги касбий маҳоратлари даражаси ҳар йили баҳолаб борилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ички аудит хизматининг мустақиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ички аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ички аудит хизмати ходимлари улар томонидан текширилаётган фаолиятлардан мустақил бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ички аудит микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланадиган аудиторлик текшируви режасига мувофиқ йилнинг ҳар чорагида ва ҳисобот йили якунлари бўйича текширилаётган давр тугагандан сўнг 10 кун муддат ичида ўтказилади. Аудиторлик текшируви режаси ва мазкур Низом талаблари асосида батафсил аудиторлик дастури ишлаб чиқилади. Аудиторлик дастурини ишлаб чиқиш ва бажариш бўйича жавобгарлик ички аудит хизматига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ички аудит хизмати ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида аудиторлик текшируви режаси микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи томонидан ҳар йили камида бир марта қайта кўриб чиқилиши ва тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ички аудит:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2453-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2453-1/0732-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активларнинг ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўтказилган ички аудит текширишлари натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда аниқланган сабаблар баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилоти бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самарадорлиги, микрокредит ташкилоти муассисларининг (иштирокчиларининг) қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқариш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва микрокредит ташкилоти бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ҳамда ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);
(21-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) микрокредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилоти томонидан ўтказилган молия-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва йиғимлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;
(21-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2453-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2453-1/0732-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда микрокредит ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот микрокредит ташкилоти томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ёки номувофиқлигини баҳолаш ва баён этишни ўз ичига олиши лозим;
(21-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилоти таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўтказиладиган аудит текширишлари бўйича барча ҳисоботларда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомнинг 20, 21 ва 22-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари (ходими) томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Йиғма ҳисобот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлилий қисмни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний қисмни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми мазкур Низомнинг 20, 21 ва 22-бандларига мувофиқ, ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Йиғма ҳисоботнинг якуний қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига умумий баҳони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 5 кун ичида тугатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Йиғма ҳисобот бевосита микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак. Йиғма ҳисобот тасдиқлангандан кейин унинг 1 нусхаси микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи аудит текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ички аудит хизматининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ички аудит хизмати ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари ўтказган текширишлар натижаларини бузиб кўрсатганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга тақдим этилган ёки хизмат вазифаларининг бажарилиши жараёнида уларга маълум бўлган микрокредит ташкилотининг сирини ташкил этадиган ахборотнинг махфийлигига риоя қилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминламаганлиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатларини бартараф этиш ва микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Марказий банк лозим бўлганда микрокредит ташкилотидан ички аудит хизмати ўтказган текширишлар ҳисоботларини ва улар билан боғлиқ бошқа ахборотни олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 230-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2453-1/0732-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)