Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 04.09.2012 йилдаги 198-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИ 2012-2016 ЙИЛЛАРДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲУДУДИЙ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 январдаги «2011 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, якунлари ва 2012 йилда иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида»ги 1-сонли мажлис баёнининг 5, 10 ва 11-бандлари ижросини таъминлаш ҳамда вилоят иқтисодиётини барқарор, мутаносиб ва жадал ривожланишини, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг турмуш даражаси барқарор ўсиб боришини, ижтимоий инфратузилма ривожини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда «Сурхондарё вилоятини 2012 — 2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш» бўйича ишлаб чиққан дастур лойиҳаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Вилоятни 2012 —2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури»ни амалга оширилишини мувофиқлаштириб борувчи ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага* мувофиқ ҳамда Дастурнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш бўйича доимий Мониторинг-таҳлил гуруҳи таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1, 2, 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят мувофиқлаштириб борувчи Ишчи гуруҳига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастур мониторингини олиб бориш бўйича доимий Мониторинг-таҳлил гуруҳи томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотлар асосида ҳар ой ва чорак якунлари билан йиғилишлар ўтказиб борилишини ва дастур ижросининг муҳокама қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, дастурнинг бажарилишига масъул вилоят ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастурнинг мониторингини олиб бориш бўйича доимий Мониторинг-таҳлил гуруҳи (Холиқов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, масъул бошқарма, ташкилот ва корхоналар томонидан дастурнинг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни умумлаштириб бориш, таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурнинг бажарилиши бўйича умумлаштирилган ва таҳлил қилинган маълумотларни, юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар вилоят мувофиқлаштириб борувчи Ишчи гуруҳига ҳамда вилоят ҳокимлигига тақдим этиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Вилоятни 2012 — 2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури»да белгилаб берилган вазифаларни амалга оширилиши бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармаси, Статистика бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда дастурнинг 1-иловасида* белгиланган асосий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогноз, кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда дастурнинг 2а-, 2б- ва 2в-иловаларига* асосан ишга туширилиши белгиланган ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқилишини ҳамда тармоқ жадвалларига асосан лойиҳаларнинг муддатида бажарилиши бўйича мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2а, 2б, 2в-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ОАЖ, «Жануб» унитар корхонаси вилоят филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармалари дастурга асосан вилоят аҳолисини электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхондарёавтойўл» ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси Молия бошқармаси билан биргаликда дастурда белгиланган автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича молиялаштириш масалаларини ҳал этиш ҳамда қурилиш ишларини ўз вақтида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, Марказий банк бош бошқармаси, Давлат мулки бошқармаси иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни соғломлаштириш ҳамда вилоятдаги аввал хусусийлаштирилиб, фойдаланилмаётган ёки кам қувватда ишлаётган корхоналарни фаолиятини йўлга қўйиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси туманлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш прогноз кўрсаткичларини бажарилишини ва дастурда белгиланган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларини белгиланган муддатларда ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аму занг» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси дастурида белгиланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кўрсатилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси вилоят молия, халқ таълими, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда дастурга киритилган ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш мақсадида республика инвестиция дастурига киритилиши бўйича белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят Савдо-саноат палатаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси билан биргаликда истиқболли лойиҳаларга инвесторлар топиш, лойиҳаларнинг ўз муддатида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк вилоят Бош бошқармаси дастурга киритилган лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларни доимий назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда дастурда белгиланган экспорт кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш ва доимий мониторингини олиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, мутасадди вилоят бошқарма, ташкилотлари дастур бандларининг бажарилиши бўйича маълумотларни вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармасига, доимий Мониторинг-таҳлил гуруҳига ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 7-санасига қадар тақдим этиб бориши топширилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 — 2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий мувофиқлаштириб борувчи Ишчи гуруҳи таркибини ва Дастурларнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш бўйича доимий Мониторинг-таҳлил гуруҳи таркибини тузиб, дастур ижросини таъминлаш ҳамда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этилиши бўйича таклифларни вилоят мувофиқлаштириб борувчи ишчи гуруҳига, вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармасига киритиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари дастурнинг ижросини таъминлашда юзага келаётган вилоят миқёсида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича чораларни белгилаш, республика миқёсида ҳал этиладиган муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифларни вилоят ҳокими орқали масъул тегишли вазирлик, қўмита ва идораларга тақдим этилишини ташкил этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Н. ЧОРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198-сон