Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ҳокимининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2003 ЙИЛ 31 ЯНВАРДАГИ 54-СОНЛИ ҚАРОРИГА АСОСАН ТУМАН ҲУДУДИДАГИ БАРЧА ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ 2012 ЙИЛДА МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги Низомига ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2012 йил 10 февралдаги 03-05/004-сонли йиғилиш баёнига асосан, шаҳар ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2012 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Шаҳар ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик на жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙХХХ) органларидан рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситалари 2012 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Шаҳардаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни давлат техник кўригидан ўтказиш шаҳар Ички ишлар бўлими (С. Ишанқулов) ва шаҳар Мудофаа ишлар бўлими (Н. Ниёзов)лар зиммасига юклатилсин.
3. Мазкур техник кўрикдан ўтказишда:
Мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъи назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги:
биринчи марта 1 мартдан 31 июнгача иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилиши ташкиллаштирилсин.
Корхоналар, муассасалар, хусусий корхоналардаги мавжуд автобуслар, микроавтобуслар, автомашиналар, мотоцикллар ва тегишли улов воситалари 1 мартдан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказилсин.
Шаҳар фуқароларига тегишли бўлган барча турдаги, шахсий транспорт воситалари 1 январдан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрикдан ўтиш учун муддатидан олдин белгиланган тартибда риоя қилинган ҳолда тақдим қилиниши мумкин.
4. Техник кўрикдан ўтказишда:
Барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб берилиши:
корхона ва ташкилот раҳбарларидан йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларга асосан техник соз ҳолда таъминланишини;
махсус машиналар ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.
5. 2012 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида, шаҳар ҳокимининг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
6. Шаҳар Ички ишлар бўлими (С. Ишонқулов)га ҳар бир корхона ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага* асосан тасдиқланган режа жадвалини ташкилот раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
*1, 2-иловалар берилмайди.
7. Шаҳар «Автомотоҳаваскор» жамият (А. Жумаев) Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилот (Холиёров) шаҳар Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлинмаси (Х. Худойназаров) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли «Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини бир йилда бир марта йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанидан 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари учун шарт-шароитлар яратилган ҳолда тўлиқ жалб этишни таъминласинлар.
8. Шаҳардаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгалари зиммасига:
Автоуловларни техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;
Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, шаҳар Мудофаа ишлар бўлими, Ички ишлар бўлими транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режа асосида амалга ошириши назарда тутилсин.
10. Шаҳар Ички ишлар бўлими (С. Ишанқулов)га техник кўрикдан ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда шаҳар ҳокимлиги йиғилиш муҳокамасига киритиш топширилсин.
11. Шаҳарда мотоцикллар, тиркама-уламалар, ҳамда шахсий транспорт воситаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
12. Шаҳар ҳокимининг 2012 йил 20 февралдаги 208-сонли қарори бекор қилинсин.
13. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р. Ишбаев) зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Н. СОАТОВ
Термиз ш.,
2012 йил 5 май,
498-сон