Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокимининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2003 ЙИЛ 31 ЯНВАРДАГИ 54-СОНЛИ ҚАРОРИГА АСОСАН ТУМАН ҲУДУДИДАГИ БАРЧА ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ 2012 ЙИЛДА МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда 2012 йил 10 февралдаги 03-05/004-сонли йиғилиш баёни талабларидан келиб чиққан ҳолда 2012 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда йўл ҳаракати хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни давлат техник кўригидан ўтказиш туман Ички ишлар бўлими (М. Хасанов) ва туман Мудофаа ишлари бўлими (Б. Тошев)лар зиммасига юклатилсин.
3. Мазкур техник кўрикдан ўтказишда:
мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъи назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги;
биринчи марта 1 мартдан 31 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилиши ташкиллаштирилсин;
корхоналар, муассасалар, хусусий корхоналардаги мавжуд автобуслар, микроавтобуслар, автомашиналар, мотоцикллар ва тегишли улов воситалари 1 мартдан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказилсин;
туман фуқароларига тегишли бўлган барча турдаги шахсий транспорт воситалари 1 январдан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
4. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини топишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб берилиши;
корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларга асосан техник соз ҳолда таъминланишини;
махсус машиналар ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.
5. 2012 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида туман ҳокимлигининг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
6. Туман ички ишлар бўлими (М. Хасанов)га ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага* асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
*1, 2-иловалар берилмайди.
7. Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти (Ж. Рухиддинов), туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Б. Абдуллаев) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли «Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини бир йилда бир марта йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанидан 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари учун шарт-шароитлар яратган ҳолда тўлиқ жалб этилишини таъминласинлар.
8. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгалари зиммасига:
автоуловларни техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;
корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар бўлими транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режа асосида амалга ошириш назарда тутилсин.
10. Туман ички ишлар бўлими (М. Хасанов)га техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
11. Туманда мотоцикллар, тиркама-уламалар ҳамда шахсий транспорт воситаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
12. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
13. Туман ҳокимининг 2012 йил 10 мартдаги 115-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким в.в.б Б. ШОИМҚУЛОВ
Бойсун ш.,
2012 йил 13 август,
442-сон