Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимининг
Қарори
ТРАКТОРЛАР, ЎЗИЮРАР ШАССИЛАР, МЕЛИОРАТИВ ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ВА ТРАКТОР ТИРКАМАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Сурхондарё вилояти Денов тумaни ҳокимининг 2014 йил 23 январдаги 26-сонли «Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1432, 2004 йил 17 ноябрь)га асосан 2013 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини (кейинги ўринларда «Машиналар» деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда туман «Ўздавтехназорат» инспекциясида рўйхатдан ўтказилган барча машиналарнинг 2013 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. «Ўздавтехназорат» органларида рўйхатда ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган машиналарни техник кўрикдан ўтказиш туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси (А. Якубов) зиммасига юклатилсин.
3. Машиналар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун қуйидаги йиғимлар ундирилсин:
тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарига — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,08 фоизи;
трактор тиркамаларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,04 фоизи;
биринчи техник кўрикдан носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилиши белгилаб қўйилсин.
4. Техник кўрикни ўтказишда:
барча машиналарнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
5. 2013 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, машиналарнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, туман ҳокимлигининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тузилсин.
Комиссия аъзоларининг, таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
6. Туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси (А. Якубов)га ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
7. Тумандаги ҳар бир ўзиюрар машина ҳамда тракторлар тиркамалари эгалари зиммасига техник кўрик бўйича туман «Давтехназорат» инспекциясига керакли ҳужжатларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим қилиш юклатилсин.
8. Тумандаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
9. Туман ҳокимининг 2012 йил 28 апрелдаги 181-сон қарори ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.
10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинганидан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Исмоилов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б. МАМАТҚУЛОВ
Денов ш.,
2012 йил 22 декабрь,
451-сон
Денов туман ҳокимининг 2012 йил 22 декабрдаги 451-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
график жадвали
| Т/р |
Ҳудудлар номи |
Техник кўрикдан ўтказиш вақти | Машиналар сони |
| 1 | Мирзақулов Даврон А.ММТП | 04.03.2013 | 85 |
| 2 | Назаров Э.О. ММТП | 05.03.2013 | 26 |
| 3 | Иброхим-Имрон Файз ММТП | 06.03.2013 | 20 |
| 4 | Денов Холчаён ММТП | 07.03.2013 | 20 |
| 5 | Сурхон Зарафшон Кўрки ММТП | 08.03.2013 | 23 |
| 6 | Аловиддин Шарофиддин ММТП | 09.03.2013 | 20 |
| 7 | Денов Бобур ММТП | 11.03.2013 | 23 |
| 8 | М. Мирали ММТП | 12.03.2013 | 20 |
| 9 | Ғалла уруғчилиги хўжалиги | 13.03.2013 | 47 |
| 10 | Камолиддин Шарофиддин ММТП | 14.03.2013 | 40 |
| 11 | Химойиддин Асомиддин ММТП | 15.03.2013 | 44 |
| 12 | Денов Хазарбоғ Мингбоғ ММТП | 16.03.2013 | 109 |
| 13 | Жамолиддин-Химойиддин ММТП | 18.03.2013 | 10 |
| 14 | Эргаш Шукур ММТП | 19.03.2013 | 19 |
| 15 | Мустақиллик ММТП | 20.03.2013 | 5 |
| 16 | Навруз ММТП | 22.03.2013 | 10 |