Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокимининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2003 ЙИЛ 31 ЯНВАРДАГИ 54-СОНЛИ ҚАРОРИГА АСОСАН ТУМАН ҲУДУДИДАГИ БАРЧА ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ 2012 ЙИЛДА МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда 2012 йил 10 февралдаги 03-05/004-сонли йиғилиш баёни талабларидан келиб чиққан ҳолда 2012 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототраспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ЙҲХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни давлат техник кўригидан ўтказиш туман Ички ишлар бўлимининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги бўлинмаси (Э. Тўйчиев) ва туман Мудофаа ишлар бўлими (А. Баратов)лар зиммасига юклатилсин.
3. Мазкур техник кўрикдан ўтказишда:
мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъи назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги;
биринчи марта 1 мартдан 31 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилиши шакллантирилсин;
корхоналар, муассасалар, хусусий корхоналардаги мавжуд автобуслар, микроавтобуслар, автомашиналар, мотоцикллар ва тегишли улов воситалари 1 мартдан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказилсин;
туман фуқароларига тегишли бўлган барча турдаги шахсий транспорт воситалари 1 январдан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрик учун муддатидан олдин белгиланган тартибда риоя қилинган ҳолда тақдим қилиниши мумкин.
4. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб берилиши;
корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан йўл ҳаракатлари қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларга асосан техник соз ҳолда таъминланиши;
махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.
5. 2012 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида, туман ҳокимлигининг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тузилсин. Комиссия аъзолари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
6. Туман Ички ишлар бўлимининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги бўлинмаси (Э. Тўйчиев)га ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага* асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
*2-илова берилмайди.
7. Туман «Автомотоҳаваскор» жамияти (Н. Жумаев), Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти (А. Эшбоев), туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Э. Тўйчиев) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарорига асосан йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини бир йилда бир марта йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракат хавфсизлиги фанидан 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари учун шарт-шароитлар яратган ҳолда тўлиқ жалб этилишини таъминласинлар.
8. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгалари зиммасига:
автоуловларни техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;
корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман Мудофаа ишлар бўлими, Ички ишлар бўлими транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режа асосида амалга ошириш назарда тутилсин.
10. Туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Э. Тўйчиев)га техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
11. Туманда мотоцикллар, тиркама-уламалар ҳамда шахсий транспорт воситаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
12. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилингандан сўнг кучга киради.
13. Туман ҳокимининг 2012 йил 21 февралдаги 152-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Умаров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ҳ. МИНГБОЕВ
Сариосиё ш.,
2012 йил 18 апрель,
278-сон