Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимининг
Қарори
ТРАКТОРЛАР, ЎЗИЮРАР ШАССИЛАР, МЕЛИОРАТИВ ЙЎЛ ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ВА ТРАКТОРЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1432, 2004 йил 17 ноябрь)га асосан 2012 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини (кейинги ўринларда «Машиналар» деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда туман «Ўздавтехназорат» инспекциясида рўйхатдан ўтказилган барча машиналарнинг 2012 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча машиналарни техник кўрикдан ўтказиш туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси бўлими (С. Қувондиқов) зиммасига юклатилсин.
3. Машиналар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун қуйидаги йиғимлар ундирилсин:
тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарига — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,08 фоизи;
трактор тиркамаларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,04 фоизи;
биринчи техник кўрикдан носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилиши белгилаб қўйилсин.
4. Техник кўрикни ўтказишда:
барча машиналарнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
5. 2012 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш машиналарнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, туман ҳокимлигининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
6. Туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси (С. Қувондиқов)га ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
7. Тумандаги хар бир машина эгалари зиммасига техник кўрик бўйича туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим қилиш юклатилсин.
8. Тумандаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва тракторлар тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинганидан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
10. Туман ҳокимининг 2012 йил 18 январдаги 9-ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Бекназаров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б. ХОЛНАЗАРОВ
Учқизил қ.,
2012 йил 14 сентябрь,
928-сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 14 сентябрдаги 928-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Термиз туманидаги ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг 2012 йилда мажбурий техник кўрик ўтказиш режа
ГРАФИГИ
|
Т/р |
Хўжалик юритувчи субъектлар номи |
Техник кўрик ўтказиладиган санаси |
Техник кўрик ўтказиладиган вақти |
Техникалар сони |
| 1 | Жайхун Халқобод ММТП ва фермер хўжаликлари | 23-24.03. 2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 13 |
| 2 | Хуросон Намуна ММТП ва фермер хўжаликлари | 26-27.03. 2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 40 |
| 3 | Дўстлик Чегара ММТП ва фермер хўжаликлари | 28-29.03. 2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 35 |
| 4 | Турон Янгиариқ ММТП ва фермер хўжаликлари | 30-31.03. 2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 45 |
| 5 | Дўлмонов Наврўз ММТП ва фермер хўжаликлари | 1-2.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 28 |
| 6 | Термиз Лимонзор ММТП ва фермер хўжаликлари | 2.04 2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 6 |
| 7 | Термиз «Агротехсервис МТП» МЧЖ | 4.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 3 |
| 8 | Термиз МТП ОАЖ | 5.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 13 |
| 9 | Дўстлик МТП | 7.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 5 |
| 10 | Дўстлик Бирламчи тажриба участкаси | 9.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 6 |
| 11 | Қишлоқхўжаликкимё филиали | 10.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 8 |
| 12 | Агрокимётаъминот | 11.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 4 |
| 13 | Туманлараро кимё таъминот базаси | 12.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 4 |
| 14 | Термиз Паррандачилик фабрикаси | 16.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 24 |
| 15 | Термиз ўрмон хўжалиги | 17.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 8 |
| 16 | Навруз наслчилик чорвачилик мажмуаси | 18.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 18 |
| 17 | Чорвадор ф\х | 19.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 4 |
| 18 | Эргаш полвон ф\х | 20.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 6 |
| 19 | Сурхон Сарвари ф\х | 23-24.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 32 |
| 20 | Ўз ПИТИ СД филиали | 25.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 6 |
| 21 | Сурхон воҳаси ф\х | 26.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 6 |
| 22 | Навбатгелди ф\х | 27.04.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 3 |
| 23 | Қорахон Янгиарик ф\х | 1.05. 2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 4 |
| 24 | Норхамидбобо ф\х | 2.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 4 |
| 25 | Даврон ф\х | 3.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 3 |
| 26 | Шерзод ф\х | 4.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 4 |
| 27 | Азиз ф\х | 8.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 6 |
| 28 | Янгиариқ ф\х | 9.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 5 |
| 29 | Сурхон Халқобод сардори ф\х | 10.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 3 |
| 30 | Учқизил МЧЖ | 11.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 3 |
| 31 | Термиз ТФКПИДК | 15.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 6 |
| 32 | Сурхон Дўстлик СИУ бўйича шахсийлар | 16-18.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 95 |
| 33 | Сурхон Янги-ариқ СИУ бўйича шахсийлар | 22-24.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 101 |
| 34 | Сурхон Намуна СИУ бўйича шахсийлар | 25-26.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 52 |
| 35 | Сурхон Халқобод СИУ бўйича шахсийлар | 28-29.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 14 |
| 36 | Амударё-Гулбаҳор СИУ бўйича шахсийлар | 31.05.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 16 |
| 37 | Бошқа фермер хўжаликлар ва ташкилотлар | 1.06.2012 й 30.06.2012 й | 8-00 дан 17-00 гача | 85 |
| | ЖАМИ: | | | 718 |