Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимининг
Қарори
ТРАКТОРЛАР, ЎЗИЮРАР ШАССИЛАР, МЕЛИОРАТИВ ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ВА ТРАКТОР ТИРКАМАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1432, 2004 йил 17 ноябрь) га асосан 2012 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини (кейинги ўринларда «Машиналар» деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда туман «Ўздавтехназорат» инспекциясида рўйхатдан ўтказилган барча машиналарнинг 2012 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча машиналарни техник кўриқдан ўтказиш туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси (А. Якубов) зиммасига юклатилсин.
3. Машиналар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун қуйидаги йиғимлар ундирилсин:
тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарига — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,08 фоизи;
трактор тиркамаларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,04 фоизи;
биринчи техник кўрикдан носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилиши белгилаб қўйилсин.
4. Техник кўрикни ўтказишда:
барча машиналарнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлар текширилиши, махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
5. 2012 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш машиналарнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, туман ҳокимлигининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
6. Туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси (А. Якубов)га ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага асосан тасдиқланган режа жадвали ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
7. Тумандаги ҳар бир машина эгалари зиммасига техник кўрик бўйича туман «Ўздавтехназорат» инспекциясига керакли ҳужжатларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим қилиш юклатилсин.
8. Тумандаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинганидан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Исмоилов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б. МАМАТҚУЛОВ
Денов ш.,
2012 йил 28 апрель,
181-сон
Денов туман ҳокимининг 2012 йил 28 апрелдаги 181-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини йиллик мажбурий техник
ГРАФИК ЖАДВАЛИ
| Т/р |
Ҳудудлар номи |
Техник кўрикдан ўтказиш Вақти |
Машиналар сони |
| 1 | Мирзақулов Даврон А. ММТП | 05.03.2012 | 91 |
| 2 | Назаров Э.О. ММТП | 06.03.2012 | 38 |
| 3 | Иброхим-Имрон Файз ММТП | 07.03.2012 | 21 |
| 4 | Денов Холчаён ММТП | 09.03.2012 | 26 |
| 5 | Сурхон Зарафшон Курки ММТП | 10.03.2012 | 24 |
| 6 | Аловиддин Шарофиддин ММТП | 12.03.2012 | 22 |
| 7 | Денов Бобур ММТП | 13.03.2012 | 25 |
| 8 | М. Мирали ММТП | 14.03.2012 | 21 |
| 9 | Ғалла уруғчилиги хўжалиги | 14.03.2012 | 47 |
| 10 | Камолиддин Шарофиддин ММТП | 15.03.2012 | 42 |
| 11 | Химойиддин Асомиддин ММТП | 16.03.2012 | 82 |
| 12 | Денов Хазарбоғ Мингбоғ ММТП | 17.03.2012 | 131 |
| 13 | Жамолиддин-Химойиддин ММТП | 19.03.2012 | 12 |
| 14 | Эргаш Шукур ММТП | 20.03.2012 | 21 |
| 15 | Мустақиллик ММТП | 22.03.2012 | 5 |
| 16 | Навруз ММТП | 24.03.2012 | 10 |
| 17 | Дахана ММТП | 23.03.2012 | 6 |
| 18 | Хидоятов СФУ | 26.03.2012 | 24 |
| 19 | Денов МТП АЖ | 27.03.2012 | 62 |
| 20 | «Қишлоқхўжаликкимё» | 28.03.2012 | 34 |
| 21 | Денов таж.хўжалиги | 29.03.2012 | 11 |
| 22 | Денов Дизайн қурилиш МЧЖ | 30.03.2012 | 11 |
| 23 | ТККБ | 31.03.2012 | 21 |
| 24 | 166-йўл қурилиш машина станция бекати | 03.04.2012 | 8 |
| 25 | Ал-Сервис-Оригинал МЧЖ Туман Ободонлаштириш бўлими | 04.04.2012 | 8 |
| 26 | «Сурхонозиқовқат» х/жамияти | 05.04.2012 | 21 |
| 27 | 5-сон МЧЖ | 06.04.2012 | 11 |
| 28 | Денов ТЙХПТФК | 07.04.2012 | 41 |
| 29 | Уй-жой лойиҳалаш МЧЖ | 09.04.2012 | 12 |
| 30 | Юрчи ҚХКҲ коллежи | 10.04.2012 | 10 |
| 31 | Ҳазарбоғ ҚХКҲ коллежи | 11.04.2012 | 18 |
| 32 | Хазорбоғ иқтисодиёт коллежи | 12.04.2012 | 12 |
| 33 | Денов нефть унитар корхонаси | 13.04.2012 | 11 |
| 34 | Денов Сув оқова МЧЖ | 14.04.2012 | 3 |
| 35 | Агротехсервис МТП МЧЖ | 14.04.2012 | 6 |
| 36 | Денов қурилиш ва уй-жой КХКҲК | 16.04.2012 | 7 |
| 37 | Ф/х ва шахсий техникаларни кўрикдан ўтказиш | Йил давомида СИУ ҳудудларида | 1967 |
Изоҳ: юқорида кўрсатилган ММТПлар, ФХУлар ҳудудидаги барча фермерлар СИУлар, маҳаллалар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслардаги техникалар белгиланган муддатларда техник кўрикка тақдим қилиниши лозим.
Узрли сабабларга кўра кўрик ўтказилмаганда «Давтехназорат» инспекцияси томонидан бошқа кунга кўчирилади.