Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1995 ЙИЛ 12 МАЙДАГИ «ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ЎТКАЗИЛИШИ УЧУН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ПФ-1154 ФАРМОНИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИШ ТЎҒРИСИДА
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1154 Фармонини қисман ўзгартирган ҳолда:
1. Белгилаб қўйилсинки, товарлар етказиб берилган, хизматлар кўрсатилган, ишлар бажарилган кундан бошлаб тўқсон кун ўтганидан кейин етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154 Фармони 2-бандининг биринчи хатбошисидаги «олтмиш» сўзи «тўқсон» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддат ичида мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 июль,
ПФ-2340-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 7-сон, 168-модда)