Корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун истеъмолчиларнинг ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишларини таъминлаш, халқ хўжалигида тўлов интизомининг аҳволи учун раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 06/21/6313/0871-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб тўқсон кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисоблансин, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-сонли «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 7-банди ва 2003 йил 5 августдаги 341-сонли «Электр иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжудлигига йўл қўяётган устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхона раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан жуда қаттиқ маъмурий ва моддий жавобгарлик чоралари, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш чораси қўлланилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
3. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси тўлов қобилиятига эга бўлмаган истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бераётган (ишлар, хизматларни бажараётган) мансабдор шахсларни жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш устидан назоратни кўчайтирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ–5684-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6325/0972-сон)
6. Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси вазирликлар, давлат қўмиталарининг, ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви идораларининг корхоналар ва ташкилотлар бўйича дебиторлик-кредиторлик қарзи, шу жумладан муддати ўтиб кетган қарздорлик ҳолати тўғрисида ҳар ойлик статистика ҳисоботини ишлаб чиқсин ва 1995 йилнинг июлидан жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда тўлов қобилиятига эга бўлмаган хўжалик субъектларининг касодга учраганлиги тўғрисида белгиланган тартибда ишларни қўзғатиш борасидаги фаолиятни кучайтирсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
8. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги амалдаги қонунларга мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
9. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.