Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 12.05.2012 йилдаги 231-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2003 ЙИЛ 31 ЯНВАРДАГИ 54-СОНЛИ ҚАРОРИГА АСОСАН ТУМАН ҲУДУДИДАГИ БАРЧА ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ 2012 ЙИЛДА МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда 2012 йил 10 февралдаги № 03-05/004-сонли йиғилиш баёни талабларидан келиб чиққан ҳолда 2012 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ЙХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни давлат техник кўригидан ўтказиш туман Ички ишлар бўлими (А. Иргашев) ва туман Мудофаа ишлари бўлими (А. Жуммабоев) лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур техник кўрикдан ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъи назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги биринчи марта март ойидан 31 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилиши ташкиллаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар, хусусий корхоналардаги мавжуд автобуслар, микроавтобуслар, автомашиналар, мотоцикллар ва тегишли улов воситалари март ойидан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман фуқароларига тегишли бўлган барча турдаги, шахсий транспорт воситалари январь ойидан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрик учун муддатидан олдин белгиланган тартибда риоя қилинган ҳолда тақдим қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Техник кўрикдан ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишини тақиқловчи шартларга асосан техник соз ҳолда таъминланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2012 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида, туман ҳокимлигининг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Ички ишлар бўлими (А. Иргашев)га ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман «Автомотоҳаваскорлар» жамияти (А. Қодиров), Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти (Н. Эронқулов) туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (И. Мажаков)ларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли «Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини бир йилда бир марта йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанидан 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари учун шарт-шароитлар яратган ҳолда тўлиқ жалб этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгалари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоуловларни техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар бўлими транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режа асосида амалга ошириш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман Ички ишлар бўлими (А. Иргашев)га техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туманда мотоцикллар, тиркама-уламалар ҳамда шахсий транспорт воситаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Умум мажбурий норматив тусга эга бўлган туман ҳокимининг 2012 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб қонун талабларига мувофиқлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б. Эшниязов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Х. САМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорлиқ қ.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинсой туман ҳокимининг 2012 йил 12 майдаги 231-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Ташкилот номи‎ Техник кўрикдан ўтказиш жойи Санаси ва вақти‎ Техника сони‎

1. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги код 01013‎‎

‎

Электр тармоқлар корхонаси‎

ДАН масканида‎ 01.03.2012‎ 3‎

‎‎2. Нефть ва газ саноати миллий корпорацияси (Ўзнефтгаз) код 01024

‎

«Олтинсойтумангаз» филиали‎

ДАН масканида‎‎ 02.03.2012‎ 4‎

‎‎3. Алоқа вазирлиги код 03573

‎

Қорлиқ телекоммуникация боғланмаси‎

ДАН масканида‎‎‎ 05.03.2012‎ 1‎
‎

Қорлиқ почта бўлими‎

ДАН масканида‎‎‎‎ 09.03.2012‎ 1‎

‎‎4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги код 03873

‎

Марказий шифохона‎

ДАН масканида‎‎‎ 12.03.2012‎‎ 8‎
‎

ДСНЭМ‎

ДАН масканида‎‎‎‎ 13.03.2012‎‎ 1‎
‎

«Отабек бахт йўли» хусусий фирмаси‎

ДАН масканида‎‎‎‎ 13.03.2012‎‎ 1‎

5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги код 03903

‎

Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎ 14.03.2012‎ 3‎
‎

Саноат касб-ҳунар коллежи‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎ 15.03.2012‎ 3‎

6. Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» жамияти код 04864‎‎

‎

Мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилоти туман кенгаши‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎ 27.03.2012‎ 4‎

7. Марказий банк код 05054 ‎‎

‎

ОАТБ Агро банк Қорлиқ‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎ 28.03.2012‎ 2‎
‎

Олтинсой Халқ банки‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎ 29.03.2012‎ 1‎
‎

Инкассаця бўлими‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎ 30.03.2012‎ 3‎

‎‎8. Фермер хўжаликлари код 06444

‎

«Отабой» фермер хўжалиги‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎ 02.04.2012‎ 3‎
‎

«Султон шарбати» МЧЖ‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎ 04.04.2012‎ 5‎
‎

«Рустам Маманазаров» фермер хўжалиги‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎ 05.04.2012‎ 3‎
‎

«Навбаҳор» фермер хўжалиги‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎ 06.04.2012‎ 4‎
‎

«Шароб савдо» ихтисослашган база‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎ 09.04.2012‎ 6‎

9. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги код 07244 ‎‎

‎

Коммунал фойдаланиш хусусий корхонаси‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 10.04.2012‎ 5‎
‎

Ободонлаштириш Давлат корхонаси‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 11.04.2012‎ 3‎

10. Ўзавтойўл Автомобиль йўлларини қуриш ва фойдаланиш акционерлик жамияти код 07304‎‎‎

‎

Олтинсой ЙХТПФТК‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 12.04.2012‎ 15‎
‎

«Қишлоқхўжаликкимё» АЖ Олтинсой филиали

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 15.04.2012‎ 8‎
‎

«Ниж-нов юлдузи» хусусий фирмаси‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 17.04.2012‎ 2‎
‎

«Ғолиб» Агрофирмаси‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 18.04.2012‎ 15‎

11. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги код 08054 ‎‎

‎

Олтинсой Ветеринария лабораторияси‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 19.04.2012‎ 1‎
‎

Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 20.04.2012‎ 2‎

12. «Ўзбексавдо» Давлат акционерлик ассоциацияси код 07274

‎

«Олтинсой Савдо» МЧЖ‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 23.04.2012‎ 2‎
‎

Олтинсой Малахит Реал СИЧ х/ф‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 24.04.2012‎ 1‎
‎

«Соат Муминов савдо» МЧЖ‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 25.04.2012‎ 2‎
‎

«Хўжасоат савдо» МЧЖ‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 25.04.2012‎ 1‎
‎

«Олтинсой савдо» УЧСТСЖ МЧЖ‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 26.04.2012‎ 2‎

13. Ўзагромашсервис коди 08074‎‎

‎

Олтинсой туман МТП ДАЖ‎

ДАН масканида‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎ 03.05.2012‎ 53‎

‎‎14. Бошқа вазирликлар коди 09999

‎

Олтинсой МКЖ МЧЖ‎

ДАН масканида‎ 04.05.2012‎ 2‎
‎

«Олтинсой ХХБ СД» МХКЖ‎

ДАН масканида‎ 07.05.2012‎ 3‎
‎

«Нурафшон Шабнам» хусусий фирмаси‎

ДАН масканида‎ 10.05.2012‎ 1‎
‎

«Таъмирчи агроқурилиш» МЧЖ

ДАН масканида‎ 11.05.2012‎ 3‎
‎

«Рустам» кичик корхонаси ‎

ДАН масканида‎ 14.05.2012‎ 2‎
‎

«Лобар» хусусий фирмаси‎

ДАН масканида‎ 17.05.2012‎ 3‎
‎

«Норқобил Газ» КТХК‎

ДАН масканида‎ 18.05.2012‎ 3‎
‎

Машъал ЮСН хусусий фирмаси‎

ДАН масканида‎ 21.05.2012‎ 2‎
‎

Олтинсой Бандликка кўмаклашувчи маркази‎

ДАН масканида‎ 25.05.2012‎ 3‎
‎

Олтинсой Маданият ва спорт ишлари бўлими‎

ДАН масканида‎ 28.05.2012‎ 2‎
‎

«Қодирали-Т» хусусий фирмаси‎

ДАН масканида‎ 29.05.2012‎ 3‎
‎

«Умбаров Мелибой» фермер хўжалиги‎

ДАН масканида‎ 30.05.2012‎ 3‎

‎‎15. Шахсий автотранспорт воситалари

ДАН масканида‎‎ 01 мартдан 30.05.2012 гача‎ 1983‎

‎‎Туман бўйича жами

‎ ‎ 2187‎