Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ 2013 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сон қарори, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 28 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2013 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида»ги 203/23-4-сон қарорига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ 1887-сонли қарори, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 28 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2013 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида»ги 203/23-4-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳрининг 2013 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Туманлар ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2013 йил даромадлари ва харажатлари, шаҳар маҳаллий бюджетидан туман маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг ҳажми 2-иловага мувофиқ;
Умумдавлат солиқларидан туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага* мувофиқ;
* 3-илова берилмайди.
Туманлар ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2013 йил учун нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 4-илова берилмайди.
3. Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасига тегишли маҳаллий бюджетларга маблағлар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда, уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар на уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштирилиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин
4. Молия бош бошқармаси (Н. Сабиров):
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига кўра, бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Т. Зияев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 3 январь,
1-сон
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 3 январдаги 1-сонли қарорига
1-илова
1-илова
Тошкент шаҳрининг 2013 йил бюджети асосий параметрлари
| | | Миқдори |
| |
ДАРОМАДЛАР |
|
| 1 | Қўшимча қиймат солиғи | 57 705 965 |
| 2 | Юридик шахслар фойда (даромад) солиғи | 32470 962 |
| 3 | Жисмоний шахслар даромади солиғи | 36 885 155 |
| 4 | Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар даромади солиғи | 90 788 482 |
| 5 | Юридик шахслар мулк солиғи | 199 141 699 |
| 6 | Жисмоний шахслар мулк солиғи | 32 692 097 |
| 7 | Акциз солиғи | 49 745 094 |
| 8 | Ер солиғи (ягона ер солиғидан ташқари) | 78 418 303 |
| 9 | Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи | 6 178 300 |
| 10 | Давлат божи | 83 558 100 |
| 11 | Инфраструктурани ривожлантириш солиғи | 318 261 602 |
| 12 | Бошқа йиғимлар ва солиқсиз даромадлар | 57 881 600 |
| 13 | Ягона солиқ тўлови шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича | 14 109 389 |
| 14 | Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ | 98 734 873 |
| 15 | Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови | 15 266 745 |
| 16 | Жарималар | 63 452 600 |
| 17 | Бозорлар даромадидан тушум | 43 273 400 |
| 18 | Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар | 4 605 700 |
| 19 | ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар | 25 426 387 |
|
ДАРОМАДЛАР ЖАМИ |
1 308 596 453 | |
| |
ХАРАЖАТЛАР |
|
| 1 | Халқ хўжалигини маблағ билан таъминлаш | 136 439 110 |
| 2 | Ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари — жами | 938 872 635 |
| | шу жумладан: | |
| | маориф | 491 711 138 |
| | соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия | 302 712 416 |
| | маданият ва фан | 16 394 767 |
| | кадрларни тайёрлаш | 117 389 777,0 |
| | ижтимоий таъминот | 10 664 537 |
| 3 | Бошқарув идораларини сақлаш харажатлари | 8 674 353 |
| 4 | Ўзини ўзи бошқариш идораларини сақлаш харажатлари | 14 462 506 |
| 5 | Турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатлар | 24 608 428 |
| 6 | Марказлаштирилган инвестициялар (капитал қурилиш) | 146 641 100 |
| 7 | Бошқа харажатлар | 37 329 887 |
| 8 | Захира жамғармаси | 1 568 434 |
| |
ХАРАЖАТЛАР ЖАМИ |
1 308 596 453 |
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 3 январдаги 1-сонли қарорига
2-илова
2-илова
Тошкент шаҳар туманлари ва шаҳар маҳаллий бюджетининг 2013 йил учун даромадлари ва харажатлари, шаҳар маҳаллий бюджетидан туманлар маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг
ҳажми
| № |
Туманлар номи |
Даромадлар | Харажатлар | Бериладиган даромадлар |
| 1 | Бектемир | 15 185 715.0 | 15 185 715.0 | |
| 2 | Миробод | 45 866614.0 | 45 866 614.0 | |
| 3 | Мирзо Улуғбек | 81 549 715.0 | 81 549 715.0 | |
| 4 | Олмазор | 86 217 585.0 | 87 390 269.0 | 1 172 684.0 |
| 5 | Сергели | 59 859 624.0 | 59 859 624.0 | |
| 6 | Учтепа | 64 415 090.0 | 76 799 327.0 | 12 384 237.0 |
| 7 | Хамза | 68 077 350.0 | 68 077 350.0 | |
| 8 | Чилонзор | 80 069 000.0 | 80 069 000.0 | |
| 9 | Шайхонтохур | 68 436 964.0 | 68 436 964.0 | |
| 10 | Юнусобод | 93 045 038.0 | 93 045 038.0 | |
| 11 | Яккасарой | 34 841 153.0 | 34 841 153.0 | |
| 12 | Тошкент шаҳри | 611 032 605.0 | 597 475 684.0 | 13 556 921.0 |
| Маҳаллий бюджет бўйича жами |
1 308 596 453.0 | 1308 596 453.0 | | |