Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Қарори
Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1075-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 3 октябрдаги 447-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1075-4, 03.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон «Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 137-модда.) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2001 йил 28 сентябрдаги 04-6-сон қарори (рўйхат рақами 1075, 2001 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 20-сон) билан тасдиқланган Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 февраль,
1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 11-сон, 147-модда)