Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимининг
Қарори
2013 йил учун мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. 2013 йилда мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш, уларга тегишли бўлган маълумотларни ваколатли идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекцияларига тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш мақсадида 2012 йил 1 ноябрдан 2013 йил 1 январга қадар «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даври этиб белгилансин.
2. Туман Давлат солиқ инспекцияси (З. Ибрагимов)га:
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни қўллаш;
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан имтиёзлар тўғрисида, 2013 йил учун тўланиши керак бўлган солиқларнинг муддатидан олдин тўланиши ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш юклатилсин.
3. Туман ҳудудида фаолият юритаётган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари, коммунал хўжалик бўлимлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилсин.
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
Туман «Ер ресурслари ва давлат кадастри» бўлими (У. Жумагулов) ва туман «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» хизмати (М. Ҳайитов) 2013 йил 1 февралга қадар 1-иловага* мувофиқ туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 1 январь ҳолатига инвентаризация қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
* 1-илова берилмайди.
Туман бош архитектори (Ш. Бобоев) 2013 йил 1 февралга қадар 2-иловага* мувофиқ 2012 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик, якка тартибда уй-жой қурилиши учун деҳқон хўжалиги ва бошқалар) 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
* 2-илова берилмайди.
Пенсия жамғармаси туман бўлими (С. Гадоев) 2013 йил 1 февралга қадар 3-иловага* мувофиқ, туманда истиқомат қилувчи, I-II-гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар, ёлғиз пенсионерлар ва бошқа нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
* 3-илова берилмайди.
Туман Мудофаа ишлари бўлими (Х. Зокиров) ) 2013 йил 1 февралга қадар 4-иловага* мувофиқ 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд маълумотларни;
* 4-илова берилмайди.
Туман Санитария - эпидемиология назорати маркази (Э. Тошпўлатов) «Ветеринария хизмати» (М. Ҳайдаволов) 7-иловага* мувофиқ белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
* 7-илова берилмайди.
Туман «Газтаъминот» идораси (Ш. Шакиров) 8-иловага* мувофиқ ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
*8-илова берилмайди.
Туман «Электртармоқлари» корхонаси (А. Махмадўстов) 9-иловага* мувофиқ ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
*9-илова берилмайди.
Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (О. Хўжаназаров) 10-иловага* мувофиқ ҳудуддаги шахсий юк автотранспорт воситалари эгалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни туман Давлат солиқ инспекциясига қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари кесимида 2013 йил 1 февралга қадар 1 январь ҳолати бўйича тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
*10-илова берилмайди.
5. Туман Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими (М. Очилова) 2013 йил 1 февралга қадар 5-иловага* мувофиқ туман ҳудудида 2011-2012 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги туман Давлат нотариал раҳбарлари эса 6-иловага* мувофиқ 2012 йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориши тавсия этилсин.
*5-ва 6-иловалар берилмайди.
6. Чироқчи туман ҳокимлиги «Маҳалла» оқсоқоллар кенгаши (Б. Жўраев), қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» ойлиги тадбирини ўтказишда фаол қатнашишлари ва жойларда участка солиқ инспекторлари билан жисмоний шахсларни солиқ органларида рўйхатга олиш тадбирларини ҳамкорликда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
7. Қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари, Участка давлат солиқ инспектори ва «Ер ресурслари ва давлат кадастри» бўлими ходимлари билан биргаликда ҳисобга олинган солиқ тўловчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотни 11-иловага* мувофиқ далолатнома асосида расмийлаштириш вазифаси топширилсин.
*11-илова берилмайди.
8. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Э. Бобоқулов зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Хоким К. РАВШАНОВ
Чироқчи т.,
2012 йил 23 ноябрь,
Х-918/11-сон