Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг 2013 йил 5 апрелдаги 303-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2012 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларининг 2012 йилдаги техник кўриги 1 йилда 1 маротаба, (1 майдан 1 июнгача) шунингдек, тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 1 йилда 2 маротаба (1 мартдан 1 июнгача ва 3 сентябрдан 31 октябргача), жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, ушбу банднинг биринчи хатбошида қайд этилган, 1 йилда 2 марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.
2. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ юридик шахсларга қарашли автомототранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг 2012 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш графиги 2-иловага* мувофиқ, тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобилларининг 2012 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш графиги 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1, 2, 3-иловалар берилмайди.
3. Тумандаги суғурта ташкилотларига Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш борасидаги ишларни ташкиллаштириш топширилсин.
4. Туман тиббиёт бирлашмаси (Б.Худайберганов)га техник кўрик даврида ҳайдовчиларнинг тиббий ҳолатини текширишда, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман инспектори (Х.Маткаримов)га транспорт воситаларининг атмосферага чиқараётган заҳарли газларни ўлчашда комиссия аъзоларига амалий ёрдам кўрсатсинлар.
5. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган «Шовот истиқболи» газетаси орқали эълон қилинсин.
6. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва жамоатчилик амалий ёрдам кўрсатсинлар.
7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 14 февралдаги 119-сонли ва 121-сонли қарорлари бекор қилинсин.
8. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига автомототранспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2012 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Ражабов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким К. Р. КУРЯЗОВ
Шовот т.,
2012 йил 5 май,
382-сон