Наманган вилояти ҳокимининг
Қарори
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИНИНГ РЕКЛАМА-АХБОРОТ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ ТАРКИБИНИ ҲАМДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА ТАШҚИ РЕКЛАМА ЎРНАТИШ УЧУН ТАВСИЯВИЙ ЙИҒИМЛАР ТАРИФЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ, ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ 2011 ЙИЛ 14 ДЕКАБРДАГИ 316-СОНЛИ, 2012 ЙИЛ 18 ОКТЯБРДАГИ 336-СОНЛИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларига асосан ҳамда «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлимининг 2012 йил 31 октябрдаги 54-сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Қуйидагилар:
Наманган вилояти ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ;
*1-илова берилмайди.
Наманган вилояти ташқи реклама ўрнатиш учун ойлик тавсиявий йиғимлар тарифлари 2-иловага мувофиқ;
Наманган вилояти ҳокимлигининг Реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси ҳузурида ижтимоий рекламани мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича эксперт гуруҳи таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*3-илова берилмайди.
2. Вилоят ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги 316-сонли қарори номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Наманган вилояти ҳудудида ташқи рекламани жойлаштириш тартиби ҳамда «Тасвирий ойина» ижодий уюшмасининг Наманган вилоят бўлими фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида».
Шунингдек, Вилоят ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги 316-сонли қарорининг кириш қисмидаги «ва транспорт воситаларида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вилоят ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги 316-сонли қарорининг 1-банди иккинчи ва бешинчи хатбошилари, шунингдек, вилоят ҳокимининг 2012 йил 18 октябрдаги 336-сонли қарорининг 2-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши тасдиғига киритилсин ҳамда «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталарида расман эълон қилинсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х. Жалолов ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Т. Дедаханов зиммаларига юклансин.
Ҳоким Б. ЮСУПОВ
Наманган ш.,
2012 йил 15 ноябрь,
357-сон
Вилоят ҳокимининг 2012 йил 15 ноябрдаги 357-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Наманган вилояти ҳудудида ташқи рекламани ўрнатиш учун ойлик тавсиявий йиғимлар
ТАРИФИ
|
Реклама турлари |
Ўлчов бирлиги | Қўшма корхоналар ва чет эл корхоналари рекламаси учун (АҚШ дол.*) | Маҳаллий корхона рекламаси учун (АҚШ дол.) |
|
Вилоят ҳудудида жойлашган ташқи рекламалар учун йиғимлар | |||
| Том қурилмалари, газчироқли ва чироқсиз реклама | м2 | 3.0 | 2.0 |
| 10 м2 гача бўлган катта ҳажмли рекламалар | м2 | 3.0 | 2.0 |
| 10 м2 дан ортиқ бўлган катта ҳажмли рекламалар | м2 | 3.0 | 2.0 |
| Умумий майдони 6 м2 дан ошмайдиган чироқли қутилар ва кронштейнлар | м2 | 3.5 | 2.0 |
| Умумий майдони 6 м2 дан ортиқ бўлган чироқли қутилар ва кронштейнлар | м2 | 3.5 | 2.0 |
| Йўл ёқасида осиладиган рекламалар | м2 | 3.0 | 2.0 |
| Йўл қатнови қисмининг тепасида осиладиган тортиб боғловчи рекламалар | м2 | 3.0 | 2.0 |
| Қурилиш майдонининг вақтинчалик тўсиқларига ўрнатилган рекламалар | м2 | 1.5 | 1.0 |
| Бекат мажмуасида ўрнатилган рекламалар | м2 | 3.0 | 2.0 |
| Дўконларда ўрнатилган рекламалар | м2 | 3.0 | 2.0 |
| Кафе,ошхона ва ресторанларнинг ташқи томонида ўрнатилган рекламалар | м2 | 3.0 | 2.0 |
| Майдон, чорраҳа ва хиёбонларда ўрнатилган ва алоҳида турувчи модулларда реклама | м2 | 3.0 | 2.0 |
|
Вилоят ҳудудида ўрнатиладиган афишалар учун йиғимлар | |||
| Электр устунларида ўрнатилган ва иккала томонининг умумий ҳажми 1.5 м2 дан ошмаган афишалар | дона | 0.4 | 0.2 |
| Бекат мажмуасида ўрнатилган афишалар (1 м2 ҳажмдан катта бўлмаган) | дона | 1.0 | 0.5 |
| Йўл ёқасида ва чорраҳаларда осма тортиб боғловчи афишалар | дона | 10.0 | 5.0 |
| Йўл қатнови қисмининг тепасида осма тортиб боғловчи афишалар (бир томони учун) | дона | 15.0 | 7.0 |
Вилоят ҳудудида реклама маҳсулотларини паспортлаш ва жойлаштириш учун керакли бўлган рухсатномаларни расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар:
паспорт ва рухсатнома учун — 15.0 АҚШ доллари.
Эслатма: вилоятнинг туман марказларида жойлаштирилган ташқи реклама учун тўловлар мазкур тарифнинг 50.0 фоизи миқдорида, вилоят ҳудудидаги маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар рекламаси тўловларсиз амалга оширилади (билборд, панно ва металлоконструкциялар ижараси ҳамда паспорт ва рухсатномалар учун тўловлар бундан мустасно).
Таъриф тўловлари АҚШ долларининг сўмга нисбатан ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган курси асосида шартнома тузилган кунга нисбатан амалга оширилади.