Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимининг
Қарори
АНДИЖОН ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ 2013 ЙИЛ УЧУН ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ ва қонун асосига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 186-сонли хамда вилоят ҳокимининг 2008 йил 25 августдаги № 145-К сонли қарорлари ижросини туманда бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Андижон туманида 2013 йил учун тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам миқдорини барпо этиш бўйича таклифи 1-иловага* қилинган рўйхатга асосан тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига асосан иловадаги корхоналарда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг (11521 нафарини 7 фоизи), яъни 573 нафар фуқароларга банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этилиши кўрсатиб ўтилсин, шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун — 129 нафар,
таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун — 229 нафар,
ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — 35 нафар,
ногиронлар учун — 12 нафар,
пенсия ёшига яқинлашганлар учун — 24 нафар.
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чора кўрилган шахслар учун — 18 нафар иш ўрни,
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни бошқа тоифалари учун 126 нафар иш ўринлари захираси белгилансин.
3. Шахслари кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш жойлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши, шу жумладан:
ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган кўрсаткичлар ҳисобга олинган холда меҳнат фаолиятини тўлиқ бажариш имконини берувчи иш жойлари;
касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида шогирдлик иш жойлари ёки махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш жойлари;
ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички Ишлар вазирлиги, Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ва Миллий Хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан кейин ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод ёки суд қарорига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун махсус малака талаб қилмайдиган ҳар қандай иш жойлари ташкил этилиши белгилансин.
4. Қарорга илова қилинган рўйхатдаги корхона раҳбарларига:
ушбу қарор ижросини таъминлаш;
ўз корхоналаридаги (механик, назоратчи, қоровул, ўт ёқувчи, чилангар, пайвандловчи, тракторчи, фаррош ҳар хил тоифадаги бошқа бўшаган ишчи ўринлари) касб ва лавозимларни тегишли тартибда банд қилиб қўйиш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор ижросини таъминлашда мазкур иш жойларининг кўрсатиб ўтилган сони корхона раҳбари айби билан бажарилмаган тақдирда, корхона раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби»ги Низомнинг 15-бандига асосан жазоланиши таъкидлансин.
6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларини барпо этувчи иш берувчилар қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар, жумладан:
Иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар белгиланиши мумкин.
7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2011 йил 30 сентябрдаги № 1140-К сонли қарори 2013 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарор (А. Назаров) туман газетаси «Андижон тонги» орқали 3 кун муддат ичида эълон қилинсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Хошимов, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори в.б. О. Турсунов зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким У. ИСАМИДИНОВ
Куйган-ёр ш.,
2012 йил 2 ноябрь,
1233-к-сон