ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Хонқа тумани ҳокимининг
Қарори
ТУМАНДАГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, транспорт воситаларининг 2012 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб қарор қиламан.
1. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган автоматотранспорт воситаларининг техник кўриги 1 йилда 1 маротаба (1 мартдан 10 июнгача), шунингдек тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 1 йилда 2 маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 12 сентябрдан 31 октябргача), жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, ушбу банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.
* 1-2 иловалар берилмайди.
3. «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси очиқ акциядорлик жамияти туман бўлими (Р.Матназаров) Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш борасидаги ишларни ташкиллаштирсин.
4. Туман тиббиёт бирлашмаси (К.Тангрибердиев) техник кўрик даврида ҳайдовчиларнинг тиббий ҳолатини текширишда табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман инспекцияси (С.Абдуллаев) транспорт воситаларининг атмосферага чиқараётган заҳарли газларни ўлчашда комиссия аъзоларига амалий ёрдам кўрсатсинлар.
5. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган «Хонқа ҳаёти» газетаси орқали эълон қилинсин.
6. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, туман ички ишлар бўлими ходимлари ва жамоатчилик амалий ёрдам кўрсатсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2011 йил 5 мартдаги 113-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Туман ички ишлар бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига автомототранспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича ахборот бериш вазифаси топширилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Хоким О.Г. ЖУМАНАЗАРОВ
Хонқа т.,
2012 йил 30 май,
638-к-сон