Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2013 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2012 йил 20 сентябрдаги 201-сонли алоқа хати, шунингдек туман ҳудудидаги корхона ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туманда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин
* 1-илова берилмайди.
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (248 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (6 киши) миқдорида ва 4 фоиз (242 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.
Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:
а) ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор, кўп болали ота-оналар 22 фоиз (57 киши);
б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар 35 фоиз (96 киши);
в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 11 фоиз (21 киши);
г) ногиронлар 3 фоиз (6 киши);
д) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 12 фоиз (25 киши);
е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар 5 фоиз (8 киши);
ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 15 фоиз (35 киши)
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
а) ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичларни ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
в) муайян касб-ҳунарга , малакага эга бўлмаган шахслар учун эса –махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
г) ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган , ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
д) жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.
4. Тумандаги корхона, муассаса ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини, тайёр бўлишини ҳамда бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қўйидаги имтиёзлар белгиланади:
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
7. Корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.
8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори М. Азизовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари эътиборига қуйидагилар етказилсин:
корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Баратов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. ХАЙИТМУРОДОВ
Нишон.,
2012 йил 25 сентябрь,
Х-698/9-сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 25 сентябрдаги Х-698/9-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Нишон тумани бўйича 2013 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари белгиланган корхоналар
РЎЙХАТИ
| Т/р | Ташкилот ва корхоналар номи | Корхоналарда рўйхатда турган ходимлар сони | Белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори | Жами | Корхонада ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сони | Ҳақиқатда барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойлари сони | Шундан: | |||||||||
| ногиронлар учун 3 фоиз | бошқа тоифадагилар учун 4 фоиз | Ногиронлар сони | бошқа тоифадагилар сони | ногиронлар сони | шундан ёшлар учун (сони) | бошқа тоифадагилар сони | ёлғиз ота-оналар ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болали оналар | таълим муассасаларини тугатган ёшлар | муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар | пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар | жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлар | ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун | ||||
| 1. | Нишон туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонаси | 46 | 1 | 2 |
3 |
0 | 1 | 0 | 0 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2. | АТ Халқ банки Янги Нишон филиали | 54 | 2 | 2 | 4 | 0 | 41 | 0 | 0 | 3 | 1 | 1 | 0 | 1 | 0 | 0 |
| 3. | Нишон қурилиш касб-ҳунар коллежи | 58 | 2 | 2 | 4 | 0 | 1 | 0 | 0 | 3 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4. | Нишон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи | 72 | 2 | 3 | 5 | 0 | 2 | 0 | 0 | 3 | 1 | 1 | 0 | 0 | 1 | 0 |
| 5. | Нишон тумангаз филиали | 77 | 2 | 3 | 5 | 0 | 1 | 0 | 0 | 4 | 10 | 0 | 1 | 1 | 0 | 1 |
| 6. | Нишон агро-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи | 122 | 4 | 5 | 9 | 1 | 3 | 0 | 0 | 5 | 1 | 0 | 1 | 1 | 0 | 2 |
| 7. | Нишон маиший-хизмат касб-ҳунар коллежи | 83 | 2 | 3 | 5 | 0 | 2 | 0 | 0 | 3 | 1 | 1 | 1 | 0 | 0 | |
| 8. | Нишон Саноат энергетика касб-ҳунар коллежи | 125 | 4 | 5 | 9 | 1 | 3 | 0 | 0 | 5 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 | 1 |
| 9. |
«ҚИШЛОҚХЎЖАЛИККИМЁ» ҳудудий акционерлик жамияти Нишон туман филиали |
84 | 3 | 3 | 6 | 0 | 2 | 0 | 0 | 4 | 1 | 1 | 1 | 0 | 1 | 0 |
| 10. | Санитария эпидемиология станцияси | 108 | 3 | 4 | 7 | 1 | 2 | 0 | 0 | 4 | 1 | 0 | 1 | 0 | 0 | 2 |
| 11. | Нишон «Агротехсервис» МЧЖ | 47 | 1 | 2 | 3 | 0 | 1 | 0 | 0 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 12. | «QARSНIENERGOTA′MIR» ochiq hissadorlik jamiyati | 116 | 3 | 5 | 8 | 1 | 3 | 0 | 0 | 4 | 1 | 1 | 1 | 1 | 0 | 0 |
| 13. | 2-марказий шифохона | 143 | 4 | 6 | 10 | 1 | 5 | 0 | 0 | 4 | 1 | 3 | 0 | 0 | 0 | 1 |
| 14. | «ТАЛИМАРЖОН ИЭС ҚУРИЛИШ» шуъба корхонаси | 104 | 3 | 4 | 7 | 1 | 2 | 0 | 0 | 4 | 1 | 2 | 1 | 0 | 0 | 0 |
| 15. | «Қарши магистрал канали фойдаланиш бошқармаси» таркибидаги 97-махсус механизациялашган кўчма колонна | 262 | 8 | 10 | 18 | 1 | 6 | 1 | 0 | 10 | 3 | 3 | 1 | 1 | 1 | 1 |
| 16. | «НИШОН» қоракўлчилик, наслчилик қишлоқ хўжалиги кооперативи | 227 | 7 | 9 | 16 | 1 | 0 | 0 | 6 | 3 | 2 | 0 | 0 | 0 | 0 | |
| 17. | «НИШОН ПАХТА ТОЗАЛАШ» очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти | 806 | 24 | 32 | 56 | 5 | 22 | 1 | 0 | 28 | 6 | 6 | 4 | 7 | 2 | 3 |
| 18. | Нишон туман Марказий шифохонаси | 610 | 18 | 24 | 42 | 4 | 12 | 1 | 0 | 25 | 6 | 10 | 6 | 2 | 1 | 0 |
| 19. | Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси | 723 | 22 | 29 | 51 | 5 | 14 | 1 | 1 | 31 | 9 | 19 | 1 | 1 | 0 | 1 |
| 20. | Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси «ТАЛИМАРЖОН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ» унитар корхонаси | 1735 | 52 | 69 | 121 | 9 | 31 | 2 | 1 | 79 | 13 | 39 | 3 | 7 | 1 | 16 |
| 21. | Нуристон Поликлиникаси | 47 | 1 | 2 | 3 | 0 | 1 | 0 | 0 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 22. | Нишон Сувоқова корхонаси | 45 | 1 | 2 | 3 | 0 | 1 | 0 | 0 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 23. | Нишон туман Ободонлаштириш бошқармаси | 102 | 3 | 4 | 7 | 0 | 2 | 0 | 0 | 5 | 0 | 1 | 0 | 1 | 1 | 2 |
| 24. | Ҳўжалик ҳисобидаги махсус ишлаб чиқариш таъмирлаш корхонаси | 50 | 2 | 2 | 4 | 0 | 2 | 0 | 0 | 2 | 0 | 1 | 0 | 1 | 0 | 0 |
| 25. | Талимаржон Ободонлаштириш бошқармаси | 48 | 1 | 2 | 3 | 0 | 1 | 0 | 0 | 2 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| | Жами | 5897 | 175 | 234 | 409 | 31 | 130 | 6 | 2 | 242 | 57 | 96 | 21 | 25 | 8 | 35 |
Туман ҳокимининг 2012 йил 25 сентябрдаги Х-698/9-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
| Ташкилот номи | | | |
| _______________________________ | | | |
| ________________________________ | Бандликка кўмаклашувчи туман марказига тақдим этилади. | ||
| Юридик манзили: | | | |
| _________________________________ | | | |
| _________________________________ | | | |
| | | | |
|
201____ йилнинг______ чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида | |||
| |
АХБОРОТ |
| |
| 1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони_____иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун______иш ўрни. | |||
| 2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони: | |||
|
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари |
Ҳисобот даврининг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар (киши) |
Шундан ишга жойлаштирилганлар | |
|
Ҳисобот чоракда |
Йил бошидан | ||
| Жами: | | | |
| Шу жумладан: | | | |
| Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар | | | |
| Таълим муассасаларини тугатган ёшлар | | | |
| Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар | | | |
| Ногиронлар | | | |
| Бандликка кўмаклашувчи туман марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар | | | |
| Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар | | | |
| Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари | | | |