қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг
Қарор
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2013 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2012 йил 10 сентябрдаги № 268-сонли алоқа хатини инобатга олиб, туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ва ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимлар сони 20 ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (145 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (4 киши) миқдорида ва бошқа тоифалар учун (141 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.
Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:
а) ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар 10 фоиз (15 киши);
б) олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатган ёшлар 50 фоиз (73 киши);
в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 9 фоиз (13 киши);
г) ногиронлар 3 фоиз (4 киши);
д) бандликка кўмаклашиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 5 фоиз (7 киши);
е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар 1 фоиз (2 киши);
ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 22 фоиз (31 киши)
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
— ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;
— ёшлар учун, улар касб-ҳунар коллежларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида шогирдлик иш жойлари ёки махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш жойлари;
— ёшлар олий ўқув юртларини тамомлаганларидан кейин ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахслар бир йил давомида уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
— 14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
— жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолдаги иш жойлари.
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
7. Корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.
8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказ директори А.Холов, бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари эътиборига қуйидагилар етказилсин;
— корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
— ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
— маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф. Исломов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ОМОНОВ
Деҳқонобод т.,
2012 йил 14 сентябрь,
Х-609/9--сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 14 сентябрдаги Х-609/9-сонли қарорига
2- ИЛОВА
2- ИЛОВА
Муборак туман бўйича 2013 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари белгиланган корхоналар
РЎЙХАТИ
| Т/р |
Ташкилотлар ва корхоналарнинг номи |
Манзили | Корхоналарда рўйхатда турган ходимлар сони |
Жами 7 фоиз |
Белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори | Корхонада ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сони | Ҳақиқатда барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойлар сони | Шундан: | ||||||||
| бошқа тоифидагилар учун | шундан ногиронлар учун | Ногиронлар сони | бошқа тоифидагилар учун | Бошқа тоифадагилар учун | ногиронлар сони | Ёлғиз ота-оналар ҳамда 14-ёшгача ва ногирон болали оналар | таълим муассасаларини тугатган ёшлар | муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар | пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар сони | жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлар | ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари | |||||
| 1. | Деҳқонобод туман ўрмон хўжалиги | М. Турсунзода МФЙ | 144 | 10 | 9 | 1 | 1 | 2 | 7 | 0 | 2 | 3 | 0 | 0 | 2 | |
| 2. | Деҳқонобод Агро банк филиали | М. Турсунзода МФЙ | 18 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3. | Деҳқонобод Халқ банк филиали | М. Турсунзода МФЙ | 56 | 4 | 4 | 0 | 0 | 2 | 2 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 1 |
| 4. | Деҳқонобод туман марказий шифохонаси | Нодира МФЙ | 850 | 59 | 57 | 2 | 1 | 3 | 54 | 1 | 6 | 28 | 1 | 3 | 1 | 15 |
| 5. | Туман чорва ҳайвонларининг касалланишига қарши кураш станцияси | Нодира МФЙ | 20 | 1 | 1 | 0 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 1 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6. | «ЎЗКИМЁСАНОАТ» Давлат акциядорлик компаниясининг қурилаётган ўғитлар заводи дирекцияси | Бешбулоқ МФЙ | 1301 | 91 | 88 | 3 | 0 | 12 | 76 | 3 | 7 | 39 | 12 | 4 | 1 | 13 |
| | Жами | | 2389 | 166 | 160 | 6 | 2 | 19 | 141 | 4 | 15 | 73 | 13 | 7 | 2 | 31 |
Туман ҳокимининг 2012 йил 14 сентябрдаги Х-609/9-сонли қарорига
3- ИЛОВА
3- ИЛОВА
| Ташкилот номи | | | |
| _______________________________ | | | |
| ________________________________ | Бандликка кўмаклашувчи туман марказига тақдим этилади. | ||
| Юридик манзили: | | | |
| _________________________________ | | | |
| _________________________________ | | | |
| | | | |
|
201____ йилнинг______ чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида | |||
| |
АХБОРОТ |
| |
| 1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони_____иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун______иш ўрни. | |||
| 2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони: | |||
|
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари |
Ҳисобот даврининг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар (киши) |
Шундан ишга жойлаштирилганлар | |
|
Ҳисобот чоракда |
Йил бошидан | ||
| Жами: | | | |
| Шу жумладан: | | | |
| Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар | | | |
| Таълим муассасаларини тугатган ёшлар | | | |
| Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар | | | |
| Ногиронлар | | | |
| Бандликка кўмаклашувчи туман марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар | | | |
| Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар | | | |
| Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари | | | |