қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2013 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2012 йил 3 сентябрдаги № 554-сонли алоқа хати туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан :
1. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимлар сони 20 ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар жами 7 фоиз (358 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (10 киши) миқдорида ва 4 фоиз (348 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.
Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:
а) ёлғиз ота, ёлғиз она хамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар 10 фоиз (36 киши);
б) олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатган ёшлар 50 фоиз (179 киши);
в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 9 фоиз (32 киши);
г) ногиронлар 3 фоиз (10 киши);
д) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 5 фоиз (18 киши);
е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар 7 фоиз (26 киши);
ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифадагилари учун 16 фоиз (57 киши)
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
—ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;
— ёшлар ўқув юртларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
— 14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
— жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
— ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини Туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
7. Корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.
8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори С.Олтибоевга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари эътиборига қуйидагилар етказилсин:
— корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
— ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
— маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев ва ҳоким ўринбосарлари С.Ганиев, Д.Хаджикулова зиммаларига юклатилсин.
Хоким Ш. ДОНАЕВ
Ғузор т.,
2012 йил 19 сентябрь,
Х-757/09-сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 19 сентябрдаги Х-757/09-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ғузор туман бўйича 2013 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари белгиланган корхоналар
РЎЙХАТИ
| Т/р | Ташкилот ва корхоналар номи | Корхоналарда рўйхатда турган ходимлар сони | Белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори | Жами | Корхонада ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сони | Ҳақиқатда барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойлари сони | Шундан: | |||||||||
| ногиронлар учун 3 фоиз | бошқа тоифадагилар учун 4 фоиз | Ногиронлар сони | бошқа тоифадагилар сони | ногиронлар сони | шундан ёшлар учун (сони) | бошқа тоифадагилар сони | ёлғиз ота-оналар ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болали оналар | таълим муассасаларини тугатган ёшлар | муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар | пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар | жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлар | ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун | ||||
| 1. | Шўртангазкимё мажмуаси | 1250 | 4 | 83 |
87 |
4 | 83 | 4 | 53 | 30 | 10 | 53 | 2 | 2 | 3 | 13 |
| 2. | ҚАШҚАДАРЁТРАНСЙЎЛ САНОАТҚУРИЛИШ»унитар корхонаси | 65 | | 4 | 4 | | 4 | | 2 | 2 | 1 | 2 | | | | 1 |
| 3. | «ҲИСОРОЛДИ НЕФТЬ ГАЗ ҚИДИРУВ ЭКСПЕДИЦИЯСИ» | 155 | | 10 | 10 | | 10 | | 3 | 7 | 1 | 3 | 1 | | 2 | 3 |
| 4. | Ғузор Жанубгаз | 73 | 1 | 1 | 5 | 1 | 4 | 1 | 2 | 2 | | 2 | 0 | | 1 | 1 |
| 5. | Ғузор Тиббиёт бирлашмаси | 1021 | 2 | 68 | 70 | 2 | 68 | 2 | 36 | 32 | 10 | 36 | 4 | 2 | 5 | 11 |
| 6. | Шўртангаз УШК | 1402 | 3 | 93 | 96 | 3 | 93 | 3 | 44 | 49 | 6 | 44 | 5 | 7 | 2 | 28 |
| 7. | Ғузор Молия-иқтисодиёт коллежи | 113 | | 8 | 8 | | 8 | 3 | 5 | 0 | 3 | 3 | 1 | 1 | | |
| 8. | Ғузор саноат транспорт ком хўж коллежи | 114 | | 8 | 8 | | 8 | | 3 | 5 | 1 | 3 | 2 | 1 | 1 | |
| 9. | Ғузор Маиший хизмат кўрсатиш к/х коллежи | 110 | | 8 | 8 | | 8 | | 3 | 5 | 1 | 3 | 2 | 1 | 1 | |
| 10. | Ғузор қишлоқ хўжалик к/х коллежи | 109 | | 8 | 8 | | 8 | | 3 | 5 | 1 | 3 | 2 | 1 | 1 | |
| 11. | Ғузор транспорт к/х хўжалиги | 108 | | 8 | 8 | | 8 | | 3 | 5 | 0 | 3 | 3 | 1 | 1 | |
| 12. | Ғузор Ахборот-технология к/х коллежи | 107 | | 8 | 8 | | 8 | | 4 | 4 | 4 | 4 | 2 | 1 | 1 | |
| 13. | Ғузор Агробизнес к/х коллежи | 108 | | 8 | 8 | | 8 | | 3 | 5 | 2 | 3 | 1 | 1 | 1 | |
| 14. | Ғузор қурилиш-коммунал к/х коллежи | 108 | | 8 | 8 | | 8 | | 4 | 4 | 1 | 4 | 2 | | 1 | |
| 15. | Ғузор АИИ ДАЖ | 60 | | 4 | 4 | | 4 | | 2 | 2 | | 2 | 1 | | 1 | |
| 16. | Ғузор-Яккабоғ ирригация тизимлари | 50 | | 3 | 2 | | 3 | | | 3 | | | 1 | | 1 | |
| 17. | Халқ банки | 685 | | 5 | 5 | | 5 | | 4 | 1 | | 4 | 1 | | | |
| 18. | Агробанк Ғузор | 34 | | 5 | 5 | | 5 | | 4 | 1 | | 4 | 1 | | | |
| 19. | Миллийбанк Ғузор | 47 | | 5 | 5 | | 5 | | 3 | 2 | 1 | 3 | | | 1 | |
| | Жами | 5112 | 10 | 348 | 358 | 10 | 348 | 10 | 179 | 169 | 36 | 179 | 32 | 26 | 57 | 0 |
Туман ҳокимининг 2012 йил 19 сентябрдаги Х-757/09-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
| Ташкилот номи | | | |
| _______________________________ | | | |
| ________________________________ | Бандликка кўмаклашувчи туман марказига тақдим этилади. | ||
| Юридик манзили: | | | |
| _________________________________ | | | |
| _________________________________ | | | |
| | | | |
|
201____ йилнинг______ чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида | |||
| |
АХБОРОТ |
| |
| 1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони_____иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун______иш ўрни. | |||
| 2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони: | |||
|
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари |
Ҳисобот даврининг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар (киши) |
Шундан ишга жойлаштирилганлар | |
|
Ҳисобот чоракда |
Йил бошидан | ||
| Жами: | | | |
| Шу жумладан: | | | |
| Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар | | | |
| Таълим муассасаларини тугатган ёшлар | | | |
| Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар | | | |
| Ногиронлар | | | |
| Бандликка кўмаклашувчи туман марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар | | | |
| Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар | | | |
| Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари | | | |