28.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2433
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 28.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2433
Кучга кириш санаси
04.03.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2433]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 11-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 152-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-қ/қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 30 январдаги 3, 8-қ/қ ва 9-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 11-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 152-модда) мувофиқ акциядорлик жамиятига (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) айлантирилаётган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, акцияларнинг 49% бўйича тўланадиган дивидендлар ҳисобидан, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, ҳар йили моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Акцияларнинг 49% (меҳнат жамоасига улушни тасарруф қилиш ва тақсимлаш ҳуқуқисиз фойдаланиш учун берилган) улуши бўйича тўланадиган дивидендлар (бундан буён матнда Дивиденд деб юритилади) Жамият фаолиятининг пировард молиявий натижаларида ходимларнинг меҳнат иштироки коэффициентига қараб уларни (шу жумладан, раҳбарлар таркиби учун 10 фоизгача) моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамият кузатув кенгаши Дивидендлардан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ходимларни моддий рағбатлантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ходимларни, уларнинг Жамият фаолиятининг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, Дивидендлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан йиллик Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган (эълон қилинган) тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимларни, Дивидендлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоб Жамият ижроия органи томонидан тайёрланади ва Жамият кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамият кузатув кенгаши ходимларни моддий рағбатлантириш ҳисоб-китобларига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши томонидан Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган (эълон қилинган) санадан бошлаб 60 кун муддат ичида ходимларга моддий рағбатлантириш тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ходимларни Дивидендлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дивидендларнинг умумий қийматининг 10 фоизгача миқдори раҳбарлар таркибини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дивидендларнинг қолган суммаси меҳнат жамоасини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир ходимнинг йиллик молиявий натижалардаги меҳнат улушини аниқлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун Жамиятнинг ижроия органи томонидан ҳар бир ходимнинг йиллик молиявий натижалардаги меҳнат улушини аниқлаш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ходимларнинг фаолиятини баҳолаш намунавий мезонларига мувофиқ ходимларнинг даволаш жараёнига қўшган шахсий улушларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ходимларнинг фаолиятини баҳолаш намунавий мезонларига мувофиқ даволаш жараёнида иштирок этмайдиган ходимларнинг йиллик молиявий натижаларга қўшган шахсий улушларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар меҳнат улушини аниқлашда асослилик ва холисликни, ошкоралик ва шаффофликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ҳисоб-китобларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий рағбатлантириш миқдорини холисона белгилаш учун ҳар бир ходим фаолияти натижалари мониторингини ташкил этади ва ўтказади, тиббиёт ходимларини даволаш жараёнига қўшган шахсий улуши, меҳнатга ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатига виждонан ёндашганлигини баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссиянинг шахсий таркиби Жамият кузатув кенгаши билан келишилгандан кейин Жамият ижроия органи раҳбари томонидан тасдиқланади ва қуйидагилардан шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижроия орган (директор) — Комиссия раиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — Комиссия котиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаба уюшмаси раиси — Комиссия аъзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош тиббиёт ҳамшираси — Комиссия аъзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоада ҳурмат ва обрўга эга бўлган уч нафардан кам бўлмаган ходимлар — Комиссия аъзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги ходимларга моддий рағбатлантириш берилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якуни бўйича Дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган календарь йили тугаган вақтда иш стажи 1 йилдан кам бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якуни бўйича Дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган календарь йили давомида қўлланилган ва/ёки муддати амал қилаётган интизомий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ҳисоб-китобининг намунавий услуби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамият томонидан Моддий рағбатлантиришга йўналтирилган Дивидендлар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дивидендлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1 ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ҳисоб-китобининг намунавий услуби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур намунавий услубда қўлланилган мезон, чегара, чеклов ва коэффициентлар намунавий ҳисобланиб тавсиявий характерга эга. Комиссия Жамият кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда ходимларни моддий рағбатлантиришда ўзининг мезон, чегара, чеклов ва коэффициентларини ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни Дивидендлар ҳисобидан бир маротаба бериладиган моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоблар моддий рағбатлантириш олишга ҳақли бўлган ходимларни қуйидаги тартибда гуруҳлаштириш орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I гуруҳ: Раҳбарлар таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II гуруҳ: Шифокор ходимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III гуруҳ: Ўрта тиббиёт ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV гуруҳ: Кичик тиббиёт ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V гуруҳ: Хўжалик ходимлари (муҳандис, тиббиёт ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича техник-ходимлар ва бошқа ходимлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дивидендлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоблар Комиссия томонидан бир неча босқичда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқичда, ходимларнинг ҳар бир гуруҳи учун моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасини аниқлаш учун биринчи навбатда ходимларнинг ҳар бир гуруҳ аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақи суммасининг меҳнат жамоаси барча аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақи суммасига нисбатан солиштирма миқдори (фоизда) аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар гуруҳининг ҳар бирини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммаси: ҳар бир гуруҳ аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақи суммасининг меҳнат жамоасининг барча аъзоларини ўртача ойлик иш ҳақи суммасидаги солиштирма миқдорининг (фоизда) ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилаётган маблағлар суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар гуруҳининг ҳар бирини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар тартиби ва кетма-кетлиги қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар гуруҳининг ўртача ойлик иш ҳақи суммаси‎ Ходимлар гуруҳи ўртача ойлик иш ҳақи суммасининг меҳнат жамоаси барча аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақи суммасига нисбатан солиштирма миқдори (%)‎ Ходимлар гуруҳини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммаси ‎
I гуруҳ‎ Z1‎ U1=Z1/Z*100‎ S1=S* U1/100‎
II гуруҳ ‎ Z2‎ U2=Z2/Z*100‎ S2=S* U2/100‎
III гуруҳ ‎ Z3‎ U3=Z3/Z*100‎ S3=S* U3/100‎
IV гуруҳ‎ Z4‎ U4=Z4/Z*100‎ S4=S* U4/100‎
V гуруҳ‎ Z5‎ U5=Z5/Z*100‎ S5=S* U5/100‎
Ҳаммаси:‎ Z‎ 100%‎ S‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи босқичда, ҳар бир гуруҳнинг ҳар бир аъзоси учун моддий рағбатлантириш суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар Марказ ходимлари фаолиятини баҳолаш натижасида тўплаган балларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир молиявий йил учун ходимларнинг ҳар бир гуруҳи фаолиятини баҳолаш мезонлари (бундан буён – «Баҳолаш мезонлари» деб аталади) йил якунлари бўйича ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган жорий йилнинг биринчи ойи ичида Жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Жамиятнинг ҳар бир ходими Баҳолаш мезонлари билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳнинг ҳар бир ходими фаолиятини баҳолаш натижаларида уларнинг тўплаган баллари бўйича ходимлар гуруҳларга бўлинади. Бунда, йиғилган баллар миқдорининг ўсишига қараб ҳар бир ходим учун моддий рағбатлантириш суммаси ҳам ортиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилган баллар миқдори‎ Ходимлар сони‎ Бир ходимга моддий рағбатлантириш суммаси (C) ‎
0-40‎ K1‎ C‎
40-55‎ K2 1,1C‎
55-70‎ K3‎ 1,3C‎
70-85‎ K4‎ 1,6C‎
85-100‎ K5‎ 2,0C‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада қуйидаги формулага эга бўламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Sn = K1*C + K2*1,1C + K3*1,3C + K4*1,6C + K5*2,0C
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги формуладан Sn (аниқ бир ходимлар гуруҳини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммаси) ва К1-К5 (мос баллар миқдорини тўплаган ходимлар гуруҳидаги ходимлар сони) миқдорий кўрсатгичлари маълум бўлган ҳолда С – тўплаган баллари 40 баллгача бўлган ходимнинг моддий рағбатлантириш суммаси ҳисобланади. Ҳисоблаб топилган С миқдорини 1,1 га кўпайтириш орқали тўплаган баллари 40 дан 55 баллгача бўлган ходим учун моддий рағбатлантириш суммаси ҳисобланади ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг фаолиятини баҳолаш намунавий мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ходимларнинг ҳар бир гуруҳи фаолиятини баҳолаш мезонлари ‎

Баллар миқдори‎

I гуруҳ:
‎Раҳбарлар таркиби ‎

Даволанган беморларнинг режавий миқдорини таъминлаш ‎ 10‎
Жамият фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш‎ 10‎
Мураккаб ва ўта мураккаб операцияларни амалга оширишни таъминлаш ‎ 15‎
Даволаниб чиқаётган беморларнинг 80% дан ортиғининг соғлиғини яхшиланишига эришиш‎ 20‎
Йиллик бизнес-режа ва даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси‎ 15‎
Чет тилларни билиш‎ 10‎
Билим ва малака даражасини мунтазам ошириб бориш, шу жумладан, чет элдаги етакчи клиникаларда малакасини ошириш‎ 10‎
Молиявий, ижро ва меҳнат интизомига риоя қилиш‎ 10‎
Жами: 100‎

II гуруҳ:
‎ Шифокор ходимлар ‎

Ўз вақтида клиник диагностик кўрикдан ўтказиш, диагностика ва даволаш стандартларига амал қилган ҳолда тўғри диагноз қўйиш ва даволаш‎ 10‎
Амалга оширилган ишларнинг мураккаблиги ва ҳажми (интенсивлиги)‎ 10‎
Амалга оширилган ишларнинг тиббий самарадорлиги, шу жумладан тиббий хизматнинг сифати ‎ 10‎
Ўз тиббий фаолият йўналишидаги замонавий диагностика ва даволаш методларини, жаҳон тиббиёт фани ва технологияларининг охирги ютуқларини татбиқ этиш‎ 10‎
Даволаш сифати ва ахлоқ принципларига амал қилиниши бўйича беморларнинг асосли шикоятларининг мавжуд эмаслиги‎ 10‎
Касаллик тарихи варақаси ва бошқа тиббий ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли юритиш‎ 10‎
Билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш, шунингдек малакасини чет элдаги етакчи клиникаларда ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини шакллантириш бўйича ишларни амалга ошириш‎ 10‎
Чет тилларни билиш‎ 10‎
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш‎ 10‎
Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ‎ 10‎
Жами:‎ 100‎

III гуруҳ:
‎Ўрта тиббиёт ходимлари ‎

Шифокор кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ‎ 15‎
Меҳнат таътили ва касаллик туфайли ишга чиқмаганлар ўрнига ишлаб бериш‎ 10‎
Жамоат ишларида иштирок этиш‎ 10‎
Дори воситалари ва тиббий техника буюмларини ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш интизомига риоя этилиши‎ 10‎
Муолажалар сифати ва ахлоқ принципларига амал қилиниши бўйича беморларнинг асосли шикоятларининг мавжуд эмаслиги ‎ 15‎
Техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилиши‎ 10‎
Тиббий ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли юритиш ‎ 10‎
Шахсий гигиена талабларига риоя этилиши (озодалик, ташқи кўриниш)‎ 10‎
Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш‎ 10‎
Жами:‎ 100

IV гуруҳ:
‎ Кичик тиббиёт ходимлари ‎

Беморлар ва ходимларнинг асосли шикоятларининг йўқлиги ‎ 20‎
СанПиН талабларига мувофиқ жорий ва асосий йиғиштириш-тозалаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ‎ 20‎
Беморларни виждонан парваришлаш (ҳожатхона, чойшабларни алмаштириш ва ҳоказо)‎ 20‎
Техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилиши ‎ 20‎
Шахсий гигиена талабларига риоя этилиши (озодалик, ташқи кўриниш)‎ 10‎
Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш‎ 10‎
Жами:‎ 100‎

V гуруҳ:
‎Хўжалик ходимлари (муҳандис, тиббиёт ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича техник-ходимлар ва бошқа ходимлар) ‎

Мураккаб тиббиёт (шунингдек, бошқа) асбоб-ускуналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш‎ 20‎
Мураккаб тиббиёт (шунингдек, бошқа) асбоб-ускуналарини профилактика ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш‎ 20‎
Техника, ёнғин, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилиши‎ 20‎
Ходимларнинг асосли шикоятларининг йўқлиги‎ 20‎
Жамоат ишларида иштирок этиш‎ 10‎
Меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек амалдаги буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш‎ 10‎
Жами:‎ 100‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 122-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)