ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Қўшкўпир тумани ҳокимининг
Қарори
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА ТРАКТОРЛАР, ЎЗИЮРАР ШАССИЛАР, МЕЛИОРАТИВ ЙЎЛ-ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ВА ТРАКТОР ТИРКАМАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларининг (кейинги ўринларда «Машиналар»деб юритилади) 2012 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисидаги»ги Қонунининг 25, 6-моддаларига асосан қарор қиламан.
1. Туман Давлат техника назорати инспекцияси (М.Абдуллаев) тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган машиналарни бир йилда бир марта (1 февралдан 1 мартгача) техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.
Машиналарни техник кўрикдан ўтказишда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этишга, машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
2. Тумандаги машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
3. Тумандаги машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш графиги 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2012 йил 8 февралдаги 12-ф сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туман Давлат техника назорати инспекцияси (М.Абдуллаев) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган машиналардан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 139-моддасига асосан фойдаланишни тақиқлаш чоралари кўрилсин.
6. Ушбу қарор «Ҳаёт кўзгуси» газетаси орқали эълон қилинсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким М.И. АЛЛАБЕРГАНОВ
Қўшкўпир т.,
2012 йил 29 август,
917-к-сон