ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Урганч тумани ҳокимининг
Қарори
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ, ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 7, 17-моддаси хамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан.
1 Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни 2012 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 272 та иш ўрни.
Шу жумладан:
| Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота оналар учун | 29 фоизи (80 киши) |
| Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун | 31 фоиз (84 киши) |
| Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун | 13 фоиз (34 киши) |
| Ногиронлар учун | 16 фоиз (44 киши) |
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 5 фоиз (13 киши)
Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазо ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 6 фоизи (17 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.
3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.
Шу жумладан:
Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазо ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга , малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган касб ва лавозимлар 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлансинлар.
6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ва ташкилотнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинсин.
7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун ортиқча иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларни бир қисмини бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
8. «Урганч ҳақиқати» газетаси муҳарриридан ушбу қарорни газетада эълон қилиш сўралсин.
9. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-бандда кўрсатилган корхона ва ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.
10.Туман ҳокимининг 2011 йил 26 сентябрдаги 924-к-сонли қарори бекор қилинсин.
11. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Ижтимоий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р.Ш. РУСТАМОВ
Урганч т.,
2012 йил 3 май,
436-к-сон